• Таҳлил ва натижалар
  • 1-расм. Шартномада бажарилишларга оид мажбуриятлар 1 .
  • “Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 2, mart-aprel, 2021 yil 81 2/2021 (№
  • Осон кириш мумкин бўлган русурслар
  • Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar




    Download 0.52 Mb.
    Pdf ko'rish
    bet5/10
    Sana19.12.2023
    Hajmi0.52 Mb.
    #124321
    1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
    Bog'liq
    15-son MHXS.
    Moliyaviy hisobotning xalqaro hisobi, 1 - lab, 1-topshiriq. Chiziqli algebra, 7-Sud-buxgalteriya-ekspertizasi.-D.Jalolova-va-boshq-2005-oquv-qollanma
    Тадқиқот методологияси 
    Диссертацияда таҳлил ва синтез, индукция ва дедукция, абстракт-мантиқий 
    фикрлаш, монографик кузатув, бухгалтерия ҳисоби, статистика, иқтисодий таҳлил 
    усулларидан фойдаланилди. Тадқиқот жараёнида 15-сон МҲХСларда келтирилган 
    қоидалар ўзбек тилида баён қилиниб, унинг мазмун ва моҳияти очиб берилди. Таҳлил 
    ва синтизни қўллаш асосида шартномаларда акс эттирилаётган бажарилишларга оид 
    мажбуриятлар ўрганилди. Бухгалтерия ҳисобида тан олиш, баҳолаш, иккиёқламалик 
    усуллари асосида ҳодиса ва жараёнлар қайд қилиш амалга оширилди. 
    Бажарилишларга оид мажбуриятларнинг фарқланувчан бўлишлик мезонлари аниқлаш 
    ҳамда кетма кетликларни тузишда алгоритмлардан фойдаланилди. Абстракт 
    мантиқий фикрлаш асосида хулоса ва таклифлар ишлаб чиқилди. 
    Таҳлил ва натижалар 
    Харидорлар билан тузилган шартнома бир қанча, масалан n-та бажарилишларга 
    оид мажбуриятларга эга бўлиши мумкин (1-расм): 
    1-расм. Шартномада бажарилишларга оид мажбуриятлар
    1

    1
    Тадқиқотлар асосида муаллиф ишланмаси


    “Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 2, mart-aprel, 2021 yil 
    81 
    2/2021 
    (№
     
    00052)

     
    http://iqtisodiyot.tsue.uz
     
    15-сон МҲХС стандарти мижозга ваъда қилинган товар ёки хизматлар 
    фарқланувчи деб ҳисобланиши учун иккита мезонни аниқлайди, қайсики ушбу иккита 
    мезон бир вақтнинг ўзида бажарилиши талаб этилади: 
    (а) харидор товар ва хизматлардан алоҳида ёки харидор эркин кириши мумкин 
    бўлган бошқа ресурлар билан биргаликда фойдаланганда наф олиши (товар ва 
    хизматлар фарқланувчан бўлиши мумкин); 
    (б) ташкилотнинг товар ёки хизматларни узатиш бўйича ваъдаси бошқа 
    ваъдалардан идентификацияланадиган ҳисобланади (шартноманинг матнида товар ва 
    хизматларнинг фарқланувчан бўлишлиги).
    Биринчи мезон – бу товар/хизматлар фарқланувчан бўлишлик қобилиятидир. 
    Бу шуни англатадики, мижоз иқтисодий нафни юзага келтирувчи товар ёки 
    хизматлардан фойдаланиш, яъни истеъмол қилиш ёки реализация қилишдан албатта 
    наф олади. Харидор агарда товар ёки хизматлардан фойдаланилса ёки унинг 
    ликвидацион қийматидан ортиқ қийматга сотилса, ёки бошқача усулда иқтисодий 
    нафни юзага келтириши учун ушлаб турилса стандартнинг 27-бандига мувофиқ наф 
    олиши мумкин. Айрим ҳолатларда харидор бир қанча товар ва хизматлардан улар 
    алоҳида олинганда наф олса, бошқа бир ҳолатларда эса бошқа товар ва хизматлардан 
    нафларни осон кириш мумкин бўлган ресурлар билан биргаликда фойдаланилганда 
    наф олади. Осон кириш мумкин бўлган русурслар – бу товар ёки хизматлар бўлиб, 
    қайсики алоҳида сотилади (ушбу ташкилот ёки бошқа ташкилот томонидан) ёки 
    харидор ташкилотдан олган (шартнома бўйича ташкилот харидорга узатган товар ва 
    хизматларни ўз ичига олган ҳолда) ёки бошқа операциялар ва ҳодисалар натижасида 
    харид қилиб олади.  
    15-сон МҲХС Бажарилишларга оид мажбуриятларни ижро этишга оид бир қанча 
    қоидаларни белгилаган. Жумладан, бажарилишига оид мажбуриятлар ижро этилганда 
    тушумни тан олиш, харидор томонидан назоратни қўлга олиши ҳамда активдан наф 
    олиш каби қоидаларни белгилаб беради. Стандартнинг 31-бандида «ташкилот 
    бажарилишларга оид мажбуриятларни мижозга ваъда қилинган товарларни етказиш 
    ва хизматларни амалга ошириш орқали бажарса ташкилот тушумни тан олишга 
    мажбур. Актив етказиб берилган ҳисобланади, қачонки харидор ушбу активга нисбатан 
    назоратни ўз қўлига олади». Ушбу стандартнинг 33-бандида «активлар устидан 
    назорат ундан фойдаланиш усулларини аниқлаш имкониятлари ва активдан барча 
    қолган нафларни амалда олишга тааллуқлигини англатади. Назорат қилиш бошқа 
    ташкилотлар томонидан фойдаланиш усулларини белгилаш ва ушбу активлардан наф 
    олишига монелик билдиради.
    Стандартда активдан қандай кўринишларда наф олиш мумкинлигини 
    белгиловчи қоидалар ҳам киритилган: 
    (а) активдан товарларни ишлаб чиқариш ёки хизматлар кўрсатиш (жамоат 
    хизматлари)да фойдаланиш; 
    (b) бошқа активларнинг қийматини ошириш учун фойдаланиш
    (с) активлардан мажбуриятларни сўндириш ёки харажатларни қисқартиришда 
    фойдаланиш; 
    (d) активларни сотиш ёки алмаштириш; 
    (e) активларни қарз (займ) учун кафолат сифатида тақдим этиш; 
    (f) активларни ушлаб туриш.



    Download 0.52 Mb.
    1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




    Download 0.52 Mb.
    Pdf ko'rish