“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 2, mart-aprel, 2021 yil




Download 0.52 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/10
Sana19.12.2023
Hajmi0.52 Mb.
#124321
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
15-son MHXS.
Moliyaviy hisobotning xalqaro hisobi, 1 - lab, 1-topshiriq. Chiziqli algebra, 7-Sud-buxgalteriya-ekspertizasi.-D.Jalolova-va-boshq-2005-oquv-qollanma
“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 2, mart-aprel, 2021 yil 
83 
2/2021 
(№
 
00052)

 
http://iqtisodiyot.tsue.uz
 
бир ёки бир қанча товар ёки хизматлар шартномада ваъда қилинган бир ёки бир 
қанча бошқа товар ёки хизматларни салмоқли даражада модификациялайди ёки 
персонализациялайди ёки ушбу бошқа товар ва хизматлар билан салмоқли 
модификацияланади ёки персонализацияланади; 
кўриб чиқилаётган товар ёки хизматлар шартномада ваъда қилинган бошқа 
товар ёки хизматлар билан салмоқли ўзаро қарам ёки ўзаро боғлиқ бўлади” [3].
3-масала. Қурувчи ташкилот аҳолига тижорат уйларини лойиҳалаштириш 
ва қуриш билан шуғулланади. Ҳар бир мижоз билан лойиҳалаштириш ва қуриш 
бўйича шартнома тузади. Қурувчи ташкилот қурилишнинг лойиҳалаштирилиши, 
ўз вақтида қурилиб топширилиши ҳамда сифати учун жавоб беради. Ушбу 
шартнома доирасида қурилиш ташкилоти қурилиш ишларини амалга ошириш учун 
ҳокимиятдан рухсат олади, қурилишни лойиҳалаштиради, ер майдонини
тайёрлайди, уйни қуради, сув ва канализация ўтказади, электр-газ монтаж
ишларини амалга оширади, оқартирув-бўёқ ва кўкаламлаштириш ишларини ҳамда 
кадастр ҳужжатларини тайёрлаш ишларини бажаради.
Ушбу шартнома бўйича нечта алоҳида фарқланувчан бажарилишларга оид 
мажбуриятларни идентификациялаш мумкин?
Шартномадаги бажарилишларга оид мажбуриятларни стандартда келтирилган 
иккита мезон талабларига жавоб беришини ўрганиб чиқамиз.
Биринчи мезон бўйича ваъда қилинган товар ва хизматлар фарқланувчан 
бўлади, қачонки уй эгаси товар ва хизматлардан алоҳида ёки осон кириши мумкин 
бўлган ресурслар билан бирга фойдаланганда иқтисодий наф олиш талаб этади. Бу шу 
билан изоҳланадики, қурилиш шартномасининг шартларида кўрсатилганидек, 
ташкилот мунтазам равишда ушбу товар/хизматларни бошқа мижозларга алоҳида 
сотишни ҳам амалга оширади. Уй эгаси ушбу товар/хизматлардан фойдаланиш, 
истеъмол қилиш ёки сотиш кўринишида иқтисодий наф олади. Демак, биринчи мезон 
бўйича шартномадаги ҳар бир хизмат алоҳида идентификацияланиши мумкин бўлади.
Иккинчи мезон бўйича таҳлил қиладиган бўлсак, шартнома шартида 
товар/хизматлар шартноманинг матнида фарқланувчан эмаслигини аниқлаш мумкин. 
Шу сабабли, шартномада ваъда қилинган қурилиш ва лойиҳалаштириш ишлари унинг 
таркибига кирувчи алоҳида товар/хизматлар бўйича идентификацияланиши мумкин 
эмас. Бу ҳолатда товар/хизматлар пакети битта бажарилишларга оид мажбуриятларга 
бирлаштирилган. Бошқача таърифлайдиган бўлсак, қурувчи битта уйда турли 
товар\хизматларни бирлаштириш учун салмоқли ҳажмдаги хизматларни тақдим 
этади, қайсики уни сотиш бўйича уй эгаси билан шартнома тузади.
Хулоса 
қиладиган 
бўлсак, 
мазкур 
шартномада 
иккинчи 
мезон 
бажарилмаганлиги учун юқорида қайд қилинган бажарилишларга оид мажбуриятлар 
алоҳида идентификациялашнинг имкони йўқ. Мазкур шартномада ягона 
“лойиҳалаштириш ва қурилиш”ни бажарилишларга оид мажбурият сифатида 
идентификацияланади. 
Ушбу мезонларнинг кетма-кетлигини қуйидаги 2-расмда акс эттирамиз. 



Download 0.52 Mb.
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Download 0.52 Mb.
Pdf ko'rish

Bosh sahifa
Aloqalar

    Bosh sahifa



“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 2, mart-aprel, 2021 yil

Download 0.52 Mb.
Pdf ko'rish