225
Корхона молия-хўжалик фаолиятини тадқиқ қилишда
махсус
кийимлар ҳаракати билан боғлиқ операциялар, амалиётда акс эттириш
чоғида солиқ қонунчлигига оид жиддий қоидабузарликларга олиб
келадиган, тез-тез хатога йўл қўйиладиган операциялар тоифасига
киришига этибор қаратиш лозим. Ушбу операция бўйича экспертиза
хулосасини таҳлил қилиб, терговчи қоида- бузарлик
бухгалтер томонидан
атайлаб қилинганлиги тўрисида хулоса чиқариши керак.
Эксперт-бухгалтер олдига қўйилган саволларга жавоб бериш учун
бухгалтерия
ҳисобининг
экспертиза
предметига
мос
келадиган
маълумотлари тадқиқ қилинади. Жумладан: пул маблағларининг мақсадли
тайинланиши ва хўжалик юритувчи субъектларни молиялаштириш
манбалари; пул маблағларини корхона кассасига тўлаган ёки ҳисоб-китоб
счетига ўтказган тўловчилар; корхона кассасидан берилган ёки ҳисоб-
китоб счетидан ўтказилган пул маблағларини олувчилар; корхона
томонидан пул маблағларининг мақсадли тайинланишига мувофиқ
сарфланиш фактлари; маҳсулот (товар, иш ва хизмат)ларнинг
харид ва
сотиш қиймати мос келиши; корхона активлари қийматининг ҳисобланган
эскириш суммаларига мувофиқлиги; корхонанинг ҳақиқий харажатлари,
моддий харажатлари ва маҳсулот (товар, иш ва хизмат)ларнинг таннархи;
ҳисоб-китоб-кредит операциялари ва улар бўйича ўтадиган суммалар;
молиявий натижаларнинг ишончлилиги; солиққа тортиш операциялари ва
бюджетдан ташқари жамғармаларга тўловлар; хўжалик
юритувчи
субъектда бухгалтерия ҳисобининг ташкил этилиши ва ҳужжатлар
айланиши; текширув (экспертиза) ўтказилаётган) объект бўйича жисмоний
шахсларнинг даромадлари ва харажатлари.
Суд-бухгалтерия экспертизасида амалга ошириш истаги тўғрисидаги
бу факт ҳужжат билан тасдиқланмаган маълумотлар, экспертиза
предметига тааллуқли бўлмаган сифатида (масалан, фуқаролик-ҳуқуқий
шартномалар,
хатлар,
даъволар,
топшириқномалар,
буйруқлар,
ишончномалар), текширилаётган субъект фаолияти ва мулкига тааллуқли
226
бўлмаган
маълумотлар
ҳам
(масалан,
экспертиза
ўтказилаётган
корхонанинг мол етказиб берувчилардаги касса кирим ордерлари ва
харидорларидаги касса чиқим ордерлари) эътиборга олинмайди.
Жиноий ишлар бўйича суд-бухгалтерия экспертизасини амалга
ошириш чоғида қуйидагилар алоҳида эътиборга лойиқ: хўжалик юритувчи
субъект молия-хўжалик фаолияти натижаларининг қиймат кўрсаткичлари;
хўжалик операциялари ва улар бўйича суммаларнинг бухгалтерия ҳисоби
ва молиявий ҳисоботда ишончсиз акс эттирилиш фактлари; ҳужжатлар
билан тасдиқланмаган молия-хўжалик операциялари бухгалтерия ҳисоби
ва молиявий ҳисоботда акс эттирилиш фактлари; инвентаризация
натижаларининг
бухгалтерия
ҳисоби
ҳужжатларида
ва
молиявий
ҳисоботда умуман акс эттирилмаслик ёки қисман акс эттирилиш
фактлари; пул маблағларининг хўжалик юритувчи субъект молия-хўжалик
фаолияти билан боғлиқ бўлмаган мақсадлар (масалан, раҳбариятнинг
шахсий мақсадлари ва б.)
учун ишлатилиш фактлари; пул маблағларини
(солиқларни тўлаш учун мўлжалланган) корхонанинг бошқа мақсадлари
ёки раҳбариятнинг шахсий мақсадлари учун ишлатиш оқибатида
солиқларни тўламаслик ёки тўлашдан бош тортиш фактлари.
Шунингдек, жиноий ишлар бўйича суд-бухгалтерия экспертизасида
қуйидаги масалалар ҳал этилиши зарур: у ёки бу хўжалик операцияси
бухгалтерия ҳисобини юритиш қоидаларига мувофиқ акс эттирилганлиги
ва йўл қўйилган бузиб кўрсатишлар ҳисобот даври учун бюджетга
тўланадиган солиқлар кўламига қандай таъсир кўрсатганлигини аниқлаш;
сотилган маҳсулот(товар)лар, бажарилган иш
ва хизматлар учун
контрагентлардан олинган суммалар корхонанинг бошланғич ҳисоб
ҳужжатларида, бухгалтерия ҳисоби регистрларида ва молиявий ҳисоботида
акс эттирилганлиги; корхона томонидан ҳисобот даврида қанча суммадаги
фойда олинганлиги ва унинг ҳаққонийлигини аниқлаш; бухгалтерия
ҳисоби маълумотлари хўжалик операцияларининг ҳақиқий мазмунига ва
олинган фойда суммасига мос келмаслик ҳолатлари мавжудлиги ҳамда
227
уларнинг қайси ҳужжатлардалиги; қандай солиқлар ва қандай суммада
яширилганлиги ёки тўланмаганлиги ҳолатларининг мавжудлиги; солиқ
қонунчилигига
риоя
қилинишини
текшириш
далолатномаси
натижаларининг бухгалтерия ҳисоби маълумотларига мослиги.