ДОН УРУҒЧИЛИГИДА ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ХАРАЖАТЛАРИ




Download 8,84 Mb.
Pdf ko'rish
bet103/452
Sana27.06.2024
Hajmi8,84 Mb.
#265988
1   ...   99   100   101   102   103   104   105   106   ...   452
Bog'liq
QarMII konf 26-27 may 2023 (1)

ДОН УРУҒЧИЛИГИДА ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ХАРАЖАТЛАРИ 
ҲИСОБИНИНГ ХУСУСИЯТЛАРИ 
Бозорбоева Зарнигор Гулмирза қизи 
Тошкент Давлат Аграр Университети таянч докторанти 
Аграр соҳада иқтисодиётни модернизация қилиш ва инновацион 
фаолиятни 
ривожлантириш 
корхоналар 
фаолиятининг 
ташкилий-
иқтисодий ва технологик жиҳатларига мос ҳисоб тизимини тақозо этмокда. 
Бу масала дон уруғчилиги хўжаликларига ҳам тааллуқли. Ҳозирда элита 
дон уруғлари етиштиришга ихтисослашган илмий муассасалар, тажриба - 
ишлаб чиқариш бирлашмалари ва хўжаликларнинг ташкилий-иқтисодий 
муаммоларидан бири – ишлаб чиқариш ҳисобини тўғри ташкил этиш 


220 
ҳисобланади. Жумладан, ишлаб чиқариш харажатларини режалаштириш, 
ҳисобга олиш ва етиштирилган репродуктив ҳамда ёндош маҳсулотлар 
таннархини ҳисоблаш ўзига хос хусусиятларга эга. 
Афсуски, 
ҳозирги 
вақтгача 
қишлоқ 
хўжалигида, 
хусусан 
ғаллачиликдаҳам, маҳсулот ишлаб чиқариш, ишлар бажариш ва хизмат 
кўрсатиш харажатларини режалаштириш, ҳисобга олиш ва таннархни 
ҳисоблаш бўйича меъёрий 
ҳужжат 
ишлаб 
чиқилмаган. 
Бизнинг 
фикримизча, бундай меъёрий хужжат элита уруғи етиштирадиган 
ихтисослашган фермер хўжаликларида тегишли репродукциялар бўйича 
уруғликлар ишлаб чиқариш бўйича режалаштириш, харажатларни ҳисобга 
олиш ва таннарх ҳисоблаш объектларини ҳам инобатга олиши лозим. 
Харажатларни 
ҳисобга 
олиш 
ва 
маҳсулотлар 
таннархини 
ҳисоблашнинг амалиётда қўлланиб келинаётган тартиби уруғчиликда 
қишлоқ хўжалик экинларини биринчи йилда кўпайтириш харажатларини 
кейинги бўғинлардаги харажатларга қўшиш имконини бермайди. 
Ҳозирда қўлланилаётган 2010 “Асосий ишлаб чиқариш” счёти бўйича 
аналитик счётлар маълумотлари уруғчилик звенолари бўйича навли 
уруғлар етиштириш учун қилинадиган меҳнат ва моддий харажатларнинг 
хусусиятларини ўзида акс эттирмаган. Натижада, уруғчилик звенолари 
бўйича етиштирилган уруғлар ва қўшимча маҳсулотларнинг ҳақиқий 
таннархи шартли аниқланиб, уларни ишлаб чиқаришга кетган ҳакикий
харажатларни акс эттирмайди. Бунинг окибатида дон уруғи ишлаб 
чиқаришни режалаштириш ва етиштирилган уруғликларнинг бозор 
баҳосини прогнозлаш учун қўлланиладиган ҳисоб маълумотларининг 
ҳаққонийлиги пасаяди. Шунингдек, харажатларнинг уруғчилик звенолари 
бўйича алоҳида ҳисобга олинмаслиги элита уруғлари етиштириш учун 
қилинган меҳнат ва моддий харажатларни чуқур тахлил қилишга имкон 
бермайди. Ушбу ва бошқа сабаблар дон уруғчилигида инновацион
фаолият харажатларини ҳисобга олиш ва маҳсулотлар таннархини 
ҳисоблаш услубини такомиллаштиришни талаб этмокда. Бизнингча, 


221 
ҳисобни 
такомиллаштириш 
уруғчиликда 
инновацион 
фаолият 
харажатларини ҳисоб объектлари бўйича батафсил ва тўғри акс эттиришга 
қаратилиши лозим. Бу, ишлаб чиқарилган маҳсулотлар таннархини аниқ
ва объектив ҳисоблашга имкон яратади. Албатта, бунда ҳисобни ҳаддан 
ташқари асоссиз (ҳатто кераксиз) даражада майдалаштириб юбормасдан,
у ёки бу дон навлари бўйича уруғлик етиштиришнинг шарт-
шароитлари ва хусусиятларини ҳисобга олган холда объектив ёндашиш 
зарур. Навларнинг муҳим хўжалик-биологик хусусиятлари ва белгиларини 
узлуксиз равишда сақлаб туриш учун уруғчилик илмий ишлаб чиқариш 
муассасалари ва фермер хўжаликларида элита уруғлари етиштиришнинг 
дастлабки ва кейинги звеноларида мураккаб селекция уруғчилик ишлари 
амалга оширилади. Шунинг учун ҳам дончиликда элита уруғлари 
таннархини аниқлаш учун режалаштириш, харажатларни ва маҳсулот 
чиқишини ҳисобга олиш уруғчилик жараёнининг барча звенолари бўйича 
изчил амалга оширилиши лозим. Бунинг учун эса «донли, донли-дуккали
ва крупали экинларнинг элита уруғларини ишлаб чиқариш харажатларини
режалаштириш, ҳисобга олиш ва маҳсулотлар таннархини ҳисоблаш 
бўйича алоҳида услубий тавсиялар ишлаб чиқиш зарур. 
Фикримизча, дон экинлари бўйича харажатлар ҳисобини қуйидаги 
кесимда ташкил этиш мақсадга мувофиқ: 1) супер элита; 2) элита; 3) 
биринчи йилда кўпайтириш питомниги; 4) иккинчи йилда кўпайтириш 
питомниги. 
Шундай қилиб, элита уруғларининг ҳақиқий таннархи уруғчилик 
жараёнининг барча звеноларида уларни ишлаб чиқариш билан боглик 
барча харажатларни тулигича акс эттириши лозим. Элита уруғлари ишлаб 
чиқариш харажатларини уруғчиликнинг бирламчи звеноларидан бошлаб 
ҳисобга олиш зарур. Супер элита ва кўпайтириш питомникларида 
етиштирилган уруғликлар таннархига уруғлик қиймати орқали бирламчи 
уруғлик звеноларининг дала ва лаборатория харажатлари ҳам қўшилиши 
керак. Ўсимличиликда харажатларни ҳисобга олишнинг амалдаги тартиби 


222 
эса бундай талабга жавоб бермайди. Шу муносабат билан дон уруғчилиги 
харажатларини ҳисобга олиш ва таннарх ҳисоблаш учун саноат ишлаб 
чиқаришининг айрим тармоқларида қўлланилаётган «харажатларни 
ҳисобга олишнинг бўлимли усули» ни тавсия қиламиз. Ушбу усулни 
қўллаш биринчи йилда олинган авлодларни синаш питомниги бўйича 
қилинган ҳақиқий харажатлар уруғлик қиймати орқали иккинчи йил 
авлодларини синаш питомнигининг харажатларига олиб боришни 
таъминлайди. Сўнгра иккинчи йил авлодларини синаш питомниги бўйича 
харажатлар 
уруғлик 
қиймати 
оркали 
биринчи 
йил 
кўпайтириш 
питомнигининг харажатларига олиб борилади.

Download 8,84 Mb.
1   ...   99   100   101   102   103   104   105   106   ...   452




Download 8,84 Mb.
Pdf ko'rish

Bosh sahifa
Aloqalar

    Bosh sahifa



ДОН УРУҒЧИЛИГИДА ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ХАРАЖАТЛАРИ

Download 8,84 Mb.
Pdf ko'rish