Foydalanilgan adabiyotlar ro’yxati:
1. http://lex.uz, O‘zbekiston Respublikasi Qonun hujjatlari ma’lumotlari
milliy bazasi.
2. “Vazirlik va idoralarning ichki audit xizmati to‘g‘risidagi namunaviy nizomni
tasdiqlash haqida”gi O‘zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 416-
sonli qarori, 01.08.2022 y
ЭКСПОРТ-ИМПОРТ ОПЕРАЦИЯЛАРИ АУДИТИ:
РЕЖАЛАШТИРИШ, ДАЛИЛЛАР ВА ҲУЖЖАТЛАШТИРИШ
ЖИҲАТЛАРИ
Хўжамуродова Сурайё Ибрагимовна
– ТДАУ Бухгалтерия ҳисоби, таҳлил ва аудит
кафедраси 2-босқич таянч докторанти
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг «Ташқи
савдо соҳасида бошқарув тизимини такомиллаштириш чора тадбирлари
тўғрисида»ги 2017 йил 13 апрелдаги ПФ-5012-сон Фармонида [1] «...
215
ташқи савдо фаолияти соҳасида ягона давлат сиёсатини ишлаб чиқиш ва
амалга ошириш» ва «Ташқи савдо фаолиятини янада эркинлаштириш ва
тадбиркорлик
субъектларини
қўллаб-қувватлаш
чора-тадбирлари
тўғрисида»ги 2017 йил 3 ноябрдаги ПҚ-3351-сон Қарорларида [2] «Ташқи
савдо фаолиятини янада эркинлаштириш, ташқи бозорларда талаб юқори
бўлган маҳсулотларнинг экспорт ҳажмлари ва турларини кўпайтириш... »
каби жиҳатларига алоҳида эътибор қаратилган.
Экспорт-импорт
операцияларининг
моҳиятини,
мазкур
тоифа
битимларни амалга ошириш билан боғлиқ бўлган, ҳисоботларнинг бузиб
кўрсатилиш рискларини, аудитнинг мақсад ва вазифаларини тадқиқ қилиш
асосида экспорт-импорт операцияларини аудиторлик текширувидан
ўтказиш дастури ва уни амалга ошириш босқичлари ишлаб чиқилади.
Булар қуйидагилар:
1) корхонада экспорт-импорт операцияларини амалга оширишнинг
ички назорат тизимини баҳолаш;
2)экспорт-импорт
контрактларининг
мавжудлигини
ва
тўғри
расмийлаштирилганлигини текшириш;
3) ташқи савдо битимларини амалга оширишда амалдаги қонунчилик
нормаларига риоя қилинишини баҳолаш;
4) ташқи савдо битимларининг бухгалтерия ҳисоби счетлари ва
корхона балансида ишончли ҳамда тўлиқ акс эттирилишини текшириш:
- экспорт ва импорт моддий қийматликлар (товарлар, қурилмалар)
бўйича, шу жумладан мулк ҳуқуқининг ўтиш вақтига риоя қилиниши,
- экспорт ва импорт номоддий қийматликлар (ишлар ва хизматлар)
бўйича;
5) экспорт ва импорт моддий қийматликлар ҳақиқий таннархи
шакллантиришнинг тўғрилигини баҳолаш;
6) номоддий қийматликлар таннархига харажатларни киритишнинг
тўлиқлиги ва асослилигини текшириш;
7) курс фарқларини ҳисоблаш ва бухгалтерия ҳисобида акс
216
эттиришнинг тўғрилигини назорат қилиш;
8) номоддий қийматликлар (ишлар, хизматлар) импорт қилинганида
ташкилот томонидан солиқ агенти функциясининг бажарилиши (ёки
бажарилмаслиги) қонунийлигини ва операциялар бухгалтерия ҳисоби
счетларида акс эттирилишининг тўғрилигини текшириш.
Ушбу
босқичларни
амалга
ошириш,
ўз
навбатида
ушбу
операцияларнинг ишончлилиги тўғрисида етарли аудиторлик далилларини
тўплашга имкон беради.
Аудитор томонидан ташқи савдо операцияларининг ишончлилиги ва
қонунийлиги тўғрисида хулоса шакллантирилиши бухгалтерия ҳисоби ва
молиявий ҳисобот ҳолатининг маълум мезонларга мос келишига
асосланиши лозим. Жумладан, корхона томонидан амалдаги қонунчилик
нормаларига, ва натижада, моддий ва номоддий қийматликлар экспорти ва
импорти бўйича операцияларни ташкил этишда бухгалтерия ҳисобининг
асосий принципларига риоя қилиниши.
Алоҳида аудит объекти сифатида экспорт-импорт операцияларининг
хусусиятлари шундан иборатки, бундай битимларда тез-тез такрорланиб
турадиган бир тоифадаги операциялар (масалан, бутун битимни ижро этиш
жараёнида валюта сотиб олиш ва сотиш ёки божхона тўловларини, ҳамда
транспорт харажатларини тўлаш) хусусиятлари ҳисобга олиниши лозим.
Уларни цикллар бўйича ҳам, бир марталик ҳам, аммо жиддий аҳамиятга
эга, масалан, солиқ агентининг функциясини бажариш каби операцияларни
текшириш мумкин.
Аудиторлик далилларининг асосий манбалари битимларни амалга
ошириш учун асос бўлган бошланғич ҳужжатлар ҳисобланади. Бошланғич
ҳужжатларнинг
тавсифи
аудиторлик
текширувларининг
муҳим
йўналишларини белгилайди. Булар қуйидагилар:
1) амалдаги қонунчилик талабларига риоя қилиниши, яъни экспорт-
импорт операциялари амалга оширилишининг қонунийлигини тасдиқлаш.
Ушбу мақсадда қуйидаги ҳужжатлар текширилади: операциялар устидан
217
дастлабки назоратни амалга оширувчи ва бир қатор операцияларга
рухсатнома (лицензия) берувчи органларнинг ҳужжатлари; валютани
тартибга солиш бўйича банк назорати ҳужжатлари; божхона назорати
ҳужжатлари;
2) операцияларни фуқаролик, валюта, бухгалтерия ва солиқ
қонунчилиги талабларига мувофиқ бухгалтерия ҳисобида тўлиқ, ўз вақтида
ва ишончли акс эттирилиши. Бунда қуйидагилар текширилади: импорт
(экспорт) контракти; бухгалтерия ҳисоби бошланғич ҳужжатлари;
молиявий
ҳисобот;
импортер
ва
экспортер
ташкилотнинг
ички
стандартлари (йўриқномалар, низомлар, ҳужжатлар айланиш режа-графиги
ва ҳ.к.), аудиторлик ташкилоти томонидан ишлаб чиқилган аудит
услублари, стандартлари ва низомлари.
Расмий аудиторлик хулосаси тузиш назарда тутилган аудит жараёни
тўлиқ ҳужжатлаштирилиб борилиши зарур. Бунда аудиторнинг иш
ҳужжатларига қуйидагилар киради: хўжалик юритувчи субъектнинг таъсис
ҳужжатлари ва бошқа юридик ҳужжатларидан кўчирмаларнинг нусхалари;
импорт (экспорт) контрактлари; аудиторлик текширувидан ўтказилаётган
хўжалик юритувчи субъект ўзининг ташқи савдо фаолиятини амалга
ошираётган тармоқ, иқтисодий ва ҳуқуқий муҳит тўғрисидаги ахборотлар;
хўжалик юритувчи субъектнинг ташкилий тузилмаси тўғрисидаги
материаллар; дастлабки экспертиза материаллари; мажбуриятнома-хат,
шартнома; аудиторлик текширувининг режаси ва дастури; бухгалтерия
ҳисоби, ички назорат воситалари ва қонунчиликка риоя қилинишини
баҳолаш материаллари; хўжалик юритувчи субъект раҳбарияти билан
ёзишмалар, аудит ўтказига розилик хати; ажралмас рискни ва назорат
воситаларини қўллаш риски даражасини баҳолаш, ушбу баҳолаш натижаси
бўйича киритилган ҳар ҳар қандай тузатишлар; хўжалик юритувчи
субъектнинг ички аудит бўйича ишлари аудитор томонидан таҳлил
қилинганлик фактини тасдиқловчи далиллар ва аудитор томонидан
қилинган хулосалар; молия-хўжалик операциялари ва бухгалтерия ҳисоби
218
счетлари бўйича қолдиқларнинг таҳлили; энг муҳим иқтисодий
кўрсаткичлар ва уларнинг ўзгариш тенденциялари таҳлили; аудиторлик
амалларининг тавсифи, вақт оралиғи, ҳажми ва уларнинг бажарилиши
тўғрисидаги маълумотлар; аудитор томонидан аудиторлик амалларини
бажариш жараёнида аниқланган, шу муносабат билан аудитор томонидан
кўрилган чоралар, аудитнинг энг муҳим масалалари, хатолар ва ғайри
оддий ҳолатларни ҳам қўшган ҳолда, бўйича аудитор томонидан қилинган
хулосалар; аудиторлик хулосаси; молиявий ва бошқа зарур ҳисоботлардан
кўчирмалар.
Аудиторнинг иш ҳужжатлари ўз вақтида тузилиши, тушунарли ва
аниқ расмийлаштирилиши; мажбурий реквизитларга (ҳужжат номи,
мазмуни, имзолар ва б.) эга бўлиши; архивда камида беш йил папкаларда
сақланиши лозим. Аудиторлик ташкилотларининг амалий иш фаолиятида
иш ҳужжатлари қуйидагиларни ўз ичига олади: доимий ҳужжатлар; жорий
ҳужжатлар; махсус ҳужжатлар (менежернинг ҳужжатлари: аудитни
ўтказиш бўйича мижозга юборилган ва мижоздан олинган хатлар, у ёки бу
операцияларни текширув муддатлари кўрсатилган текширув режалари).
Адиторнинг
иш
ҳужжатларида
келтирилган
ёзувлар
асосида
|