232
аниқлаш, уларда молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларини қўллашни
тақозо этади.
Шунинг учун, айни пайтда бутун дунё миқёсида молиявий
натижалар ҳисоби ва ҳисоботини халқаро
стандартлар асосида ташкил
қилишга
эътибор
қаратилмоқда.
Ваҳоланки,
жаҳоннинг
кўпгина
давлатлари
фонд
биржаларида
акциялари
жойлаштирилган
компаниялардан молиявий ҳисоботларни халқаро стандартлар асосида
тузишнинг долзарблигини янада оширмоқда.
Мамлакатимиз иқтисодиёти тармоқларининг ривожи кўп жиҳатдан
қишлоқ хўжалигига боғлиқ. Шу боис аграр соҳани тубдан ислоҳ қилиш
давлат сиёсатининг устувор вазифаларидан бири ҳисобланади. Қишлоқ
хўжалигига бозор муносабатларини босқичма-босқич
жорий этишнинг
меъёрий-ҳуқуқий
асосларини
яратиш
ва
уни
доимий
равишда
такомиллаштириб боришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Айтиш керакки, изчил юқори ўсиш суръатлари билан бирга, ялпи
ички маҳсулотнинг умумий ҳажмида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари
улушининг камайиш тенденцияси кузатилмоқда. Масалан, 2012 йилда бу
борадаги кўрсаткич 29 фоизни ташкил этган бўлса, 2021 йилда фақатгина
25 фоизни ташкил этди. Лекин, қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги
соҳасида маҳсулот ишлаб чиқариш хажми охирги йилларда муттасил ўсиб
бориш тенденциясига эга бўлган, 2021 йил якуни бўйича 183,5 трлн. сўмни
ташкил қилиб 2012 йилга нисбатан 146,5 трлн. сўмга кўпдир.
2022 - 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт
стратегиясида ҳам қишлоқ
хўжалигини
илмий асосда интенсив
ривожлантириш орқали деҳқон ва фермерлар даромадини камида 2
баравар ошириш, қишлоқ хўжалигининг йиллик ўсишини камида 5 фоизга
етказиш
71
мақсад қилиб қўйилган. Ва бунда янги ва фойдаланишдан
чиққан 464 минг гектар майдонни ўзлаштириш ва кластерларга очиқ
71
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги “2022 — 2026 йилларга
мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги ПФ-60-сон Фармони
233
танлов асосида ажратиш зарурлиги қайд этилганлиги
янги кластерларни
ташкил этиш учун замин яратмоқда.
Фикримизча, иқтисодий кластерлар маълум бир мақсадга эришиш
мақсадида турли ҳил хўжалик
юритувчи субъектлар, илмий-тадқиқот,
таълим муассаларининг ўзаро боғлиқ бўлган кооперациядир.
Кластер тизими яхши натижа кўрсатганидан кейин, мамлакатимиз бўйлаб
турли кластерлар ташкил этилди. Бугунги кунда республикада пахта-
тўқимачилик, ғаллачилик ва мева-сабзавотчилик кластерлари фаолият
олиб бормоқда.