Хозирги кунда Ўзбекистонда пахта-тўқимачилик кластерлари асосан
3 та шаклда ташкил этилмоқда:
1-шакл: қишлоқ хўжалиги ер участкаларини ижарага олган ҳолда пахта
хом ашёсини етиштириш;
2-шакл: қишлоқ хўжалиги ер участкаларини ижарага олмасдан пахта хом
ашёсини шартнома асосида фермер хўжаликлари ва бошқа пахта хом
ашёси етиштирувчи хўжалик субъектларидан сотиб олиш;
3-шакл: қишлоқ хўжалиги ер участкаларини ижарага олган ҳолда пахта
хом ашёсини етиштириш ҳамда пахта хом ашёси етиштирувчилардан
шартнома асосида пахта хом ашёсини сотиб олиш.
Ушбу шаклларда пахта-тўқимачилик кластерлари Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан ташкил этилади.
Бугунги кунда кластерлар шаклланиш босқичида экан, давлатнинг
ҳар томонлама қўллаб-қувватлаши пахта-тўқимачилик кластерларини
мустаҳкамлаш ва янада ривожлантириш жараёнини жадалллаштиради.
Бугунги шароитда саноат кластери иқтисодий ривожланишнинг юқори
суръатларини
таъминловчи
ишлаб
чиқаришни
ташкил
этишнинг
интеграциялашган
шакли,
муайян
шароитда
инновацияларни
жадаллаштириш, меҳнат унумдорлигини ошириш, мамлакатнинг стратегик
устунликларини кучайтириш, динамик рақобатни сақлаб туришга
234
кўмаклашувчи иқтисодий тизимларни сифат жиҳатдан ўзгартиришнинг
бозор механизми сифатида кўрилади.
Талабгор аризада пахта-тўқимачилик кластерини қайси шаклда
ташкил қилмоқчилиги, зарур бўлган пахта хом ашёси ҳажми ва ер
майдонини кўрсатади. Шу билан бирга талаб қилинган ҳужжатларни илова
қилади. Бухгалтерия ҳисоби нуқтаи назаридан шу вақтдан бошлаб
дастлабки ҳисоб-китобларни бошлаш зарурлигини кўрсатади.
Бу жараёнда ишлаб чиқариш қувватлари, пахта-тўқимачилик
кластери фаолияти доирасида зарур бўладиган активлари тўғрисида
маълумотлар зарур бўлади. Шу билан биргаликда режалаштирилган
даромад ва харажатлар тўғрисида маълумотлар бизнес-режа ўз аксини
топади.
Бунда пахта хом ашёси етиштиришдан бошлаб уни тайёр маҳсулот
сифатида сотишгача бўлган ишлаб чиқариш жараёнининг узлуксиз
занжирини, шу жумладан ҳамкорлик асосида ташкил этиш билан боғлиқ
харажатлар, механизация даражасини ва экинлар ҳосилдорлигини
ошириш, ресурс тежайдиган технологияларни жорий этиш, шу жумладан
замонавий суғориш усулларидан фойдаланиш, ерларнинг унумдорлигини
ва мелиорация ҳолатини яхшилаш билан боғлиқ харажатлар, инвестиция
лойиҳалари, шу жумладан уларнинг қувватлари, молиялаштириш
манбалари, яратиладиган иш ўринлари билан боғлиқ харажатлар ҳамда
тайёр маҳсулотни сотишдан тушган тушум бўйича даромадлар ўз аксини
топади.
Тадқиқотларга кўра, кластер усулини жорий этиш хусусий секторни
ривожлантириш, давлат буюртмаси тизимини бартараф этиш учун хизмат
қилади. Дарҳақиқат, бугунги кунда кластерлар мустақил равишда зарур
маҳсулотлар ҳажмини белгиламоқда.
Пахта-тўқимачилик кластерида бухгалтерия ҳисобини ташкил
қилишнинг ўзига хослиги “Хомашёдан — тайёр маҳсулотгача” тамойили
асосида ташкил қилинганлиги билан изоҳлаш мумкин. Чунки бунда
235
қўшимча қиймат яратишнинг ҳар жараёнида бухгалтерия ҳисоби алоҳида
субъектларда юритилиши ва уларнинг ўзаро боғланиши билан боғлиқ.
Пахта-тўқимачилик кластерини ташкил қилишда самарали бошқарув
учун иқтисодий ахборот тизимини яратиш муҳим ҳисобланади. Кластер
тизимида даромад ва харажатларни назорат қилиш, моддий, номоддий ва
молиявий маблағлар харакати тўғрисида ягона ахборот макон моделини
ишлаб чиқиш заруриятини вужудга келтирмоқда. Кластернинг ўзида ва
унинг таркибидаги хўжалик юритувчи субъектларда бошқарувчилар
томонидан қабул қилинадиган бошқарув қарорлари хўжалик субъекти
фаолиятини кейинги тақдирини белгилайди, бу эса бухгалтерия ҳисобини
тўғри ташкил этишни тақозо қилади.
Пахта-тўқимачилик кластерларида бухгалтерия ҳисобининг тўлиқ
шакллантириш учун унинг концептуал асосини ва субъект - объект
муносабатларининг мақсадларига эришишга қаратилган амалиётни амалга
ошириш
механизмини
ташкил
этувчи
ўзаро
боғлиқ
тизимни
шакллантирувчи элементларнинг уюшган тўпламини шакллантириш ва
аниқлаш муҳим ҳисобланади.
Кластер корхоналарини бошқаришдаги бухгалтерия ҳисобининг
асосий мақсади мунтазамликни намойиш этиш ва стратегик аҳамиятга эга
бўлган маълумотларни тизимли шакллантиришга қаратилган. Бироқ,
замонавий бухгалтерия тизимида кластерда уларни ўзгартиришни талаб
қиладиган анъанавий воситалар томонидан тўлиқ бажариб бўлмайдиган
мақсадлар мавжуд
72
.
Пахта-тўқимачилик кластерида бухгалтерия ҳисоби мақсадларини
шакллантиришда кластер таркибида турли ҳил корхона ва ташкилотлар
бўлганлиги учун, улар ўртасидаги муносабатлар мураккаб бўлади, шунинг
учун уни ҳисобга олиш керак. Яъни бунда ташкилий тузилма
фаолиятининг стратегик мақсадига эришиш даражаси ва тузилманинг ҳар
72
Grytsyshen D.A. Transformation of accounting tasks as a basis for the development of its theoretical and
methodological design. Scientific bulletin of the international humanities university. Series: Economics and
management (11), 2015 y. pp. 280-286.
236
бир
иштирокчисининг
стратегик
мақсадига
эришиш
даражасига
асосланади. Кластердаги бухгалтерия ҳисоби иштирокчилар ўртасидаги
муносабатларни мувофиқлаштиришга ёрдам бериши ва ривожлантириш
тактикаси ҳамда стратегиясини ишлаб чиқиш учун ахборот асосига
айланиши керак.
Ўзбекистонда
фаолият
кўрсатаётган
пахта-тўқимачилик
кластерларида
бухгалтерия
ҳисобини
тўғри
йўлга
қўйиш,
уни
такомиллаштириш ҳозирги куннинг долзарб масалаларидан бирига
айланган.
|