• СУД-БУХГАЛТЕРИЯ ЭКСПЕРТИЗАСИНИНГ ПРЕДМЕТИ НИМА Дарвишов Сарварбек Рустамович Ички ишлар вазирлиги Академияси катта ўқитувчиси
  • Iqtisodiyotni raqamlashtirish sharoitida buxgalteriya hisobi, iqtisodiy tahlil va auditni xalqaro standartlar asosida rivojlantirish muammolari va istiqbollari




    Download 8,84 Mb.
    Pdf ko'rish
    bet104/452
    Sana27.06.2024
    Hajmi8,84 Mb.
    #265988
    1   ...   100   101   102   103   104   105   106   107   ...   452
    Bog'liq
    QarMII konf 26-27 may 2023 (1)

     
    Фойдаланилган адабиётлар 
    1. “Маҳсулот (иш,хизмат)ларни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатлари 
    таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисидаги 
    Низом” Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 54- сонли 
    қарори билан тасдиқланган. 1999 йил 5 феврал.
    2. 
    Ўзбекистон 
    Республикаси 
    миллий 
    стандартлари. 
    (№0-№21).
    Тошкент, 2022. 
    3. 
    Абдуғаниев А.А.
    Бошқарув ҳисобини ташкил этиш муоммолари, уларнинг 
    ечимлари.- Т.: ТМИ, 2003.-275-б
    4. 
    Пардаев А.Х.
    Бошқарув ҳисоби. “Академия” нашриёти. Тошкент, 2002. 
    СУД-БУХГАЛТЕРИЯ ЭКСПЕРТИЗАСИНИНГ ПРЕДМЕТИ 
    НИМА? 
    Дарвишов Сарварбек Рустамович 
    Ички ишлар вазирлиги Академияси катта ўқитувчиси
    Суд-бухгалтерия 
    экспертизасини 
    ўтказишда 
    эксперт 
    хўжалик 
    операцияларининг норматив ҳужжатларга мувофиқлигини текширади ва ўз 
    хулосаларини асослайди. Экспертиза жараёнида хўжалик операцияларини 
    амалга ошириш бўйича қайси норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талаблари 


    223 
    бузилганлиги ва у қандай оқибатларга олиб келганлигини аниқланади. 
    Шунингдек, эксперт молия интизоми ва солиқ қонунчилигининг 
    бузилганлигини ҳам текширади. Хусусан, бу сотишдан олинган 
    тушумнинг яширилиши, солиққа тортиладиган фойданинг камайтирилиши 
    ва солиққа тортиладиган базанинг бузиб (кўпинча пасайтириб) кўрсатилиш 
    масалалари бўлиши мумкин. Бу ҳолда суд-бухгалтерия экспертизасини 
    суд-иқтисодий ва суд-молия-кредит экспертизалари билан биргаликда 
    (комплекс) ўтказиш мақсадга мувофиқ
    Суд-бухгалтерия экспертизасини ўтказиш чоғида эксперт ўғирланган 
    сумма ёки товар-моддий қийматликлар камомадининг миқдори тўғрисида 
    хулоса қилиши мумкин эмас. Ўтказилган суд-бухгалтерия экспертизаси 
    натижалари бўйича, масалан, бошланғич бухгалтерия ҳужжатлари ва 
    уларга асосан тузилган йиғма ҳужжатлар ва аналитик ҳисоб регистри 
    ўртасидаги фарқ суммалар, инвентаризация маълумотлари ва бухгалтерия 
    ҳисоби 
    маълумотлари 
    ўртасидаги 
    фарқлар 
    тўғрисида 
    хулосалар 
    шакллантирилади.
    Суд-бухгалтерия экспертизасида тадқиқ қилиш учун алоҳида хўжалик 
    операцияларини бухгалтерия ҳисобида акс эттириш услуб(метод)лари 
    билан боғлиқ қоидабузарликлар тўғрисидаги масала қўйилганида, 
    бухгалтерия ҳисоби ва молиявий ҳисоботнинг услубий асосларига риоя 
    қилинишини текшириш амалга оширилади. Ушбу ҳолларда у ёки бу 
    бухгалтерия 
    ёзув(проводка)лари 
    остида 
    бухгалтер 
    томонидан
    қонунчиликнинг бузилиш фактларини атайлаб яширилган бўлиши мумкин. 
    Фикримиз далили сифатида қуйидаги мисолни келтирамиз. Махсус 
    кийимлар ҳисобини бухгалтерия ҳисоби счетларида акс эттириш 
    услубларини тадқиқ қилиш натижасида, шахсий эҳтиёжлар учун харид 
    қилинган 940 000 сўмлик кийимлар қиймати, махсус кийим сифатида 
    корхона харажатларига олиб борилганлиги аниқланди. Кийимларни сотиб 
    олиш ва ҳисобдан чиқариш билан боғлиқ бухгалтерия ёзувлари қуйидаги 
    жадвалда келтирилган (1-жадвал).


    224 
    Бухгалтерия ҳисобида тузилган ёзувлардан қонунчиликнинг бузилиш 
    фактини кўриб бўлмайди, чунки бу операция Ўзбекистон Республикаси 
    Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти, 21-БҲМС ва унга мувофиқ 
    ҳисоб юритиш услуби нуқтаи назаридан тўғри. Лекин, бу ҳолда 
    ҳуқуқбузарлик белгилари фақатгина барча бошланғич ҳисоб ҳужжатлари 
    мавжуд бўлганида, хўжалик операцияларининг бухгалтерия ҳисобини 
    батафсил тадқиқ қилиш чоғида аниқланиши мумкин. 

    Download 8,84 Mb.
    1   ...   100   101   102   103   104   105   106   107   ...   452




    Download 8,84 Mb.
    Pdf ko'rish

    Bosh sahifa
    Aloqalar

        Bosh sahifa



    Iqtisodiyotni raqamlashtirish sharoitida buxgalteriya hisobi, iqtisodiy tahlil va auditni xalqaro standartlar asosida rivojlantirish muammolari va istiqbollari

    Download 8,84 Mb.
    Pdf ko'rish