407
масалалардан биридир.
“Қашқадарё ҳудудий электр тармоқлари” АЖда МҲХСни қўллаш бўйича
ишлар энг аввало МҲХС бўйича ҳисоб сиёсатини такомиллаштиришдан
бошланиши зарур. Шунга мувофиқ мамлакатимиздаги барча электр энергия
таъминоти субъектлари 2021 йил якунларидан бошлаб молиявий ҳисоботни
МҲХС асосида тайёрлаш ишлари олиб бормоқда. Бироқ энергия таъминоти
субъектларида 2021 йилда молиявий ҳисоботни МҲХС асосида тайёрлаш
ишлари билан танишганимизда бир қанча номувофиқликлар мавжудлигига
гувоҳ бўлдик. Шунга асосан илмий изланишимнинг ушбу қисмида ушбу
номувофиқликлар ҳамда такомиллаштирилиши зарур бўлган МҲХСни қўллаш
бўйича мулоҳазаларимизни келтирмоқчимиз.