409
Фикримизни тушунтириш учун оддий мисол келтирамиз. “Қашқадарё
ҳудудий электр тармоқлари” АЖ қарз берувчидан йиллик 10% тўлаш шарти
билан 2 млн шартли бирлик (ш.б.) миқдорида қарз маблағларини жалб
қилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги кафолатини олиш зарур
ва бу Жамиятга 50 минг ш.б. харажатларни олиб келади, деб фараз қилайлик.
У
ҳолда
қарз
бўйича
мажбуриятларнинг
бошланғич
баҳоси:
2 000 000 ш.б. - 50 000 ш.б. = 1 950 000 ш.б.
9-МҲХС (IFRS) «Молиявий инструментлар» стандарти талабларига кўра
Келгусида қарзлар амортизацияланган қиймати бўйича баҳоланиши зарур.
Бунда дастлаб тан олинган қарз қиймати билан сўндириладиган сумма
ўртасидаги фарқ амортизацияланади.
Олинган қарз амал қилувчи муддат давомида
ушбу суммани бир маромда
сўндириш учун самарали фоиз ставкаси қўлланилади. Бу – қарз шартномаси
амал қилган муддат давомида ҳисоб-китоб қилинган
келгуси пуллик
тўловларни ёки тушумларни дисконтловчи ставка ҳисобланади. Самарали фоиз
ставкасини аниқлаш пайтида Жамият шартномада қайд этилган барча
шартларни (олдиндан ҳақ тўлаш, тўловни
кечиктириш имконини бериш,
бонуслар, битим бўйича харажатлар, чегирмалар, мукофотлар ва ҳ.к.) эътиборга
олган ҳолда кутилаётган пул оқимларини баҳолаши керак.
Шундай қилиб, қарзнинг бошланғич қиймати 1 950 000 ш.б.
Тўланадиган фоизлар шартнома бўйича қарз суммасидан ҳисобланади:
2 000 000 ш.б. х 10% = 200 000 ш.б.
Қарз олувчининг фоизли харажати:
1 950 000 ш.б. – 2 000 000 ш.б. – 200 000 ш.б. = - 250 000 ш.б.
Самарали фоиз ставкаси:
250 000 ш.б. / 1 950 000 ш.б. х 100 = 12,82%
Тўланадиган фоизлар билан қарз олувчининг фоизли харажати ўртасидаги
фарқ:
250 000 – 200 000 = 50 000 ш.б.
410
Ушбу 50 000 ш.б. қарз олувчи битим бўйича сарфлаган қўшимча харажат
ҳисобланади.