2.Мавзуга оид адабиётларнинг таҳлили.
Хўжалик субъектларида молиявий натижаларни ифодаловчи кўрсаткичлар
таҳлили масалалари хорижий давлатлар ва МДҲ иқтисодчи олимларидан
И.Белолипецкий, И. Бочаров, Н. Л. Брук, А. Бернстайн, М. И. Баканов, Л. И.
Кравченко, В. В.Ковалев, А. И. Меркушев, В.Палий, С. К.Татур, В. В.Ковалев,
448
М.Мескон , Б. Нидлз, А. Д. Шереметларнинг илмий ишларида алоҳида ўрин
эгаллайди. Республикамиз иқтисодчи олимларидан Э. А.Акрамов, Б.
А.Хасанов, А. В.Ваҳабов, Р. А.Дўсмуратов, Е. Е. Ергешев, А. Т.Иброҳимов, Б.
И. Исроилов, М. Қ.Пардаев, М. М.Тўлаходжаева, А. Х.Шоалимов, В.
В.Эргашбоев ва бошқаларнинг илмий ишларида кенг кўламда ўрганиб
чиқилган.
Ушбу иқтисодчи олимларнинг илмий ишларида бозор иқтисодиётига ўтиш
шароитида корхоналарда молиявий натижалар таҳлилининг айрим муаммолари,
ташкилий жиҳатлари тадқиқ қилинган. Корхоналарда молиявий натижаларни
таҳлил қилиш усулларини такомиллаштириш долзарб илмий-амалий аҳамиятга
эга бўлган мавзу ҳисобланади. Шуларни инобатга олган ҳолда, мазкур ишда
фойда ва рентабелликни ифодаловчи кўрстакичлар комплекс ва тизимли тарзда
тадқиқ қилинган.
3.Тадқиқот методологияси.
Тадқиқот ишида кузатиш, умумлаштириш, гуруҳлаш, таққослаш,
индукция, дедукция, занжирли алмаштириш, мутлоқ фарқлаш ва бошқа
иқтисодий-статистик усуллар қўлланилди.
4.Таҳлиллар ва асосий натижалар
.
Асосий ишлаб чиқариш фаолиятидан олинган фойда қаторига корхонанинг
асосий ишлаб чиқариш фаолиятининг маҳсулот ишлаб чиқариш ва сотишдан
ташқари фаолиятидан олинадиган фойдаси киритилади. Улар бўйича
харажатлар ва даромадлар қатори алоҳида таркибланган ҳолда умумий суммада
молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботга туширилади. Операцион
даромадлар ва харажатлар ўзининг соф қиймати бўйича ҳам молиявий
натижалар тўғрисидаги ҳисоботга туширилиши белгиланади. Бунда операцион
жараёнлардан олинган даромадлар улар бўйича харажатлар қийматига
фарқланган ҳолда ҳисоботга фойда ёки зарар қаторига туширилади.
Асосий фаолиятдан кўрилган фойдани аниқлаш учун маҳсулотлар
сотишдан тушган ялпи фойдадан давр харажатлари ва асосий фаолиятдан
449
олинган бошқа харажатлар чегирилиши, асосий фаолиятдан бошқа даромадлар
қўшилиши тавсия этилган.
Корхонада асосий фаолиятдан олинган фойда (зарар) ва уни ўзгаришига
таъсир қилувчи омилларга баҳо беришда давр харажатлари, асосий фаолиятдан
олинган бошқа даромадлар ҳамда харажатларни ҳам таҳлил қилиш керак.
Давр харажатлари дейилганда - бевосита ишлаб чиқариш жараёни билан
боғлиқ бўлмаган харажатлар ва сарфлар тушунилади. Давр харажатлари
таркибига маҳсулот ишлаб чиқариш таннархига киритилмайдиган хўжалик
сарфлари киритилади. Уларни юзага чиқиш шакли ва ўрнига қараб
қуйидагиларга ажратиш мумкин:
-
сотиш харажатлари;
-
маъмурий харажатлар;
-
бошқа операцион харажатлари.
Сотиш харажатлари – маҳсулот (иш, хизмат)таннархига киритиладиган
харажатлар, маҳсулот ишлаб чиқариш ва сотиш харажатлари таркиби ҳамда
молиявий натижаларнинг шаклланиш тартиби тўғрисидаги Низомга мувофиқ
ягона тартиблашни ва тўғридан-тўғри корхона фаолият натижавийлиги
боғланиши тартибланган.
Сотиш харажатлари маҳсулотларни харидор ва буюртмачиларга ортиб
жўнатиш ва сотиш билан боғлиқ бўлган харажатларни ўз ичига олади.
Сотиш харажатларини иш ҳақи харажатлари, иш ҳақидан ажратмалар,
материал
харажатлари,
асосий
воситалар
ва
номатериал
активлар
амортизацияси, реклама харажатлари, иш ва хизматлар, бошқа харажат
моддалари бўйича таркиблаш ва таҳлил этиш мумкин.
Маъмурий харажатлар қаторига корхона бошқаруви билан боғлиқ бўлган
харажатлар киритилади ва уларнинг корхона сарфлари таркибидаги салмоғи
сезиларли улушни ташкил этади. Бу бевосита раҳбарлар ва бошқарув
аппаратининг хизмати харажатларидир.
Бошқа
операцион
харажатлари
қаторига
юқоридаги
таркибга
киритилмаган харажатлар ишлаб чиқаришни таокмиллаштириш, ўзлаштириш
450
ва янги маҳсулотларни ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш билан боғлиқ бўлган
харажатлар киритилади. Асосий фаолиятнинг бошқа жараёнларидан даромад ва
харажатлар таҳлилида асосий ишлаб чиқариш фаолиятининг маҳсулот иш ва
хизматларни
сотишдан
ташқари
фаолиятлардан
олинган
даромад
ва
йўқотишлари таҳлил этилади.
Асосий фаолиятнинг бошқа жараён-лардан олинган даромад ва харажатлар
кўпинча операцион даромадлар ва харажатлар
деб ҳам айтилади. Операцион
харажатлар ва даромадлар қаторига бошқа сотишлардан олинган даромадлар
ёки улар бўйича йўқотишлар киради.
Корхонанинг асосий фаолиятдан бошқа харажатларига қуйидагилар
киради:
-
кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш харажатлари;
-
лойиҳа ва қурилиш-монтаж ишларида чалаликни бартараф этиш
харажатлари;
-
маслаҳат ва ахборот тизимларига ҳақ тўлаш;
-
аудиторлик хизматлари учун тўловлар;
-
саломатликни муҳофаза қилиш ва ходимларни ишлаб чиқариш
жараёнида бевосита қатнашуви билан боғлиқ бўлмаган дам олишларни ташкил
этиш тадбирлари харажатлари;
-
компенсация ва рағбатлантириш тусидаги тўловлар;
-
иш ҳақини ҳисоблашда эътиборга олинмайдиган харажатлар, яъни
моддий ёрдам;
-
вақтинча тўхтатиб қўйилган ишлаб чиқариш қувватлари ва объектларини
сақлаш харажатлари;
-
соғломлаштириш, халқ таълими, ижтимоий таъминот ва шу каби
ташкилотларга бадаллар;
-
бюджетга мажбурия тўловлар, солиқлар ва йиғимлар ва бюджетдан
ташқари жамғармаларга ажратмалар;
-
зарарлар, жарималар, пенялар ва бошқа харажатлар.
451
Асосий ишлаб чиқариш фаолиятидан олинган бошқа даромадларга
қуйидагилар киради:
-
ундирилган ёки қарздор томонидан эътироф қилинган жарималар ва
пенялар;
-
ҳисобот йилида аниқланган ўтган йил фойдалари;
-
ёрдамчи хизмат кўрсатувчи тармоқлардан олинган тушумлар;
-
асосий воситалар, номоддий активлар ва бошқа мол-мулкларни сотишдан
олинган даромадлар;
-
даъво билдириш муддати ўтган кредиторлик ва депонент қарзларни
ҳисобдан чиқаришдан олинган даромадлар;
-
товар-моддий бойликларнинг қайта баҳоланишидан кўрилган натижалар;
-
давлат субсидияларидан даромадлар;
-
холисона молиявий ёрдам;
-
бошқа операцион даромадлар.
Хужалик юритувчи субъектларда амалий маълумотларидан фойдаланган
ҳолда операцион фойданинг ўзгаришига таъсир этувчи омилларни аниқлаш
учун қуйидаги жадвални тузиш тавсия қилинади, (1- жадвал).
|