АУДИТ ИШИ СИФАТИНИ ОШИРИШДА ТАҲЛИЛИЙ АМАЛЛАРДАН
ФОЙДАЛАНИШ ЙЎНАЛИШЛАРИ
А.З.Авлокулов
ТМИ профессори, и.ф.д.
Сўнгги
йилларда
республикамизда
аудиторлик
фаолиятини
такомиллаштириш бўйича олиб борилган ислоҳотлар натижасида аудиторлик
хизматлари бозоридаги рақобат кундан-кунга кучайиб бормоқда. Мижозлар
олдидаги мавқеини йўқотмаслик ва янги мижозларни топиш учун аудиторлик
605
ташкилотлари раҳбарлари доимий равишда кўрсатадиган хизматлари ҳақи
динамикасини назорат қилиб боришлари шарт. Бунинг учун аудиторлик
текширувларига сарфланадиган харажатларни назорат қилиш ва оқланмайдиган
харажатларни мунтазам камайтириб бориш лозим. Аудиторлик текширувини
ўтказишда сарфланадиган харажатларни оптималлаштиришда таҳлилий
амаллар муҳим аҳамият касб этади. Таҳлилий амалларни бажариш сезиларли
ҳажмдаги зарур ахборотни олиш имконини бериб, бошқа аудиторлик
амалларини ўтказишга нисбатан кам харажат талаб қилади.
Аудиторлик фаолиятини амалга оширишда таҳлилий амалларни
бажаришнинг норматив-ҳуқуқий асоси “Таҳлилий амаллар” номли 520-сон
аудитнинг халқаро стандарти ҳисобланади. Шунингдек, таҳлилий амалларни
бажаришда “Аудиторлик далиллар” номли 500-сон аудитнинг халқаро
стандартига ҳам таянилади.
“Таҳлилий амаллар” номли 520-сон аудитнинг халқаро стандартига
биноан таҳлилий амаллар тадбиркорлик субъектининг фаолияти тўғрисидаги
молиявий ахборотни, масалан, қуйидагилар билан таққослаш натижаларини
кўриб чиқишни назарда тутади:
ўтган даврлар учун қиёсий маълумотлар билан;
тадбиркорлик субъекти фаолиятининг бюджетлар ёки прогнозлар
сингари тахмин қилинган натижалари ёки аудиторнинг эскиришни баҳолаш
сингари тахминлари билан;
соҳа бўйича ўхшаш маълумотлар билан, масалан, тадбиркорлик
субъектининг сотувларидан келган тушумнинг дебиторлик қарзлари билан
нисбатини соҳа бўйича ўртача натижалар ёки шу соҳадаги бошқа қиёсланувчан
катталикдаги корхоналарнинг кўрсаткичлари билан таққослаш.
Аудиторлик
текширувлари
амалиётига
назар
ташласак,
таҳлилий
амалларнинг энг кўп қўлланиладиган тури ҳақиқатдаги маълумотларни ўтган
йилги маълумотлар билан таққослаш ҳисобланади. Таҳлилий амалларни
қўллашда хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятида жорий даврда ўтган
даврга нисбатан ўзгаришлар бўлганлиги инобатга олиниши лозим. Агар
606
хўжалик юритувчи субъектда шу давр мобайнида молиявий ёки ташкилий
жиҳатдан сезиларли ўзгаришлар содир бўлмаса, олинган натижалар ҳаққоний
ҳисобланади.
Аудиторлик ташкилотлари аудиторлик текширувлари давомида мижоз
маълумотларини тармоқдаги ўртача хўжалик юритувчи субъект ёки турдош
хўжалик юритувчи субъект маълумотлари билан таққослайди. Ушбу амаллар,
ўз навбатида, хўжалик юритувчи субъектнинг бозордаги улуши ва
рақобатдошлилигини аниқлаш имконини беради. Тармоқдаги турдош ёки
ўртача хўжалик юритувчи субъект маълумотини таққослаш учун нафақат
молиявий ҳисобот маълумотлари, балки уларга қўшимча равишда бухгалтерия
ҳисобида қўлланиладиган усуллар баёнини ҳам илова қилиш тавсия этилади.
Чунки тармоқдаги турли хўжалик юритувчи субъектларда бухгалтерия
ҳисобининг турли усуллари қўлланилаётган бўлиши мумкин.
Таҳлилий амаллар қўлланилишида ноодатий четланишлар ва уларнинг
сабабларини
ўрганишга
асосий
эътибор
қаратилади.
Одатда
муҳим
четланишлар ўрганилади. Ушбу четланиш сабаблари ва таъсир қилувчи
омиллар таҳлилий йўл билан эмас, балки кенг қамровли текширув йўли билан
ўрганилади.
Умуман, таҳлилий амаллар аудиторлик текширувининг сифати ва
самарадорлигини оширишга хизмат қилади. Ушбу амалларни аудитда
қўллашнинг ижобий жиҳатларига қуйидагиларни киритиш мумкин:
алоҳида ҳисобварақлар ёки ҳисобварақлар гуруҳи маълумотларининг
ишончлилигини исботлайди;
муайян санада, ёки ўтган давр бўйича ликвидлилик, рентабеллик
кўрсаткичларини аниқлаш имконини беради;
аудиторнинг диққат-эътиборини текширувнинг муҳим жиҳатларига
қаратади, шунингдек, текшириш ҳажми ва вақтини қисқартиришга хизмат
қилади;
кўрсаткичларнинг ўзаро алоқадорлигини текшириш имконини беради.
607
Таҳлилий амаллар аудиторлик текширувининг барча жараёнларида
амалга оширилади. Режалаштириш жараёнида таҳлилий амалларни қўллаш,
текширилаётган хўжалик юритувчи субъектнинг фаолияти ва молиявий
ҳолатида муҳим ўзгаришларни ҳисобга олган ҳолда, аудиторлик риски
даражасини аниқлаш имконини яратади. Шунингдек, бу жараёнда таҳлилий
амалларнинг қўлланилиши аудиторлик танлаш кўламини шакллантириш
имконини беради. Текширув жараёнида таҳлилий амаллар аудиторлик риски
даражасини камайтириш мақсадида қўлланилади. Аудиторлик текширувининг
якуний босқичида таҳлилий амаллар текширувнинг дастлабки босқичида
белгиланган аудиторлик риски даражасини текшириш натижаларидаги ҳолат
билан таққослаш мақсадида қўлланилади.
Умуман, аудиторлик текширувида таҳлилий амаллар ролининг ошиб
боришига қуйидагиларни сабаб қилиб кўрсатиш мумкин:
хизмат ҳақи ва иш сифатини сақлаган ҳолда текширишга кетадиган сарф-
харажатларни камайтиришга нисбатан пасайиш тенденцияси мавжудлиги;
молиявий ҳисоботда хатоларни аниқлаш зарурлиги. назарий жиҳатдан
кўриб чиқилса, таҳлилий амаллар хатоларни аниқлашнинг самарали амали
ҳисобланади. Амалиётда кўпгина хатолар айнан таҳлилий амалларни қўллаш
орқали аниқланади;
мижоз бизнеси, унинг фаолият хусусиятларини яхши тушуниш
имкониятларини тақдим қилиш, молиявий характердаги мураккаб жиҳатларни
аниқлаш.
Юқоридаги
фикрлардан
кўриниб
турибдики,
таҳлилий
амаллар
аудиторлик
текширувининг
сифатини
ошириш
ҳамда
текширувга
сарфланадиган вақт ва харажатни оптимал тақсимлаш, ишончли аудиторлик
фикрини шакллантириш имконини беради.
|