1.жадвал
Ўзбекистон Республикасида Олий таълим тизимини ривожланиш
динамикаси ва унинг кўрсаткичлари
49
Жадвал маълумотларига кўра тадқиқ этилаётган даврда Олий таълим
тизимини ривожланишини икки даврга бўлиб тадқиқ этиш мумкин. Биринчи
давр 2012 -2016 йиллар. Бу даврда Олий таълим тизими хизматларини
ривожланиш кўрсаткичларини пасайиш даври. Бу даврда Олий таълим
тизимига бюджет ва шартнома асосида талабалар қабул сонини пасайиши ва
шунга мос равишда ялпи хизматларда Олий таълим тизми хизматлари улушини
2010 йилда 4,5%дан, 2016 йилда 4,0%га пасайганини кузатиш мукмкин.
Иккинчи
давр
2017
-2021
йиллар
Ўзбекистон
Республикасини
ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси
даврида Олий таълим тизими хизматлар хажмини ўсиш даври.
49
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги маълумотлари
№
Кўрсаткичлар
Ўлчов
бирлиги
2010 2013 2016 2019
2021
1.
ОТМ лар сони
дона
65
66
70
116
154
2.
Талабалар сони
(минг киши)
Минг
киши
274,5
259
297,7
441
808
3.
Инновацион Ривож
вазирлиги
давлат
грантлари (сўм)
Млрд сўм
89,1
17,1
26,4 183,8 264,6
4.
Хорижий давлат чет
эл грантлари (сўм)
Млрд сўм
4,4
10,1
14,5 158,1 179,4
5.
Ялпи хизматларда
Олий таълим
хизматларининг
улуши
(% да)
4,5
4,0
4,0
5,7
6,1
78
Бу даврда республикамизда Олий таълим муассасалари сони 70 тадан
кескин 154 тага ўсди. Давлат бюджети асосида ўқийдиган талабалар сони 110,9
мингтадан 119,6 мингтага, тўлов шартнома асосида ўқийдиган талабалар сони
186,8 мингтадан 688,4 мингтага ўсди. Ялпи хизматлар улушида Олий таълим
хизматлари улуши 2016 йилда 4,0%дан, 2021 йилга келиб 6,1%га ўсди. Бу
Ўзбекистонда
инновацион
иқтисодиётга
ўтиш
шароитида
хизматлар
соҳасининг ўсишининг асосий драйвер тармоқлари бўлган Олий таълим тизими
хизматлари улуши барқарор ўсиб бораётганини ифода этади.
Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача
ривожлантириш концепциясига мувофиқ ёшларни олий таълим билан қамраб
олиш даражасини босқичма-босқич 50 фоизга етказиш, сифатли олий таълим
хизматлари кўламини кенгайтириш орқали аҳоли ва жадал ўсиб бораётган
иқтисодиёт тармоқлари эҳтиёжларини таъминлаш белгиланган. ОТМларини
учинчи авлод университетларига айлантириш муассасанинг ташкилий ва ресурс
барқарорлигини таъминлашга, илмий-инновацион салоҳиятни сифатли ва
динамик равишда такрор ишлаб чиқариш учун шарт-шароит яратишга имкон
берувчи
такомиллаштирилган
усуллар,
механизмлар
ва
бошқарув
инструментларидан фойдаланиш билан бевосита боғлиқдир. Юқорида баён
қилинган талабларни кластер тузилмаларини ташкил этиш орқали амалга
ошириш мумкин.
АКТ соҳасини жадаллик билан ривожланиб бориши натижасида янги
тузилма ва хамкорлик эҳтиёж сезилмоқда ва бу жараёнга инновацион таълим
кластер жуда мос келади. Инновацион кластерда саноат кластеридан фарқли
ўлароқ, ноу-хауни яратиш ва технологик қўллашга, кластер компаниялари
доирасида тўпланган билим ва кўникмалардан кенг фойдаланишга эътибор
қаратилган. Инновацион кластернинг хўжалик бирлашмаларининг бошқа
шаклларидан фарқи шундаки, кластер компаниялари тўлиқ қўшилишга
бормайди, балки уларга юридик шахс мақомини сақлаб қолиш ва шу билан
бирга бошқа корхоналар билан ҳамкорлик қилиш имконини берувчи кластерни
ташкил этувчи ва ундан ташқари ўзаро ҳамкорлик механизмини яратади.
|