1.Расм. Ижтимоий соҳа ташкилотлари ва ижтимоий соҳани
ахборотлаштириш виртуал кластерининг ўзаро хамкорлиги схемаси
50
Вертуал кластер мослашувчан тармоқли архитектурасига эга. Турли
босқичларда, иш шароитларига қараб, иштирокчилар сони ўзгариши мумкин.
Янги субъектнинг киритилиши ваколатлар таркибини ўзгартириши мумкин,
аммо бу кластер тизимининг таркибий тузилишига таъсир қилмайди.
Вертуал кластерни яратилиши туфайли ягона ахборот ва технологик макон
шаклланади – ахборотли ўзаро хамкорликнинг корпоратив муҳити
шаклланади. 1.Расмда келтирилган схемага мувофиқ ижтимоий соҳа
ташкилотлари ва ижтимоий соҳани ахборотлаштиришнинг вертуал кластери
ўртасида
ўзаро
хамкорлик
алоқаларни
шаклланиши
АКТдан
кенг
фойдаланишга
туртки
бериб
рақобатбардош-кооператив
стратегия
тамойилларига мувофиқ ва ижтимоий соҳани ривожлантиришга ёрдам беради.
Ушбу тизим ижтимоий соҳанинг бошқа бошқариш тизимларининг
функцияларини такрорлаш учун мўлжалланмаган. Бу ижтимоий соҳада
ахборотлаштириш жараёнларининг бориши тўғрисидаги маълумотларнинг
ўзига хос филтри, қайта ташкил этувчиси ва ахборотларни жамғарувчи, унинг
50
Муаллиф тадқиқотлари асосида тузилган.
80
ташқи ва ички муҳит элементлари ўртасидаги воситачи бўлади, бу АКТнинг
ўзига хос хусусиятлари, унинг ижтимоий соҳа фаолиятидаги ролининг ошиши
билан боғлиқ. Давлат ва жамият ўртасидаги шерикликнинг таклиф этилаётган
схемаси ижтимоий садоқатни яратиш механизми ҳисобланади.
Ушбу платформа бизга географик жиҳатдан бир-биридан узоқда бўлган
экспертларни вертуал бирлаштиришга имкон беради. Бундай афзаллик
мамлакатни ахборотлаштиришнинг ўзига хос хусусиятларидан хабардор бўлган
мутахассислар жамоасини яратишга имкон беради, уларнинг хамкорлигини
ўрнатади ва фикр алмашади.
Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини трансформация
жараёнини бу - анъанавий таълимдан янги инновацион таълим тизимга ўтиш
жараёнидадир. Миллий лойиҳада университетларнинг ўзаро кластерли
хамкорлигига алоҳида эътибор берилади, чунки замонавий таълим тизими
индивидуал таълим траекторияларини танлаш имкониятини назарда тутади. Бу
эса ўз навбатида университетларга ҳар доим ҳам индивидуал таълим билан
мустақил равишда ҳал эта олмайдиган янги талабларни қўймоқда. Бироқ
тақдим этилаёган таълим хизматлари сифатини ошириш ва таълим олувчиларда
зарур кўникма ва компетенциялар тўпламини шакллантириш учун бир нечта
университетларнинг хаморликдаги саъй-ҳаракатларини талаб этилади.
Масофавий таълим технологиялар ёрдамида ўзаро алоқалар таълим
дастурларини амалга оширишда тармоқли кластерли ҳамкорлик тажрибасини
муваффақияти
деб
ҳисоблаш
мумкин.
Педагогик
таълим
соҳасида
университетларнинг
тармоқли
хамкорлиги
таълим
сифатини
ва
самарадорлигини оширишнинг янги имкониятларини очиб беради
51
.
Вертуал кластернинг ултратузилмаси турли университетлар ва илмий-
тадқиқот институтлари вакилларини бирлаштиради. Хамкорликдаги иш
фаолиятида натижасида ахборотлаштиришни иқтисодиётга, унинг ижтимоий
соҳани таркибий тузилмасига ва жамоат фаолиятининг бошқа соҳаларига
51
Реморенко, И.И. Перспективы применения сетевой формы реализации образовательных программ в
сфере педагогического образования / И.И. Реморенко, А.И. Рожков // Вестник Герценовского
университета. - 2014. - № 3-4. - С. 19-24.-
https://lib.herzen.
81
таъсири муаммолари билан шуғулланадиган олимларнинг илмий ҳамжамияти
шаклланади.
Вертуал кластернинг яратилиши бугунги кунда Ўзбекистон фанида содир
бўлаётган монополизмни енгишга имкон беради. Давлат алоҳида аффилланган
компаниялар ва университетлар билан эмас, балки бизнес уюшмалари ва илмий
жамоалар билан ҳамкорлик қилиши керак. Илмий мактабларда иштирок этиш
учун танлов асосида илм-фаннинг муносиб вакилларини жалб қилиш, давлат
ташкилотлари ҳомийлигида, хусусий тузилмаларда ишлаш, ижтимоий соҳада
АКТдан фойдаланиш муаммосини ҳал қилишда илмий ёндашувларнинг
плюрализмини оммалаштиришга туртки беради.
Учта
блокдан
иборат
тизимни
шакллантириш:
интратузилма,
инфратузилма ва ултратузилма уч томонлама спирал концепциясини амалга
оширишга имкон беради, унда ултратузилма илмий ташкилотлар томонидан
тақдим этилади, инфратузилма асосан бизнес тузилмалари бўлади ва
интратузилма давлатни ифодаловчи ижтимоий ташкилотлар томонидан тақдим
этилади. Бундай бўлиниш жуда шартли, чунки "уч спирал"нинг ҳар қандай
таркибий қисмида субъектлар ҳар бир секторда ифодаланиши мумкин, бу ушбу
учта компонентнинг яқин ўзаро хамкорлиги туфайли юзага келадиган
диффузияни кўрсатади.
Аниқ мақсад ва вазифаларнинг очиқ қўйилиши ва уларни ҳал этишда
вертуал иштирок этиш имконияти ғоялар бозорини яратади. Вертуал
платформани яратиш мавжуд илмий технопарклар, илмий институтлар ва
лабораториялар ресурсларидан самарали фойдаланишга имкон беради.
Вертуал кластер фаолиятидан ижобий натижаларнинг пайдо бўлиши
хизмат кўрсатиш соҳасида бундай вертуал кластерлардан фойдаланиш эҳтимол,
билим талаб қиладиган ишлаб чиқариш соҳаларида, масалан, нанотехнология,
фармацептика, нефт-кимё, машинасозлик ва бошқалар соҳасида бундай вертуал
кластерларни яратиш учун туртки ва яхши намуна бўлиши мумкин.
Проессор-ўқитувчилар бир ставкада ишлаши керак бўлган дарс
соатларнинг қисқариши илмий-педагогик ходимларнинг инновацион фаолияти
82
учун рағбат бўлиб хизмат қилиши мумкин. Кўпинча, профессор-ўқитувчилар
дарс соатлари иш ҳажмини ошиши шароитида илмий-тадқиқот ишларига
вақтлари етмай қолади. Бугунги кунда мамлакатимизда илмий ишланмаларни
бевосита
ишлаб
чиқариш
субъектларига
жорий
қилиниши
ва
тижоратлаштирилиши суст кечяпди.
Университетлар ўртасидаги тармоқли кластерли хамкорликга кириш
жараёни кириш параметрлари, ўзаро хамкорлик жараёни ва чиқиш
параметрларини ўз ичига олган мураккаб тизимдир.
|