75
қулай Олий таълим хизматлари билан таъминлаш кўп жиҳатдан жамият
ривожини, унинг келажагини белгиловчи вазифадир. Мамлакатимизда бу соҳа
давлат сиёсатининг энг муҳим, асосий йўналишларидан бири сифатида эътироф
этилибгина қолмай, балки, амалда улкан муваффақиятларни намойиш этмоқда.
2021 йилда ялпи хизматлар ҳажми 11 772,6 млрд. сўмни ёки ўсиш суръати
128,7 % ни ташкил этган ва кўрсатилган бозор хизматлари умумий ҳажмининг
4,2 % ни ташкил этди. Бугунги кунда таълим хизматларига талабнинг тобора
ортиб бориши узлуксиз таълим тизимига ўтилиши, янги таълим стандартлари
ва дастурларининг амалиётга жорий этилиши ва шунингдек, Ўзбекистон
иқтисодиётининг барча секторларида малакали ходим ва мутахассисларга
бўлган талаб бирдек ўсиб бораётганлиги билан изоҳланади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 октябрдаги
“Ўзбекистон
Республикаси
Олий
таълим
тизимини
2030
йилгача
ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПФ 5847 – сон
фармони
44
асосида Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030
йилгача ривожлантириш концепцияси қабул қилинди. Концепция олий таълим
тизимини ижтимоий соҳа ва иқтисодиёт тармоқлари эҳтиёжларидан келиб
чиққан ҳолда, фан, таълим ва ишлаб чиқаришнинг мустаҳкам интеграциясини
таъминлаш асосида таълим сифатини яхшилаш, рақобатбардош кадрлар
тайёрлаш, илмий ва инновацион фаолиятни самарали ташкил этишга
қаратилган.
Ўзбекистон Республикасида илмий муҳит ва давлат идоралари, шунингдек
тадбиркорлик субъектлари ўртасидаги ўзаро хамкорлик самарадорлигини
ошириш
мақсадида
Ўзбекистон
Республикасининг