Расм. Университетларнинг тармоқли ўзаро кластерли




Download 8,84 Mb.
Pdf ko'rish
bet32/452
Sana27.06.2024
Hajmi8,84 Mb.
#265988
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   452
Bog'liq
QarMII konf 26-27 may 2023 (1)

2. Расм.
Университетларнинг тармоқли ўзаро кластерли
хамкорлик 
алоқаларини моделлаштириш
52
 
Кириш параметрлари қаторига сиёсий институтларни, иқтисодий тизимни, 
ҳуқуқий ва ижтимоий институтларни университетлар ўртасидаги тармоқли 
кластерли хамкорлиги жараёнига таъсир қилувчи асосий омиллар сифатида 
киритишни муҳим деб ҳисоблаймиз. Сиёсий институтларни ҳисобга олган 
ҳолда, биз давлат бошқарув институтини қайд этамиз. Университетларнинг 
ривожланишида кўп жиҳатдан давлат томонидан олиб борилаётган давлат 
сиёсати билан белгиланади. Ҳуқуқий институтлар тармоқли тузилмалар учун
ҳуқуқий майдон ва асос яратади, уларсиз уни амалга ошириш мумкин 
бўлмайди. Иқтисодий тизим мутахассисларга, иш ҳақи динамикасига ва 
бошқаларга бўлган бозор талабларини очиб беради. Ижтимоий институтлар 
52
Муаллиф тадқиқотлари асосида тузилган.


83 
ахлоқий нормалар, ўрнатилган анъаналарни ва ҳоказолар билан шаклланади ва 
жамланади. 
Улар 
университетларни 
тўғридан-тўғри 
ўзаро 
ҳамкорлик 
жараёнини ташкил этишга сезиларли таъсир кўрсатади. 
Тармоқли кластерли хамкорлик жараёни ОТМларда инсон ресурслари, 
ахборот ресурслари, моддий-техника ресурслари, шунингдек, ижтимоий 
ресурслар каби элементларни киритишни белгилайди. Университетлар мавжуд 
тегишли ресурслардан тежамкор фойдаланиш имкониятига эга бўлади. 
Инсон ресурсларидан хамкорликда фойдаланиш таълим дастурларини 
амалга ошириш жараёнига юқори малакали мутахассисларни жалб қилишга 
имкониятини беради, бу эса таълим сифатини яхшилайди. Муҳим таркибий 
қисмни моддий-техник ресурслар ташкил қилади. Бу лабораториялар, ўқув-
услубий ҳужжатлар ва ихтисослаштирилган бинолар. Ахборот ресурслари-бу 
бир нечта университетларнинг маълумотлар базалари жамланган электрон 
кутубхоналар, ўқув жараёнида замонавий электрон адабиётлардан фойдаланиш 
имкониятидир. Ижтимоий ресурслар-бу шаклланган тажриба, билим, кўникма 
ва тажрибаларни алмашиш имконини берадиган яхши ташкил этилган 
шериклик асосидаги хамкорликдир. 
Бизнинг нуқтаи назаримизга кўра, тармоқли кластерли хамкорликни олий 
таълим соҳасидаги ташкилий ва бошқарув шаклидаги инновация сифатида 
кўриб чиқиш мумкин, бу ОТМларни янги босқичга олиб чиқишга имкон 
беради. Тармоқли кластерли хамкорлик университетларда инновацион 
жараёнларнинг катализатори бўлиб, бу эса қисқа вақт ичида керакли иқтисодий 
самарани олишга имкон беради. 

Download 8,84 Mb.
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   452




Download 8,84 Mb.
Pdf ko'rish

Bosh sahifa
Aloqalar

    Bosh sahifa



Расм. Университетларнинг тармоқли ўзаро кластерли

Download 8,84 Mb.
Pdf ko'rish