99
Кириш. Тадқиқот мавзусининг долзарблиги.
Бугунги кунда товарлар
баҳосини камайтириш юзасидан мамлакатимизда олиб борилаётган
амалий
ишлар жуда ҳам катта. Бу амалий ишлардан кўзланган асосий мақсад аҳолини
турмуш даражасини тубдан ислоҳ қилиш, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш,
аҳоли даромадларини оширишдан иборат эканлиги ҳеч биримизга сир эмас.
Шу билан бирга ишлаб чиқарилаётган махсулотларнинг таннархини меъёрда
ушлаб туриш ҳам асосий амалий ишлардан бири ҳисобланиб келинмоқда.
Ривожланган мамлакатлат иқтисодиётига назар ташласак улар ҳам аҳолининг
истемол саватчасидаги маҳсулотлар нархига айрим чекловларни жорий этган.
Ишлаб чиқарувчи субетклар ўз маҳсулотларини сотувчиларга сотишади.
Сотувчи субектлар ўз балансига бу маҳсулотларни кирим қилади. Бу
субъектлар учун бу махсулотлар товарга айланади яни улар истемол қилиш
учун эмас балки сотиш учун сотиб олишади ва ўз балансига 2900 счётига кирим
қилади.