100
-ижарага бериш объекти ҳисобланмайди.
Бухгалтерия ҳисобида товарлар турган жойига, эгалик қилиш ҳуқуқига,
турларига, баҳосига ва бошқа белгиларига қараб акс эттирилади”[1]
Умуман маҳсулотлар товарлар ишлаб чиқариш захираларини таҳлил
қилаётганимизда
иқтисодий
таҳлил
фанига
суянмасдан
илож
йўқ.
М.Қ.Пардаевнинг иқтисодий таҳлил китобида қуйидаги фикрлар илгари
сурилган: “Товар-моддий захираларни таҳлил қилаётганда товар-моддий
захираларга қўйилган маблағлар ҳолати, таъминланганлиги ва улардан
фойдаланиш самарадорлигини акс эттирадиган кўрсаткичларни аниқлаш ва
ўрганиш муҳим аҳамият касб этади. Бироқ бунинг учун, биринчи навбатда,
уларнинг кўрсаткичларини ҳисоб-китоб қилишни билиш талаб этилади. Товар-
моддий захиралар ҳолатини аниқлайдиган кўрсаткичларга:
• товар-моддий захиралар суммаси, умуман ва турлари бўйича;
• товар-моддий захиралар тузилиши;
• товар-моддий захиралардан фойдаланиш, кунлар;
• товар-моддий захираларнинг айланма маблағлар умумий
суммасидаги улуши;
• алоҳидаги турлари товар-моддий захиралар ўсиши суръатининг ишлаб
чиқариш ва сотиш ҳажми ўсишига таққослаш каби омиллар киради.”[2]