• 4. Таҳлилий натижалар
  • Iqtisodiyotni raqamlashtirish sharoitida buxgalteriya hisobi, iqtisodiy tahlil va auditni xalqaro standartlar asosida rivojlantirish muammolari va istiqbollari




    Download 8,84 Mb.
    Pdf ko'rish
    bet39/452
    Sana27.06.2024
    Hajmi8,84 Mb.
    #265988
    1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   452
    Bog'liq
    QarMII konf 26-27 may 2023 (1)

    3. Тадқиқот методологияси
    Иқтисодиётни либераллаштириш шароитида 
    экспорт-импорт операциялари ҳисобини ташкил қилиш ва унинг хозирги 
    ҳолатини ўрганиш, экспорт-импорт операциялари ҳисобини олиб бориш 
    жараёнида мавжуд камчиликларни бартараф этиш йўлларини ишлаб чиқиш ва 
    экспорт-импорт операциялари ҳисобида хорижий тажрибаларни ўрганилган. 
    Мавзуни ёритишда адабиётлар шарҳи, маълумотларни гуруҳлаш ва таққослаш 
    методларидан фойдаланилган. 
    4. Таҳлилий натижалар: 
    Экспорт товарларни асосан контрактга мувофиқ 
    хориж фирмаларидан оладилар. Ушбу контрактда ҳамма шартлар - 
    томонларнинг мажбуриятлари, ҳуқуқлари ва иқтисодий жазолар кўрсатилади. 
    Хориж 
    фирмалари 
    билан 
    ҳисоблашишни 
    амалга 
    ошираётганда 
    ҳисоблашиш турлари ва мол этказиб бериш шартларига амал қилинади. 
    Хориждаги фирмалар билан ҳисоблашишнинг қуйидаги шакллари амалга 
    оширилади: 

    аккредитив усули билан ҳисоблашишлар;

    тижорат кредити билан ҳисоблашишлар;

    ўтказиш васиқа (вексель)лари (тратта) ёрдамида ҳисоблашишлар;

    ҳисоблашишнинг иккала шакли қўлланган ҳолда;

    очиқ счётлар билан ҳисоблашишлар. 
    Аккредитив билан ҳисоблашиш тартиби "Ҳужжатлар аккредитив билан 
    ҳисоблашишнинг умумий қоидаси ва тартиби" (Жаҳон савдо палатаси №400) 
    билан ўрнатилган. 
    Ушбу ҳисоблашиш тартибида тўловчининг илтимоси ва қўрсатмасига 
    асосан банк-эмитент) куйидаги муомалаларни амалга оширади: 
    1.
    олинган ёки олинадиган товарларнинг қийматини учинчи шахсга пулда 
    ёки ўтқазиладиган васиқа (вексель)да тўлаши;


    95 
    2.
    бошқа банкка ушбу муомалаларни амалга ошириш ҳуқуқини бериши 
    мумкин. 
    Ушбу шакллардаги ҳисоблашишлар куйидаги тартибда содир бўлади: 
    Истеъмолчи (импортчи) сотувчи (экспортчи) товарларнинг тайёрлиги 
    тўғрисидаги хабарни олгандан кейин ўзининг банкига экспортчининг банкида 
    контрактда кўрсатилган суммада аккредитив очиш учун ариза беради. Ушбу 
    аризада суммани тўлаш учун зарур бўлган ҳужжатлар кўрсатилади ва 
    истеъмолчининг банки сотувчига хизмат қиладиган банкда тегишли сумма 
    бўйича белгиланган муддатда аккредитив очади. Сотувчи (экспортчи) 
    товарларни жўнатгандан кейин ўзининг банкига контрактда кўрсатилган 
    ҳужжатларни топшириб тегишли суммани аккредитивдан олади ва ушбу 
    муомалани сотувчининг банки истеъмолчининг банкига тегишли ҳужжатлар 
    билан этказади. 
    Коммерция кредити билан ҳисоблашиш тартибида сотувчи (экспортчи) 
    истеъмолчига (импортчига) товарлар қийматининг бир қисмини ёки умумий 
    суммасини кейин тўлаш шарти билан товар жўнатади. Олинган товарнинг 
    қиймати контрактда кўрсатилган муддатда ва кредит фоизи қўшилган ҳолда 
    истеъмолчи томонидан товар эгасига (экспортчига) тўланади. 
    Васиқа (вексель) ёрдамида ҳисоблашишда қарз мажбурияти васиқа билан 
    тасдиқланади. Васиқа оддий ва бошқа шахсларга ўтқазиладиган (тратта) 
    шаклда бўлади. 
    Оддий васиқа ёрдамида ҳисоблашишда васиқа берувчи уни олган шахсга 
    васиқада кўрсатилган суммани белгиланган муддатда тўлаш мажбуриятини 
    олади. 
    Ўтқазиладиган васиқада (тратта) шаклида ҳисоблашишда васиқа эгаси 
    (трассант)га васиқа берувчи (трассат) унда кўрсатилган суммани белгиланган 
    муддатда бошқа шахсга тўлаш учун буйруқ беради. Бунинг учун васиқа 
    ўтказувчининг ёзуви, имзоси ва муҳри билан мустаҳкамланади. 


    96 
    Инкассо 
    шаклида 
    экспортчи 
    жўнатилган 
    товарлар 
    суммасини 
    импортчининг банкидан тегишли ҳужжатларга асосан истеъмолчининг 
    розилигини кутмай 3 кундан кейин олади. 
    Бунинг учун, аввало, импортчининг розилигини (3 кун) кутиши ва кейин 
    банкдан талаб қилиши лозим. Ҳозирги шароитда бу усул Ўзбекистон 
    Республикасида кам қўлланилади. 
    Очиқ счётлар билан ҳисоблашиш тартиби доимий алоқада бўлган сотувчи 
    (экспортчи) ва истеъмолчилар (импортчи) ўртасида қўлланилиб, ушбу жараёнда 
    товар эгаси молни жўнатгандан кейин тегишли ҳужжатларни ва контрактда 
    кўрсатилган суммани белгиланган муддатда тўлаш тўғрисидаги илтимос хатини 
    истеъмолчига жўнатади. 
    Ушбу муомалаларни ва ҳисоблашиш шаклларини амалга ошириш учун 
    тегишли счётлар гурухида куйидаги счётларни очиш мақсадга мувофиқдир: 
    6010 - «Мол этказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар» 
    гурухида: 
    6011 - «Экспорт товарлар бўйича мол этказиб берувчилар ва пудратчиларга 
    тўланадиган счётлар»; 
    6012 - «Экспорт ишлар ва хизматлар бўйича мол этказиб берувчилар ва 
    пудратчиларга тўланадиган счётлар»; 
    6013 - «Бошқа импорт муомалалари бўйича мол этказиб берувчилар ва 
    пудратчиларга тўланадиган счётлар»; 
    6014 - «Коммерция кредити бўйича ҳисоблаш»; 
    6015 - «Берилган васиқалар бўйича ҳисоблаш»; 
    5500 - «Банкдаги маҳсус счётлар» гурухида: 
    5510 - «Мамлакат ичидаги аккредитивлар»; 
    5520 - «Чек дафтарчалари». 
    Аккредитивлар 
    хорижда 
    очилганда 
    уларнинг 
    аналитик 
    ҳисоби 
    аккредитивлар, давлатлар, аниқ турлари ва валюта кодлари бўйича юритиши 
    мақсадга мувофиқ. 


    97 
    Иқтисодиётни 
    либераллаштириш 
    шароитида 
    республикамиз 
    корхоналарида экспорт-импорт операцияларини самарали ташкил этишда 
    халкаро тажрибада кенг қўлланилаётган «ИНКОТЕРМС-2000» қоидаларидан 
    фойдаланиш мақсадга мувофиқдир. 
    Ҳозирги кунда Ўзбекистон турли соҳалардаги халқаро иқтисодий 
    муносабатларни тартибга солувчи конвенция ва келишувларга қўл қўйиб, 
    обрўли халқаро ташкилотларга аъзо бўлди. 
    Ташқи иқтисодий фаолият субъектлари сифатида Ўзбекистон корхоналари 
    ва фирмаларининг халқаро қоидаларга амал қилиши тадбиркорларимиз савияси 
    даражасини белгилайди. 
    Тадбиркорлар 
    билиши 
    зарур 
    бўлган 
    халқаро 
    қоидалардан 
    бири 
    ИНКОТЕРМС-2000 қоидалари ҳисобланади. Ташқи иқтисодий фаолиятга 
    боғлиқ ҳар қандай шартномада ИНКОТЕРМС-2000 халқаро қоидаларига 
    мувофиқ 
    товарлар 
    этказиб 
    бериш 
    шартлари 
    белгиланади. 
    Тадбиркорларимизнинг кўпчилиги бу қоидалар ҳақида этарли маълумотга эга 
    эмас. Бу ҳолат кўп вақт ва маблағни талаб этадиган келишмовчиликларга олиб 
    келиши мумкин. 
    ИНКОТЕРМС-2000 халқаро қоидаларининг мақсади бўлиб, ташқи савдо 
    соҳасидаги энг кўп қўлланиладиган савдо ибораларни тушунтириш бўйича 
    халқаро 
    қоидалар 
    мажмуасини 
    таъминлаш 
    ҳисобланади. 
    Турли 
    мамлакатлардаги бундай ибораларнинг ҳар хил талқин қилинишидаги 
    тушунмовчиликлар даражасини камайтириш ва уларнинг олдини олиш мумкин. 
    Бундай муаммоларнинг олдини олиш учун Халқаро Савдо Палатаси 1936 йили 
    савдо ибораларини аниқ белгилаш учун халқаро қоидалар тўпламини нашр этди 
    ва бу тўплам ИНКОТЕРМС-1936 халқаро қоидалари деб номланди. Ушбу 
    қоидалар тўплами 1953, 1967, 1976, 1980, 1990 ва 2000 йилларда баъзи 
    ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилиб, халқаро савдонинг замонавий 
    амалиётига мослаштирилди. 
    Хулоса.
    Шуни таъкидлаш зарурки, Ташқи иқтисодий фаолият соҳасида 
    самарали қарорларни қабул қилиш учун экспорт-импорт операцияларида 


    98 
    ИНКОТЕРМС-2000 халқаро қоидаларидан фойдаланишни чуқур ўрганган 
    ҳолда, аниқ маълумотларни таҳлил қилиш мақсадга мувофиқдир. Бундан 
    ташқари тадбиркорлар учун ташкил этиладиган курсларда ИНКОТЕРМС-2000 
    халқаро қоидалари бўйича ҳам машғулотлар олиб бориш зарур.

    Download 8,84 Mb.
    1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   452




    Download 8,84 Mb.
    Pdf ko'rish

    Bosh sahifa
    Aloqalar

        Bosh sahifa



    Iqtisodiyotni raqamlashtirish sharoitida buxgalteriya hisobi, iqtisodiy tahlil va auditni xalqaro standartlar asosida rivojlantirish muammolari va istiqbollari

    Download 8,84 Mb.
    Pdf ko'rish