МОЛИЯВИЙ НАТИЖАЛАР АУДИТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ




Download 8,84 Mb.
Pdf ko'rish
bet35/452
Sana27.06.2024
Hajmi8,84 Mb.
#265988
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   452
Bog'liq
QarMII konf 26-27 may 2023 (1)

МОЛИЯВИЙ НАТИЖАЛАР АУДИТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ 
МАСАЛАЛАРИ 
А.Авлокулов 
ТМИ профессори, и.ф.д. 
Иқтисодиётнинг барча тармоқ ва соҳаларида, жумладан, бухгалтерия 
ҳисоби ва аудиторлик фаолиятида ҳам изчил ислоҳотлар олиб бориш бугунги 
кунда талаб этилувчи вазифалардан ҳисобланади. Лекин бухгалтерия ҳисоби ва 
аудиторлик 
жараёнини 
халқаро 
ва 
миллий 
стандартлар 
асосида 
такомиллаштириш борасидаги ишлар аъло даражада деб бўлмайди. Хусусан, 
аудиторлик фаолияти борасидаги чора-тадбирларни амалга оширишда 
сусткашлик ва юзаки фикрларга йўл қўйилмоқда. Таъкидлаш жоизки
мустақиллик йилларида Ўзбекистон Республикаси иқтисодий тизими, шу 
жумладан, бухгалтерия ҳисоби ва аудитни халқаро стандартларга мослаштириш 
бўйича қатор ишлар амалга оширилди. Жумладан, бухгалтерия ҳисобининг 
миллий стандартлари, халқаро бухгалтерия ҳисоби стандартларига мос 
келадиган янги счётлар режаси, “Маҳсулотлар (иш, хизматлар) таннархига 
қўшиладиган, маҳсулот ишлаб чиқариш (иш бажариш, хизмат кўрсатиш) 
харажатларининг таркиби ва молиявий натижаларини шакллантириш тартиби 
тўғрисидаги Низом”, аудитнинг миллий стандартлари ишлаб чиқилди. 
Шунингдек, республикамиз ва ҳамдўстлик давлатлари олимлари томонидан 
аудит услубиётини назарий ва амалий жиҳатдан такомиллаштириш бўйича 
олиб борилган изланишлар муайян ижобий натижаларга эришиш имконини 
беради. 
 
Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот аудиторлик текширувларида 
муҳим эътибор қаратилиши лозим бўлган объектлардан биридир. Демак, унга 
янада чуқурроқ ёндашиш керак. Шунинг учун молиявий натижалар 
тўғрисидаги ҳисобот текширувларида ёки бу масала адабиётларда ёритилганда,
кўпроқ молиявий ҳисоботнинг 2-шаклига эътибор берилади. Бироқ бунда 
молиявий натижалар ҳисобини олиб бориш, улар тўғрисидаги маълумотларни 
бош китоб, баланс маълумотлари билан қиёслаш, ўтган йиллардагига нисбатан 


90 
ўзгарган-ўзгармаганлигини, 
бухгалтерия 
проводкалари 
тўғри 
берилган-
берилмаганлигини аниқлаш ёки уларни молиявий таҳлил қилиш билангина 
чекланиб қолади.
Фикримизча, 
аудиторлик 
текширувларида 
молиявий 
натижалар 
тўғрисидаги ҳисобот аудити муҳим ўринни эгаллайди. Чунки молиявий 
ҳисоботнинг асосий мақсади хўжалик юритувчи субъект фаолияти ва унинг 
молиявий натижалари тўғрисидаги ҳаққоний маълумот тақдим этиш 
ҳисобланади. Шундай экан, юқорида қайд этиб ўтганимиздек, молиявий 
натижалар уларни шакллантирувчи таркибий қисмлари даромадлар ва 
ҳаражатлар ўртасидаги боғлиқлик нуқтаи назаридан чуқур таҳлил қилиниши 
мақсадга мувофиқ. Шу сабабли молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот 
аудити жараёнларида хўжалик фаолиятининг даромадлари ва харажатлари 
бўйича салмоқли миқдорда аудит амаллари бажарилиши зарур.
Аудиторлик текширувлари қанчалик сифатли ўтказилса, молиявий 
натижалари тўғрисида аниқ ва ишончли маълумотларни кўпроқ олиш 
имконияти туғилади. Бундан ташқари, аудит маслаҳат бериш функцияси орқали 
иқтисодий субъектларга мавжуд ресурслардан оқилона фойдаланиш ва фойда 
ҳажмини кўпайтириш йўналишларини белгилаб бериши мумкин. 
Ўзбекистон Республикасида иқтисодий ислоҳотларнинг босқичма-
босқич амалга оширилиши хўжалик юритувчи субъектларнинг бозор 
қонунлари асосида фаолият юритишини таъминлашга хизмат қилмоқда. Амалга 
оширилаётган ислоҳотлар натижасида шаклланган ва эркин рақобатга 
асосланган иқтисодиётда фаолият юритиш учун эса ҳар бир хўжалик юритувчи 
субъект молиявий барқарор ва мустаҳкам бўлиши лозим. Рақобатбардошликни 
таъминлаш ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш билан бирга хўжалик 
юритувчи 
субъект 
фаолиятининг 
молиявий 
натижаларини 
тўғри 
шакллантириш, хўжалик юритувчи субъектда инқирозга қарши дастурни ишлаб 
чиқиш ва барқарор ривожлантириш стратегиясини белгилашга кўп жиҳатдан 
боғлиқ.


91 
Хулоса тарзида таъкидлаш жоизки, молиявий натижалар аудитининг 
тўғри 
режалаштирилиши 
ва 
сифатли 
ўтказилиши 
холис 
аудиторлик 
хулосасининг шаклланишига хизмат қилади. 

Download 8,84 Mb.
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   452




Download 8,84 Mb.
Pdf ko'rish

Bosh sahifa
Aloqalar

    Bosh sahifa



МОЛИЯВИЙ НАТИЖАЛАР АУДИТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

Download 8,84 Mb.
Pdf ko'rish