1-расм. Лаффер эгри чизиғи
тушум (R1)ни таъминлайди. Солиқлар янада оширилганда ишлаш, хизматлар
кўрсатишга ва тадбиркорликка қизиқиш сусаяди, 100 фоизли солиқ олишда
давлат даромади нолга тенг бўлади, чунки ҳеч ким текинга ишлашни,
хизматлар кўрсатишни хоҳламайди. Бошқача айтганда, узоқ муддатли
истиқболда ҳаддан ташқари юқори ўрнатилаган солиқларни пасайтириш
жамғармалар,
инвестициялар,
бандликнинг
ортиши
орқали
солиқ
ундириладиган ялпи даромад ҳажмининг ўсишини таъминлайди. Натижада
солиқ тушумлари суммаси кўпаяди, давлат даромадлари ҳажми ҳам ўсади,
тақчиллик камаяди ва инфляциянинг сусайишига хизмат қилади. Лекин ўз-
Нормал
зона
Тадбиркорлик
ривожланиши
натижасида
солиқ
тушумларининг
максимал
Таъқиқланган
зона
М
769
ўзидан тушунарлики, Лаффер самараси фақат эркин бозор механизми меъёрида
амал қилган ҳолдагина намоён бўлади.
Расмдан кўриш мумкинки, солиқ ставкаларининг ўсиши маълум бир
критик максимал нуқтага (0;М) етгунга қадар тадбиркорликнинг ривожланиши
натижасида бюджетга даромадларнинг ўсишига, ортишига олиб келиши
мумкин. Ана шу критик максимал нуқтадан сўнг солиқ ставкаларининг яна
оширилиши эса, тескари натижаларга олиб келади. Яъни, корхоналар оборот
ҳажмларини, даромадларини “солиқдан қочириш”, уни яшириб қолиш
йўлларини қидира бошлайдилар ва афсуски, бу йўлларни қидириб топадилар
ҳам, натижада эса, ишлаб чиқариш ва тадбиркорлик фаолиятидан кўрсатилган
хизматлар ҳажми қисқаради.
Демак, солиқ ставкаларининг ўсиши фақат маълум бир чегарага етгунга
қадар тадбиркорлик фаолиятининг ривожланишига хизмат қилиши мумкин. Бу
чегара миллий ишлаб чиқариш солиққа тортиладиган қисмининг қисқариши
билан бошланади. Агар ана шу чегарадан босиб ўтилса, солиқ ставкасининг
ўсиши тадбиркорликнинг ривожланишига эмас, балки аксариятига олиб келади.
Демак солиқ юки кўтарилгани сари хўжалик субъектлари ўз оборот ва
даромадларини ҳимоя қилиш йўлига ўтади. Аниқроқ қилиб айтганимизда, у
қандай бўлмасин ишлаб чиқариш ҳажмини қисқартириб, харажатлар таркибини
кўпайтириб кўрсатишга ҳаракат қилади. Бундай ҳолатнинг олдини олиш
мақсадида тадбиркорлик фаолиятида иштирок этувчи субъектларининг
манфаатлари ҳисобга олиниши зарур, ёки солиқларнинг рағбатлантирувчи
омилларидан устувор фойдаланиш ўринли деб ҳисоблаймиз.
Хулоса қилиб айтганда, хизмат кўрсатиш соҳасида тадбиркорлик
фаолиятини ривожлантириш вазифасини солиқ юкини камайтириш баробарида
соҳани рағбатлантириш орқали амалга ошириш лозим деб ҳисоблаймиз. Демак
мамлакатимизда хизмат кўрсатиш соҳасини жадал ривожлантиришда солиқ
юкини пасайтириш орқали халқ реал дарoмадларини ҳам кўпайтириш имконини
беради.
|