942
устунликлари ва рақобатбардошлиги, унинг бозордаги товар ва хизматларини
баҳолаш, танланган товар бозорлари ва уларнинг алоҳида сегментларининг
жозибадорлиги,
савдо
географиясини
кенгайтириш
имкониятларини
баҳолашдан иборат.
Шундай қилиб, стратегик бошқарув стратегик маркетинг режасини
амалга оширишни кўзда тутади, у ташкилотнинг узоқ муддатли гуллаб яшнаши
истиқболлари ҳамда товар ва тақдим этилаётган хизматлар тўпламини ўз ичига
олади.
Хизматлар соҳаси стратегик маркетингининг асосий тамойилларидан
бири, уни қуйидаги йўналишлар бўйича амалга оширилувчи ҳаракатларнинг
тизимли бирлиги сифатида кўриб чиқувчи мажмуавийлик тамойили
ҳисобланади:
– янги хизматлар турларини мунтазам ишлаб чиқиш ва жорий этиш
ёрдамида ассортимент қаторини бойитиш ва хизматларни такомиллаштириш;
– талаб ва таклифнинг мувозанатлашганлиги мақсадида нарх сиёсатини
амалга ошириш; – хизматлар савдоси усулларини яхшилаш;
– турли тақсимлаш каналларидан фойдаланишда мақсадга мувофиқ
мутаносибликни ўрнатиш;
– хизматлар савдосини рағбатлантириш мақсадида истеъмолчилар билан
алоқаларни такомиллаштириш ва реклама таъсири воситаларидан самарали
фойдаланиш.
Умуман олганда, стратегик режалаштириш учун анъанавий бўлган ушбу
тамойилнинг таъсири хизматлар маркетингида ўзига хос ифодага эга. Ушбу
соҳада тармоққа нисбатан ҳудудий жиҳатлар устунроқдир, чунки хизматга
талаб асосан аҳоли турмуш тарзида ва унинг ҳудудий таркибида шаклланади,
маркетингнинг вазифаси эса мавжуд талабга нисбатан хизматлар тармоқлари
ривожланишини мувофиқлаштиришдан иборат.