• ШАКЛЛАНТИРИШНИНГ ХУСУСИЯТЛАРИ Рахматова Шахноза Шукуровна Ўзбекистон Республикаси Солиқ Қўмитаси ҳузуридаги Фискал институти 1-босқич таянч докторанти
  • ИНВЕСТИЦИОН ЖОЗИБАДОРЛИКНИ ОШИРИШДА




    Download 8,84 Mb.
    Pdf ko'rish
    bet427/452
    Sana27.06.2024
    Hajmi8,84 Mb.
    #265988
    1   ...   423   424   425   426   427   428   429   430   ...   452
    Bog'liq
    QarMII konf 26-27 may 2023 (1)

     
    ИНВЕСТИЦИОН ЖОЗИБАДОРЛИКНИ ОШИРИШДА 
    БУХГАЛТЕРИЯ АХБОРОТИНИ МОЛИЯВИЙ ҲИСОБОТНИНГ 
    ХАЛҚАРО СТАНДАРТЛАРИ ТАЛАБЛАРИ АСОСИДА 
    ШАКЛЛАНТИРИШНИНГ ХУСУСИЯТЛАРИ 
    Рахматова Шахноза Шукуровна 
     Ўзбекистон Республикаси Солиқ Қўмитаси ҳузуридаги Фискал 
    институти 1-босқич таянч докторанти 
    Дунё ҳамжамиятининг ҳозирги ривожланиш босқичида ҳеч бир 
    мамлакат йўқки, инвестицияларсиз ижтимоий-иқтисодий тараққиётга эриша 
    олган.
    Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёев Олий Мажлисга 
    Мурожаатномасида: “Жаҳон тажрибаси шуни кўрсатадики, қайси давлат фаол 
    инвестиция сиёсатини юритган бўлса, ўз иқтисодиётининг барқарор ўсишига 
    эришган. Шу сабабли ҳам инвестиция – бу иқтисодиёт драйвери, ўзбекча 
    айтганда, иқтисодиётнинг юраги, десак, муболаға бўлмайди. Биз фақат 


    935 
    инвестицияларни фаол жалб қилиш, янги ишлаб чиқариш қувватларини ишга 
    тушириш ҳисобидан иқтисодиётимизни жадал ривожлантиришга эришамиз. 
    Иқтисодиётдаги ижобий натижалар эса ижтимоий соҳада тўпланиб қолган 
    муаммоларни тизимли ҳал этиш имконини яратади. Буни ҳаммамиз чуқур 
    тушуниб олишимиз ва ишимизни шу асосда ташкил этишимиз шарт. Хорижий 
    инвестицияларни кенг жалб қилиш учун мамлакатимизнинг инвестиция 
    салоҳиятини тўла намоён этиш чораларини кўришимиз кундалик ҳаётимиздан 
    жой олган энг долзарб масалалардан бири бўлмоғи лозим” [1], деб таъкидлаб, 
    хорижий инвестицияларнинг иқтисодиётни ривожлантиришдаги ниҳоятда 
    муҳим аҳамиятини ва уни жалб қилишнинг актуал эканлигини таъкидлаб ўтади. 
    Инвестициялар хўжалик юритувчи субъектнинг самарали фаолият 
    юритишини таъминлаш ва ривожлантиришда ҳам стратегик ҳам жорий 
    масалаларни ижобий ҳал қилишда муҳим аҳамият касб этади. Тажрибали 
    инвесторлар ўз сармояларини асосли ҳисоб-китоблар билан биргина “бренд” 
    бўлганлиги учун эмас балки “натижадор” хўжалик юритувчи субъектга 
    киритишни ижобий баҳолашади. Бунда “натижадор” тушунчасини очиб 
    берувчи бир қатор мезонлар орқали ифодалаш мумкин, яъни бу: молиявий 
    барқарорлик (барқарор молиявий кўрсаткичлар), бозор мултипликаторларининг 
    оптимал кўрсаткичлари, умумий қилиб айтганда, инвестиция объектининг 
    ишончлилигини белгилайдиган ва келажакда унинг қимматли қоғозларининг 
    бозор қиймати ёки дивиденд даромадининг ўсишини аниқловчи барча 
    молиявий кўрсаткичлар йиғиндисини келтириб ўтиш мумкин.
    Хўжалик юритувчи субъект фаолияти “сифат”ини баҳолаш унинг 
    молиявий ҳисоботларини таҳлил қилиш заруратини келтириб чиқаради. Бу эса 
    ўз навбатида молиявий ҳисоботларида келтирилган бухгалтерия ахбороти 
    сифатига бўлган талабни ошишига сабаб бўлади. Ҳаммамизга маълумки, 
    хорижий инвесторларни жалб қилишда молиявий ҳисоботнинг халқаро 
    стандарт(МҲХС)лари асосида тузилган молиявий ҳисоботлардан бевосита 
    фойдаланилади, бу барча сармоядорлар учун бизнеснинг ягона тили десак 


    936 
    муболаға бўлмайди. Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандарт(МҲХС)лари – 
    бу компаниянинг молиявий ҳисоботларини тайёрлаш тамойиллари ва 
    қоидалари тўплами бўлиб, ушбу стандартлар орқали инвесторлар турли 
    компанияларнинг молиявий натижаларини солиштира оладилар ҳамда 
    инвестиция киритиш тўғрисида оқилона қарорлар қабул қилишларига дебоча 
    бўлади. Хўш МҲХСларда бухгалтерия ахборотини шакллантириш ва унинг 
    сифатини таъминлаш бўйича қандай талаблар мавжуд? Ушбу долзарб 
    саволнинг жавоби сифатида, шуни таъкидлашимиз мумкинки, бухгалтерия 
    ахборотига қўйилган талабалар бухгалтерия ҳисоби тизимида шакллантирилган 
    ва молиявий ҳисоботда тақдим этилган ахборот эга бўлиши керак бўлган қатор 
    хусусиятлари билан белгиланади. Бу хусусиятлар, энг биринчи навбатда, ташқи 
    фойдаланувчилар эҳтиёжларини қондириш зарурати билан чамбарчас боғлиқ. 
    Бухгалтерия ахборотига қўйилган талабларни қуйидагича таснифлаш 
    мумкин: 
    -
    Фойдалилик – бунда ахборот фойдаланувчига унинг эвазига 
    иқтисодий асосланган қарор қабул қилиш имконини беради; 
    -
    Мувофиқлик (фаолият натижаларини баҳолаш ва прогнозлашда 
    бухгалтерия ахборотининг ўз вақтидалик, муҳимлик, қийматлилиги) – 
    фойдаланувчиларнинг иқтисодий қарорларига таъсир ўтказа олиши; 
    -
    Ишончлилик (ҳақиқий бўлиши, мазмунни шаклдан устунлиги, 
    текшириш имкониятининг мавжудлиги, бетарафлилиги, тушунарлилиги) – 
    фойдаланувчига тақдим этилаётган ахборотнинг объективлигини назарда 
    тутади ҳамда иқтисодий жараёнларни аниқ ифодалаб, уни кераксиз 
    тафсилотлардан ҳоли бўлган ҳолда максимал тушунарли бўлиши; 
    -
    Таққосланувчанлик 
    – 
    турли 
    даврлар 
    кесимида 
    турли 
    корхоналарнинг молиявий ҳисоботларини таққослаш имконияти мавжуд 
    бўлиши назарда тутилади. 
    Юқорида келтирилган бухгалтерия ахбороти сифат хусусиятларини янада 
    очиб бериш мақсадида амалий мисол келтирамиз: молиявий лизинг бўйича 


    937 
    асосий воситаларни узоқ муддатли ижарага беришни келтириш мумкин, бунда 
    асосий воситаларга эгалик ҳуқуқи лизинг берувчида қолиб (ҳуқуқий шаклда), 
    асосий воситаларни ўзи эса лизинг олувчининг активлари таркибида 
    (иқтисодий шаклда) ўз аксини топади, бу эса улардан фойдаланишдан келган 
    иқтисодий наф лизинг олувчига тегишли эканлиги билан изоҳланади.
    Бухгалтерия ахборотининг барча сифат хусусиятлари унинг молиявий 
    ҳисоботнинг фойдаланувчилари учун фойдалилик даражаси билан изоҳланади. 
    Уларнинг молиявий ҳисоботдаги ўзаро комбинацияси бухгалтернинг малакаси 
    даражаси билан аниқланади десак муболаға қилмаган бўламиз. Чунки 
    бухгалтерия ахборотининг сифат хусусиятлари бир – бирига зид бўлган 
    вазиятларни келтириб чиқаради. Ушбу ахборотга баъзан иқтисодий наф ва 
    харажат чекловлари қўйилиб, бунда ахборотдан келадиган фойда уни 
    шакллантиришга қилинган сарф харажатлардан сезиларли даражада ижобий 
    фарқ қилишни талаб қилади. 
    Бухгалтерия ахбороти фойдали бўлиши учун у фойдаланишда 
    мўлжалланган мақсадга мувофиқ ва тўғри талқин қилинган бўлиши керак. 
    Мазкур ахборотнинг фойдалилик даражасини унинг таққосланувчанлиги, 
    текширила олиши, ўз вақтидалиги ва тушунарлилиги сезиларли оширади.
    МҲХС 
    бўйича 
    бухгалтерия 
    ахборотининг 
    фундаментал 
    сифат 
    хусусиятлари унинг мувофиқлиги ва тўғри талқин қилинган бўлишини назарда 
    тутади. 
    Бухгалтерия ахбороти ундан фойдаланувчилар қарорларига иқтисодий 
    жараёнларга мувофиқлиги билан сезиларли таъсир қилади. Биламизки, 
    бухгалтерия ахбороти башоратлаш ёки тасдиқловчи қийматга эга бўлса унинг 
    таъсир доираси анча кенгаяди. Бухгалтерия ахборотининг мувофиқлигини 
    муҳим жиҳати сифатида унинг аҳамиятли, муҳим (materiality) эканлигини 
    келтириш мумкин. 


    938 
    Ахборотнинг аҳамиятлилик, муҳимлик даражаси уни молиявий 
    ҳисоботда 
    кўрсатилмаганлиги 
    ёки 
    қисман 
    акс 
    эттирилиши 
    билан 
    фойдаланувчилар қарорларига сезиларли негатив таъсири билан изоҳланади.
    Юқорида келтирилганлардан шуни хулоса қилиш лозимки, хўжалик 
    юритувчи субъект ўзини молиявий ҳисоботларида акс эттирилган бухгалтерия 
    ахборотининг сифатли бўлиши нафақат бошқарув самарадорлигини оширишда 
    ёрдам беради балки уни инвестицион жозибадорлиги даражасини ҳам кўтаради. 

    Download 8,84 Mb.
    1   ...   423   424   425   426   427   428   429   430   ...   452




    Download 8,84 Mb.
    Pdf ko'rish

    Bosh sahifa
    Aloqalar

        Bosh sahifa



    ИНВЕСТИЦИОН ЖОЗИБАДОРЛИКНИ ОШИРИШДА

    Download 8,84 Mb.
    Pdf ko'rish