ТАДБИРКОРЛИК ФАОЛИЯТИДА ТАВАККАЛЧИЛИК ОМИЛЛАРИ




Download 8,84 Mb.
Pdf ko'rish
bet423/452
Sana27.06.2024
Hajmi8,84 Mb.
#265988
1   ...   419   420   421   422   423   424   425   426   ...   452
Bog'liq
QarMII konf 26-27 may 2023 (1)

 
ТАДБИРКОРЛИК ФАОЛИЯТИДА ТАВАККАЛЧИЛИК ОМИЛЛАРИ 
Бердиев Ж.Қ. - ҚарМИИ катта ўқитувчиси 
Республикамизда ва хорижда чоп этилган қатор иқтисодий адабиётларда 
ва бошқа манбаларда тадбиркорлик фаолиятига таъриф берилганда
“Тадбиркорлик - тадбиркорлик фаолияти субъектлари томонидан қонун 
ҳужжатларига мувофиқ амалга ошириладиган, таваккал қилиб ва ўз мулкий 
жавобгарлиги остида даромад (фойда) олишга қаратилган ташаббускор 
фаолият
48
” деб тавсифланади. Ўз-ўзидан савол туғилади. Тавакалчилик ўзи 
нима? Тадбиркорлик фаолиятида “Тавакалчилик” сўзининг маъноси юнон 
луғатида (ridsikon, ridsa – сўзларидан олинган бўлиб (чўққи, қоятош) 
48
. Ўзбекистон Республикасининг “Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари 
тўғрисида”ги қонуни. Ўзбекистон янги Қонунлари. –Т.: “Адолат”, 2000.


924 
маъноларини англатади. “Тавакалчилик” инглиз иқтисодий адабиётига 18 асрда 
Франциядан (таҳликали, шубҳали) маъноларини англатиб кириб келган. 
Тадбиркорлик фаолиятида тавакалчилик иқтисодий категориясининг 
моҳияти ва мазмуни иқтисодиёт фанининг икки мактаби вакиллари томонидан 
турлича талқин этилган.
Классик сиёсий иқтисод вакиллари (Дж.Милль, Н.У.Сениор ва бошқалар) 
тадбиркорлик даромадини ишлаб чиқаришга жалб этилган капитал учун фоиз
тадбиркорниг иш хақиси ва тадбиркорлик тавакалчилиги учун тўлов сифатида 
таркибий таркибга бўлишар эди. Уларнинг фикрига кўра такакалчилик
бошқарувда қабул қилинган қарор натижасида кутилаётган фоиз даражасидаги
йўқотиш ёки қабул қилинган қарорни рўёбга чиқариш билан боғлиқ бўлган 
кутилаётган зарар деб ҳисоблашар эди. 
Неоклассик иқтисод мактаби вакиллари (А.Маршал ва А.Пигу ва 
бошқалар) тавакалчиликнинг моҳиятини ёритишда ўзгача ёндашувга эгалар. 
Уларнинг таълимотига кўра: ўзгарувчан - тасодифий миқдорга эга бўлган 
фойда, тахликали шароитда фаолият юритаётган тадбиркор, шартнома тузиш 
жараёнида қуйидаги икки; кутилаётган фойданинг хажми ва уни кутилаётган 
тебранишлар хажмига таянишади. Неоклассик мактаб вакиллари таълимотига 
кўра меёрий нафлилик назариясига кўра иқтисодий субъект хулқи яъни 
тадбиркор кутилаётган тебранишлар хажмининг катта ёки кичиклигига қараб 
қарор қабул қилишда у ёки вариантни танлайди. 
Йозеф Шумпетер, тадбиркорлик ва тавакалчиликни бир бирига боғлаб, 
агарда тавакалчилик хўжалик фаолиятида ҳисобга олинмаса у бир томондан 
фойда манбаи, иккинчи томондан кутилаётган зарар, йўқотишлар манбаи 
бўлиши мумкин
49
деб таъкидлайди. 
Рус олими Балабанов И.Т. тавакалчиликни инсоният жамияти фаолияти ва 
табиатдаги турли ходиса ва жараёнларни ривожи натижасида юз бериши 
49
Шумпетер Й. Теория экономического развития. –М.: 1982 – 230 с.


925 
кутилаётган хавф-хатар ва йўқотишлар
50
деб тушунган. Иқтисодий категория 
сифатида тавакалчилик бу юз бериши мумкин ёки мумкин бўлмаган ходиса, 
жараён сифатида тавсифлаш мумкин. Агарда ушбу ходиса, жараён юз берса уч 
турдаги иқтисодий натижа кузатилади: 

Салбий ( мағлубият, зарар, йўқотиш),

Нолга тенг натижа, 

Ижобий (ютуқ, манфаат, фойда). 
Лапуста М.Г фикрига кўра тавакалчилик бу иқтисодий субъект, ўзининг 
иқтисодий фаолият дастури натижасига кўра башорат қилинган даражага 
нисбатан қўшимча сарф-харажатларни ўсиши ёки режалаштирилган фойдага 
нисбатан кам даражада фойдани олиши тавсифидаги таҳдид
51
деб баҳолаган.
Республикамиз иқтисодчи олимларидан Ш.Зайнутдинов.,Ж.Тўраев., В 
Тошбоевлар “Тавакалчилик вазиятни аниқлаш мумкин бўлган ва амалга 
оширувчи ҳодисалар эҳтимолидаги ноаниқликлар хилма-хиллигиш
52
деб 
таъриф беришган. Тадбиркорлик фаолиятида тавакалчилик масаласи 
Президентимиз Ш.М.Мирзиёевнинг маърузаларида ҳам ўз ифодасини топган. 
“Фаол тадбиркорлик бизнес фаолиятини инновацион, яъни замонавий 
ёндашувлар, илғор технология ва бошқарув усуллари асосида ташкил этадиган 
иқтисодий йўналишдир. Фаол тадбиркор деганда, биз рақобатбардош маҳсулот 
ишлаб чиқаришга қодир, энг муҳими, янги иш ўринлари яратиб, нафақат ўзини 
ва оиласини боқадиган, балки бутун жамиятга наф келтирадиган ишбилармон 
инсонларни тушунамиз”
53
Тахликали вазиятини бартараф этиш мақсадида субъект танлов қилади ва 
уни амалга оширишга харакат қилади. Бу жараён ўзида тавакалчилик 
тушунчасини ифода этади. Бу ҳолат қарорни қабул қилиш ва уни амалга 
50

Балабанов И.Т. Риск – менежмент.-М.: Юнити. 1997.-192.
51
. Лапуста М.Г. Риски в предпринимательской деятельности М.: ИНФРА. 1998. -135.
52
. Ш.Зайнутдинов., Ж.Тўраев., В Тошбоев “Риск менежмент” -Т.: 2005 – 128 Б.
53
Мирзиёев Ш.М. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий 
Мажлисга Мурожаатномаси

Download 8,84 Mb.
1   ...   419   420   421   422   423   424   425   426   ...   452




Download 8,84 Mb.
Pdf ko'rish

Bosh sahifa
Aloqalar

    Bosh sahifa



ТАДБИРКОРЛИК ФАОЛИЯТИДА ТАВАККАЛЧИЛИК ОМИЛЛАРИ

Download 8,84 Mb.
Pdf ko'rish