ПЕРСОНАЛНИ БОШҚАРИШНИНГ КОРПОРАТИВ УСУЛИДАН
ФОЙДАЛАНИШ САМАРАДОРЛИГИ
Бекназарова Дилафруз Шухратовна
Қарши муҳандислик иқтисодиёт институти, магистрант
Дунё мамлакатлари иқтисодиётининг етакчи тармоқларида, хусусан,
саноатда персонални бошқариш билан боғлиқ жараёнларда замонавий
менежмент
тамойилларига
амал
қилиш
масалаларига
катта
эътибор
қаратилмоқда. Бунинг натижасида жаҳоннинг аксарият мамлакатлари
иқтисодиёти тармоқларида персоналнинг бошқарув тузилмасини самарали
ташкил этиш бугунги куннинг энг муҳим вазифаларидан бири бўлиб қолмоқда.
919
Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясининг учинчи йўналиши – миллий
иқтисодиётни, унинг ўсиш суръатларини замон талаблари даражасида
ривожлантириш
йўналиши
бўйича
белгиланган
устувор
вазифаларни
Ҳаракатлар
стратегиясининг
иқтисодиётни
ривожлантириш
ва
либераллаштиришнинг
устувор
йўналишлари
доирасида
бошланган
ислоҳотларнинг давоми сифатида баҳолаш мумкин.
2022–2026 йиллардаги устувор вазифа сифатида, айнан иқтисодиётнинг
реал секторини ривожлантириш орқали аҳоли жон бошига ЯИМ ҳажмини
ошириш кўзда тутилганлигида ҳам ўзига хос маъно бор. Ўтган 5 йил, яъни
2017–2021 йилларда Ҳаракатлар стратегияси доирасида саноатнинг етакчи
тармоқларидан тўқимачилик, электротехника, автомобил саноати, қурилиш
материаллари саноати, кимё ва нефт-кимё саноати, қишлоқ хўжалиги
машинасозлиги, энергетика каби тармоқларни ривожлантириш стратегиялари
қабул қилинди. Ўз навбатида, ҳудудларнинг иқтисодий потенциалини ошириш
мақсадида эркин иқтисодий зоналар ташкил этилиб, хорижий инвесторларни
жалб қилиш учун имтиёз ва преференциялар тақдим этилди.
Мазкур вазифаларнинг самарали ижроси республика иқтисодиёти,
хусусан, саноат тармоғи корхоналари фаолиятининг барқарор ривожланишига
таъсир этувчи омиллар, уларда банд бўлган персонални бошқаришнинг
корпоратив усулидан фойдаланиш самарадорлигини оширишга хизмат қилувчи
илмий таклиф ҳамда амалий тавсияларни ишлаб чиқишни тақозо этади.
Миллий иқтисодиётни ривожлантириш, рақобатбардошлигини ошириш
ва халқаро интеграциясини фаоллаштиришда акциядорлик жамиятлари
иштироки тобора ортиб бормоқда. Айниқса, бозор муносабатларининг
такомиллашуви ва тезкор ўзгаришларнинг ҳозирги даврида акциядорлик
жамиятларининг самарали молия-хўжалик фаолиятини улар томонидан пухта
иш лаб чиқилган молиявий сиёсати ва уни амалга ошириш механизмисиз
таъминлаб бўлмайди. Бу акциядорлик жамиятларида самарали корпоратив
920
бошқарувни ташкил этишда бугунги кунда жиддий эътибор қаратилаётган
муҳим жиҳатлардан ҳисобланади.
Жаҳон тажрибасида акциядорлик жамиятлари (АЖ) ривожланишига
инвестициялар киритиш асосан, улардаги корпоратив бошқарув тизимининг
самарадорлик даражасига боғлиқ бўлмоқда. Германиянинг “Дойче Банк”
тадқиқотига кўра самарали корпоратив бошқарувига эга компанияларда
бошқарув амалиёти сустлашиб бораётган компанияларга нисбатан ривожланиш
даражаси
икки
йил
мобайнида
қарийб
19
фоизга
ошган
[2], шунингдек, ABN AMRO банкининг Бразилия компанияларида ўтказган
тадқиқотларида корпоратив бошқарув тизими юқори бўлган компанияларда
ROE (ўз капитал рентабеллиги) 45 фоизга, соф фойда 76 фоизга кўп эканлиги
қайд этилади [3].
Ушбу
жиҳатларни
эътиборга
олганда
корпоратив
бошқарув
самарадорлигини ошириш биринчи навбатда юқори малакали кадрлар
тайёрлаш ва акциядорлик жамиятлари персонал бошқарув органлари фаолияти
натижаларини баҳолаш муаммоси ечилишига бевосита боғлиқ.
Персонални бошқаришнинг корпоратив усули бўйича илмий ёндашуви
корпорацияларни жамоавий капиталга ва мулкдорларнинг жамоавий меҳнат
мотивациясига асосланган ташкилот сифатида ўрганишига асосланади. Шунинг
учун корпорациядаги персонални бошқариш концепцияси иқтисодий усулларга
таянган ҳолда демократик принципларга мос шаклда ташкил этилиши керак.
Таклиф этилаётган персонални бошқаришнинг корпоратив усули илмий
концепцияси корпорацияларда қўлланилувчи усулларнинг энг самаралилари
синтезини ташкил этади. Бу концепцияда кўпроқ ташкилий ёндашув
механизмлари қўлланилади, шу билан бирга иқтисодий ва гуманистик
ёндашувнинг айрим элементлари қўшилади. Таклиф этилаётган персонални
бошқаришнинг
корпоратив
усули
хусусиятлари
замонавий
жаҳон
ҳамжамиятининг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш тенденциясининг ўзига
921
хослиги ва мамлакатимиздаги ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиётини
барпо этиш мафкурасига мувофиқдир (1-жадвал).
|