• Хавф – хатарлар
  • Iqtisodiyotni raqamlashtirish sharoitida buxgalteriya hisobi, iqtisodiy tahlil va auditni xalqaro standartlar asosida rivojlantirish muammolari va istiqbollari




    Download 8,84 Mb.
    Pdf ko'rish
    bet425/452
    Sana27.06.2024
    Hajmi8,84 Mb.
    #265988
    1   ...   421   422   423   424   425   426   427   428   ...   452
    Bog'liq
    QarMII konf 26-27 may 2023 (1)

    Тадбиркорлик фаолияти турлари 
    Ишлаб чиқариш 
    Товар ва хизматлар 
    ишлаб чиқариш 
    Тижорат 
    Товар ва хизматлар 
    сотиш 
    Молиявий 
    Молиявий оқимлар 
    Тадбиркорлик муҳити 
    ноаниқлик, таҳликалари 
    Тадбиркорлик 
    таваккалчилиги -
    мақаррар хақиқат 
    Тадбиркорлик 
    ресурсларининг 
    чекланганлиги 
    Хавф – хатарлар: 

    ресурсларни йўқотиш; 

    даромадларни тўлиқ 
    олмаслик; 

    қўшимча 
    харажатларни пайдо 
    бўлиши; 
    Оғишлар: 

    ўртача даражадан 
    амалдаги даража; 

    кутилаётган 
    миқдордан қандайдир 
    натижавий миқдорлар; 

    даромадлар ва 
    харажатлар миқдори 
    назорати устидан хавф 
    – хатар кўринишиданги 
    тахдид; 
    Воқеалар: 

    Пул маблағлари 
    зарари; 

    Ресурсларни 
    йўқортиш; 

    Кутилаётган 
    даромадни ололмаслик;


    928 
    Тадбиркорлик фаолиятида тавакалчиликни мавжудлиги бу объектив 
    хақиқатдир. Унинг асосий сабаблари бўлиб: 

    Тадбиркорлик муҳитининг тахликали эканлиги ва биринчи навбатда ташқи 
    муҳит; 

    Тадбиркорлик ресурсларининг чекланганлиги ва уларнинг танқислиги. 
    Таъкидлаб ўтилган сабаблардан энг асосийси бу тахликали муҳит бўлиб 
    ҳисобланади. Бу қуйидаги омилларга боғлиқ. 

    Ташқи муҳит тўғрисида тўла ва аниқ маълумотни йўқлиги; 

    Тадбиркорни келиб тушаётган ахборотни қайта ишлаш имконияти ва салоҳияти 
    чекланганлиги; 

    Тадбиркорлик фаолиятида нохуш тасодифий ходисаларни учраб туриши; 

    Бозор иштирокчиларининг, рақобатчиларнинг қарши харакати, мехнат 
    жараёнидаги ихтилофлар, шартнома шартларини бузилиши. 
    Тавакалчилик сабаблари-унинг манбаълари бўлиб: иқтисодий, сиёсий, 
    экологик, методологик ва х.к ҳисобланади.
    Тавакалчилик омиллари: шарт-шароит ва вазиятлар доирасида ўзини 
    номоён қиладиган ва кутилмаган ходиса ва салбий оқибатларга олиб келадиган 
    тавакалчилик сабаблари 
    Тавакалчилик сабаблари ва омиллари биргаликда тадбиркорлик фаолиятига 
    тўсқинлик қиладиган ёки қўллаб қувватлайдиган тахликали вазиятни вужудга 
    келтиради. Шундан хулоса қилиш мумкинки тадбиркорлик фаолияти 
    тавакалчиликсиз амалга ошмайди ва шу билан бирга бу фаолият бўлмаса 
    тавакалчилик ҳам бўлмайди. 
    Хулоса сифатида тадбиркорлик фаолиятида тавакалчилик – бу тахликали, 
    нохуш ходисаларни келишини кутилиши, қўйилган мақсадга эришишга
    йўналтирилган қарорни қабул қилган субъект, ўз ресурсларини тўлалигича ёки 
    қисман йўқотиши, кутилган даражадаги даромадни олмаслик ва 
    режалаштирилмаган қўшимча моддий ва молиявий харажатларга олиб келиши 
    деб баҳолаш мумкин.


    929 
    Бугунги бозор иқтисодиёти даврида тадбиркорлик фаолиятида тавакалчилик 
    мавжуд ва бошқарув қарорларини қабул қилишда унинг сабаблари ва 
    омилларини барчасини тўлиқ четлаб ўтиб бўлмайди. Шунинг учун 
    тавакалчилик сабабалари ва омилларини ўрганиш, таҳлил қилиш, баҳолаш 
    орқали энг мақбул қарор вариантини танлаш лозим. 
    Шунинг учун уч хил даражадаги тавакалчилик бўлади: 
    1.
    Бошланғич даражадаги тавакалчилик. Бунда тадбиркорлик ғояси, таклифи 
    қатор таҳлилий босқичлардан ўтмаган ва баҳоланмаган бўлади. Бунда 
    тавакалчилик даражаси ўрганилмаган, таҳлил этилмаган ва шундан келиб 
    чиқиб баҳоланмаган бўлади.
    2.
    Таҳлил этилган, баҳоланган даражадаги тавакалчилик. Қатор тахлилий 
    босқичларидан ўтган, баҳоланган ва тавакалчилик даражаси аниқланган 
    бўлади. 
    3.
    Якуний (энг мақбул даражадаги тавакалчилик. Бошланғич даражадаги 
    тавакалчиликнинг даражасини пасайтириш бўйича амалга оширилган қатор 
    чора-тадбирлар, тахлиллар орқали эришилган тавакалчилик даражаси. 
    Шундан келиб чиқиб тадбиркорлик фаолиятида тавакалчиликни бошқаришда 
    қуйидаги омилларга таянади: 

    Тавакалчилик – бу одатта ўзгармайдиган жараён эмас, балки бошқариладиган 
    кўрсаткич бўлиб унинг даражасини пасайтириш мумкин ва зарурдир; 

    Фақатгина ўрганилган, таҳлил этилган ва баҳоланган тавакалчилик даражасига 
    таъсир кўрсатиш мумкин; 

    Тавакалчиликнинг юқори даражаси сизга тадбиркорлик қароридан воз кечишга 
    хеч қачон асос бўлиши керак эмас; 

    Хар доим ҳам кутилаётган фойда даражаси билан хавф хатар, таҳлика ўртасида 
    энг мақбул қарор вариантини топиш мумкин. 


    930 

    Download 8,84 Mb.
    1   ...   421   422   423   424   425   426   427   428   ...   452




    Download 8,84 Mb.
    Pdf ko'rish

    Bosh sahifa
    Aloqalar

        Bosh sahifa



    Iqtisodiyotni raqamlashtirish sharoitida buxgalteriya hisobi, iqtisodiy tahlil va auditni xalqaro standartlar asosida rivojlantirish muammolari va istiqbollari

    Download 8,84 Mb.
    Pdf ko'rish