Муддати ўтказиб юборилган мажбуриятларнинг юзага чиқиш сабаблари хам
кўрсатилиб ўтилган.
Annotation
188
In this thesis, receivables and payables that arise in enterprises are defined, and the
reasons for their origin are indicated. The reasons for the emergence of overdue
obligations are also indicated.
Корхоналар ўртасида бўладиган, шунингдек, кредит ташкилотлари ва
назорат ташкилотлари ўртасидаги ҳисоб китобларда тўловлар бўйича
кечиктирилган вақт бўйича фарқланишлар келиб чиқади. Бунда корхона
томонидан тўланиши лозим бўлган мажбуриятлар кредиторлик мажбуриятлари,
олиниши лозим бўлган мажбуриятлар еса дебиторлик мажбуриятлар
ҳисобланади. Дебиторлик ва кредиторлик мажбуриятларига қуйидагича шарх
бериш мумкин. Қарши тамонга тўланиши лозим бўлган мажбуриятлар
кредиторлик мажбуриятлари
, қарши тамондан олиниши лозим бўлган
мажбуриятлар
дебиторлик мажбуриятлари
дейилади.
Дебиторлик ва кредиторлик мажбуриятлари ҳисоб китобларнинг доимий
йўлдоши ҳисобланади. Лекин уларнинг тўлов муддатининг ошиб кетиши
корхоналар молиявий аҳхволига катта таъсир ўтказади. Шу мақсадда
корхоналар
фаолиятини
юритишда
дебиторлик
ва
кредиторлик
мажбуриятларини тўғри бошқариш масаласига алоҳида аҳамият берилади.
Дебиторлик ва кредиторлик мажбуриятлари бевосита корхона билан қарши
тамон ўртасидаги ўзаро ҳисоб китобларда келиб чиқадиган мажбуриятлардир.
Бу мажбуриятлар корхона билан мол етказиб берувчилар ёки харидорлар
ўртасидаги муносабатларда, корхона билан банк ташкилотлар ўртасида,
корхона билан солиқ органлари ўртасидаги, корхона билан ижтимоий таминот
бўлимлари ва турли жамоат ташкилотлари, шунингдек, ходимлар, мулк
эгалари, аксионерлар ва инвесторлар билан бўладиган муносабатларда юзага
келади. Уларнинг юзага келишининг асосий сабаби ҳисоб китобларда вақтнинг
ўзгарувчанлигидир. Яъни бугун ортилган маҳсулот ҳам пули тўлангунга қадар
дебиторлик ва кредиторлик мажбуриятлар қаторига киритилади. Бунда даромад
ва харажатларнинг юзага чиқиши билан улар бўйича ҳисоб китобларнинг
амалга ошиши орасида фарқланиш келиб чиқади.
189
Дебиторлик ва кредиторлик мажбуриятларининг юзага келиши бўйича
қуйидаги сабаб қаторларини таркиблаш мумкин:
• ўзаро ҳисоб китобларда томонларнинг тўлов лағқатига эга эмаслиги;
•товарларни ортиб жўнатиш ва сотишда ҳисоб китобларнинг замонавий
шаклларининг чекланганлиги;
• мулк ва унга егалик қилишда масъуллик ҳиссининг йўқлиги;
• ўзаро шартномавий муносабатларнинг яхши йўлга қўйилмаганлиги;
•даромадларни тан олиш юзасидан корхоналар тармоқ хусусиятидан келиб
чиқилмаганлиги;
•харажатлар таркибига кирувчи иш ва хизматларни ҳисобга олишда
қатъий ҳужжатлаштириш мезонларининг йўқлиги;
•кредит ташкилотлари билан мижоз ўртасида бўладиган муносабатларда
корхоналар фаолиятини баҳолашнинг услубий асосларидаги камчиликлар;
•суғурта ташкилотлари билан корхоналар ўртасидаги муносабатларда
қатъий давлат қонунчилик механизмининг мавжуд эмаслиги ва ҳ.к. сабабларни
киритиш мумкин.
Биз юқорида белгилаган эдикки, корхонада дебиторлик ва кредиторлик
мажбуриятларининг юзага келишининг асосий сабаби ҳисоб-китобларда
тўловлар муддатининг ёки санасининг турли ҳисобот даврига тушиб
қолишидир. Бунда дебиторлик кредиторлик мажбуриятларининг юзага
чиқишига ҳар қандай ҳолда ҳам йўл қўйилади. Aгарда маҳсулотлар ортиб
жўнатиш орқали сотиладиган бўлса бунда тўловлар амалга ошиш санасига
қадар, агарда товарлар пулини олдиндан тўлаш асосида сотиладиган бўлса
бунда ҳам товарларни жўнатиш санасига қадар мажбурият, қарз сифатида
ҳисобда акс этттирилади. Дебиторлик ва кредиторлик мажбуриятлар бўйича
ҳисобот, маълумотнома ҳар ойнинг 1-санасига тузилади ва тегишли
ташкилотларга топширилади. Дебиторлик ва кредиторлик қарзлари корхона
баланси, яъни ҳар чоракда тузиладиган корхона активлари, капитали ва
мажбуриятлари ҳолати тўғрисидаги ҳисоботда ҳам акс эттирилади.
190
Муддати ўтказиб юборилган мажбуриятларнинг юзага чиқиш сабаблари
сифатида қуйидагиларни келтириб ўтиш мумкин:
- Корхонада молиявий ҳолатнинг носоғлом эканлиги ;
- Корхонанинг тўлов лаёқатига эга эмаслиги;
- Ликвид маблағлари айланувчанлигининг узоқлиги;
- Шартнома мажбуриятларига ва тўлов шартларига амал этмаслик;
- Хўжалик шартномалари бузилишидан кўриладиган зарарларнинг тўғри
қопланмаслиги (шартномалар бузилишида қўлланиладиган чораларга амал
этмаслиги);
- Замонавий ҳисоб-китоб шаклларига йўл берилмаганлиги ва ҳакозолар.
Дебиторлик-кредиторлик мажбуриятларининг ундириб олиш муддати 3 ой
қилиб ёки 90 календар кун қилиб белгиланган. Ушбу муддатдан сўнг
дебиторлик кредиторлик мажбуриятлари назоратга олинади хамда уларнинг
ҳолати бўйича давлат қонунчилигига мувофик жавобгарлик шартлари
(маъмурий ва молиявий) белгиланган.
Дебиторлик ва кредиторлик мажбуриятларини ҳисобдан чиқариш муддати
сифатида ҳуқуқий шахслар ўртасида ҳам, корхона билан жисмоний шахслар
ўртасида ҳам 3 йил муддат қлиб белгиланган. Ушбу муддатда тўланмаган ёки
ундириб олинмаган мажбуриятлар, қарзлар корхона фойда ва зарарларига олиб
борилади. Муддати ўтган дебиторлик ва кредиторлик мажбуриятлари давлат
тамонидан назорат қатори сифатида олинган. Муддати ўтказиб юборилган
кредиторлик мажбуриятлари корхона фойдасига қўшилади ва умумий асосда
фойдадан солиқ ставкаси бўйича солиққа тортилади. Муддати ўтган
дебиторлик мажбуриятларини зарарга олиб бориш солиққа тортиладиган фойда
суммасини камайтирмайди.
Муддати ўтган дебиторлик ва кредиторлик мажбуриятларини фойда ва
зарарлар қаторига олиб бориш шартлари давлат ҳисоб, солиқ қонунчилигига
мувофиқ
қатъий
тартибланган.
Яъни,
дебиторлик
ва
кредиторлик
мажбуриятларини фойда ва зарарлар қаторига олиб боришга қадар уларни
тўлаш ёки ундириб олиш юзасидан қандай ёзишмалар ёки мурожаатлар бўлган,
191
орбитраж қарори чиқарилган ёки чиқарилмаганлиги ва ҳ.к. бўйича дастлабки
ҳужжжатлар тўплами тайёрланмоғи лозим. Фақат шундагина уни фойда ва
зарарлар қаторига олиб бориш мумкин. Aкс ҳолда, зарурийлик шартида
кечиктирилган мажбуриятлар сифатида олиниб маъсуллар жавобгарликка
тортилади.
|