193
1-БҲМС (Молиявий ҳисоботларни тақдим этиш)да “Фойда ёки зарар – бу
бошқа умумлашган даромаднинг таркибий қисмларидан ташқари жами
даромаддан харажатлар чегирилганидан кейин қолган натижа”[2]
эканлиги
таъкидланган.
Бизнинг фикримизча харажатлар ва зарарлар тушунчалари бир биридан
фарқ қилиб, бу фарқни уларни вужудга келишида, тан олинишида ва счётларда
акс эттирилишида кўришимиз мумкин.
Зарар – бу хўжалик фаолиятидан кўрилган йўқотишларнинг
пул шаклида
ифода этилишидир.
Хўжалик юритувчи субъект харажатларининг олинган даромаддан ортиб
кетиши натижасида юз беради. Яъни, қопланмайдиган (қайтарилмайдиган)
харажатлардир. У моддий ва пул ресурсларининг
камайишини келтириб
чиқаради.
Тадқиқот методологияси.
Илмий адабиётлар ва меъёрий ҳужжатларни
таҳлил қилиш харажатлар ва зарарларни характерловчи кўрсаткичларга
берилган таърифлар ва тушунтиришлар ўрганилиб, уларни МҲХС
талабларига мослаштириш масалари методик жиҳатдан тадқиқ қилинди.
Харажатлар ва зарарларнинг бухгалтерия ҳисобини такомиллаштириш
бўйича таклифлар берилган. Тадқиқотни
амалга оширишда индукция,
дедукция ва статистик жадвал ва солиштирма таҳлил усулларидан
фойдаланилган.