Iqtisodiyotni raqamlashtirish sharoitida buxgalteriya hisobi, iqtisodiy tahlil va auditni xalqaro standartlar asosida rivojlantirish muammolari va istiqbollari




Download 8,84 Mb.
Pdf ko'rish
bet93/452
Sana27.06.2024
Hajmi8,84 Mb.
#265988
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   ...   452
Bog'liq
QarMII konf 26-27 may 2023 (1)

Таҳлил ва натижалар муҳокамаси.
Харажатлар деганда активларнинг 
сарфланиши ёки улардан фойдаланиш шакли тушунилиб, харажатлар фаолият 
натижасидан олинган даромадлар таркибида корхонага қайтади. Яъни, улар 
бутунлай йўқолмайди ёки корхона фаолиятидан четлашмайди. 
Харажатларни зарарлардан фарқли томонларини уни ўзига хос қуйидаги 
хусусиятларида кўришимиз мумкин: 
биринчидан, харажатлар ва уларнинг алоҳида моддалари хўжалик 
юритувчи субъект фаолияти турига бевосита боғлиқ бўлиб, бу активларнинг 


194 
сарфланиши ёки улардан фойдаланиш мақсадларида намоён бўлади ва харажат 
деб тан олинади; 
иккинчидан, хўжалик фаолиятида амалга ошириладиган харажатлар 
олдиндан кутилади, режалаштирилади ва у хўжаликнинг даромад олишини 
таъминлайди;
учинчидан, хўжалик фаолиятида амалга ошириладиган харажатлар,
харажат объекти таннархига киритилади ёки активнинг янги баҳосини 
шакллантиради. 
Зарарлар деганда эса, активларнинг камайиши тушунилиб, улар 
харажатлардан фарқли равишда олдиндан режалаштирилмайди ва аниқ 
ўлчамини ҳам белгилаб бўлмайди. Уларни корхона фаолиятига қайтиши яъни, 
олинадиган даромадлар таркибида қайтиши ҳам кутилмайди. Яъни, улар 
корхона фаолиятидан бутунлай четлашади ва фойдаси ҳисобидан қопланади.
Зарарларни харажатлардан фарқли томонларини уни ўзига хос қуйидаги 
хусусиятларида кўришимиз мумкин: 
-биринчидан, хўжалик фаолиятидан кўриладиган зарарлар олдиндан 
режалаштирилмайди, аниқ ўлчамини ҳам белгилаб бўлмайди ва у 
хўжаликнинг даромад олишини бевосита таъминламайди. Аксинча, хўжалик 
фаолиятдан четлашади; 
-иккинчидан, зарарлар ва уларнинг турлари хўжалик юритувчи субъект 
фаолияти турига бевосита боғлиқ бўлмайди. Балки, хўжалик операциялари 
бошқарувини ва маблағлар назоратини нотўғри ташкил этиш ҳисобидан келиб 
чиқади; 
-учинчидан, хўжалик фаолиятидан кўрилган зарарлар якуний молиявий 
натижа (фойда) ҳисобидан қопланади. 
21-БҲМСда зарарларни ҳисобга олиш учун қисман алоҳида счётлар 
белгиланган бўлиб, бу счётлар хўжалик фаолиятида содир бўлиши мумкин 
бўлган зарарлар тўлиқ қоплаб олмаган. Бунга мисол тариқасида муддати 
ўтказиб юборилган мажбуриятлар учун ҳисобланган жарималарни келтириш 


195 
мумкин. Амалдаги счётлар режасида бу унумсиз (қайтмайдиган) харажатни 
ҳисобга олиш учун 9430-“Бошқа операцион харажатлар” счёти белгиланган.
Харажатларни молиявий хисоботнинг элементи сифатида турли белгилари 
бўйича таснифлаш мумкин. 
Қайси тармоқда амалга оширилишига кўра; 
қурилиш тармоғида, қишлоқ 
хўжалик 
тармоғида, 
саноат 
тармоғида, 
хизмат 
кўрсатиш 
тармоғида, 
автотранспорт тармоғида ва ҳ.к. тармоқларда амалга оширилган харажатларга 
бўлинади. 
Харажатлар қайси фаолият турида амалга оширилишига кўра
; асосий 
фаолиятни амалга ошириш учун қилинган харажатлар ва молиявий фаолиятни 
амалга ошириш учун қилинган харажатларга бўлинади. 
Харажатлар қайси ҳисоб объектларида амалга оширилишига кўра;
капитал харажатлар, асосий фаолият харажатлари, давр харажатлари ва 
молиявий харажатларга бўлиш мумкин. 
Бухгалтерия ҳисобида асосий фаолиятни амалга ошириш учун қилинган 
харажатлар ва молиявий фаолиятни амалга ошириш учун қилинган 
харажатларни режалаштириш ҳамда уларни ҳисобини тўғри ташкил этиш 
муҳим вазифа ҳисобланади. Чунки, бу харажатларни салмоғи корхона фаолияти 
натижасида олинадиган даромадларга бевосита таъсир этиб, у корхонанинг 
келгусидаги истиқболини белгилаб беради.
Капитал харажатлар ўз ичига қуйидаги харажатларни олади:
-
ишлаб чиқариш учун зарур бўлган асосий фондларни сотиб олиш, 
шакллантириш ва улар билан боғлиқ харажатларни; 
-
ишлаб чиқариш учун зарур бўлган номоддий активларни сотиб олиш, 
шакллантириш ва улар билан боғлиқ харажатларни; 
-
ўрнатиладиган асбоб-ускуналарни сотиб олиш, шакллантириш ва улар 
билан боғлиқ харажатлар;
-
асосий воситалар ва бошқа активларнинг чиқиб кетиши билан боғлиқ 
харажатларни; 


196 
-
капитал қуйилмаларни амалга ошириш ва улар билан боғлиқ бошқа 
харажатлар.
Асосий харажатлар ўз ичига қуйидаги харажатларни олади:
- товар-моддий заҳираларини сотиб олиш, ташиб келтириш, саралаш, 
қадоқлаш, сақлаш, етказиб бериш ва у билан боғлиқ харажатларни; 
-
ишчи ва хизматчиларга иш ҳисоблаш ва тўлаш билан боғлиқ харажатлар; 
-
ижтимоий солиқ харажатлари; 
-
асосий фондларни амортизацияси харажатлари; 
-
суғурта харажатлари; 
-
асосий фаолиятга хизмат кўрсатувчи бўлимлар (ёрдамчи, умумишлаб 
чиқариш ва хизмат кўрсатувчи хўжаликлар) ва уларни сақлаш харажатлари; 
-
асосий фаолият билан боғлиқ ва ишлаб чиқаришни бошқариш, унга 
хизмат қилиш билан боғлиқ бўлган давр харажатларини олади. 
Молиявий фаолиятни амалга ошириш учун қилинган харажатлар ўз ичига 
қуйидаги харажатларни олади: 
-
узоқ ва қисқа муддатли инвестицияларни сотиб олиш, шакллантириш ва 
улар билан боғлиқ бошқа харажатлар; 
-
узоқ муддатли дебиторлик қарзлари ва кечиктирилган харажатлар бўйича 
сарфларни; 
-
қисқа муддатли инвестицияларни сотиб олишга, сотиб олиш билан 
боғлиқ харажатларни ва бошқа молиявий фаолият бўйича бошқа харажатларни 
олади. 
Зарарларни ҳам молиявий хисоботнинг элементи сифатида турли 
белгилари бўйича таснифлаш мумкин. 

Download 8,84 Mb.
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   ...   452




Download 8,84 Mb.
Pdf ko'rish

Bosh sahifa
Aloqalar

    Bosh sahifa



Iqtisodiyotni raqamlashtirish sharoitida buxgalteriya hisobi, iqtisodiy tahlil va auditni xalqaro standartlar asosida rivojlantirish muammolari va istiqbollari

Download 8,84 Mb.
Pdf ko'rish