Зарарлар қайси тармоқда кўрилганлигига (вужудга келганлигига) кўра;
қурилиш тармоғида, қишлоқ хўжалик тармоғида, саноат тармоғида, хизмат
кўрсатиш тармоғида, автотранспорт тармоғида ва ҳ.к. тармоқларда амалга
оширилган харажатларга бўлинади.
197
Зарарлар қайси фаолият турида вужудга келганлигига кўра
; асосий
фаолиятдан кўрилган зарарларга ва молиявий фаолиятдан кўрилган зарарларга
бўлинади ва ҳ.к.
Зарарлар қайси ҳисоб объектларида вужудга келганлигига кўра;
узоқ
муддатли активлардан фойдаланиш билан боғлиқ зарарлар, жорий активлардан
фойдаланиш билан боғлиқ кўрилган зарарлар, активларни қайта баҳолаш билан
боғлиқ кўрилган зарарлар, узоқ ва қисқа муддатли қарз мажбуриятлари билан
боғлиқ кўрилган зарарларга бўлиш мумкин.
Бухгалтерия ҳисобида асосий фаолиятдан кўрилган зарарларни ва
молиявий фаолиятдан кўрилган зарарларни тан олиш ва ҳисобини тўғри ташкил
этиш муҳим вазифа ҳисобланади. Чунки, бу зарарлар салмоғи корхонанинг
якуний молиявий натижасига бевосита таъсир этиб, унинг соф фойдасини
камайтиради. Корхонанинг молиявий аҳволини ёмонлаштиради.
Асосий фаолиятдан кўрилган зарарлар ўз ичига қуйидаги зарарларни
олади:
1.
Узоқ муддатли активлардан ва уларнинг чиқиб кетишидан кўрилган
зарарлар:
а) асосий воситалар ва номоддий активларни чиқиб кетишидан кўрилган
зарарлар;
б) ўрнатиладиган асбоб-ускуналарни чиқиб кетишидан кўрилган зарарлар;
в) капитал қуйилмаларни амалга оширишдан кўрилган зарарлар;
2. Жорий активлардан ва уларни чиқиб кетишидан кўрилган зарарлар:
а) товар-моддий заҳираларини ва бошқа активларни сотишдан ҳамда
бошқа кутилмаган чиқиб кетишларидан кўрилган зарарлар;
б) меҳнатга ҳақ тўлаш билан боғлиқ зарарлар;
в) олинадиган счётлар бўйича кутилмаган зарарлар ва асосий фаолият
бўйича бошқа зарарларни олади.
Молиявий фаолиятдан кўрилган зарарлар ўз ичига қуйидаги зарарларни
олади:
а) узоқ ва қисқа муддатли инвестициялардан кўрилган зарарлар;
198
б) узоқ муддатли дебиторлик қарзларидан кўрилган зарарлар;
в) устав капиталини шакллантиришда валюта курси фарқидан зарарлар ва
молиявий фаолият бўйича бошқа кўрилган зарарларни олади.
Бизнингча, харажатларни ва зарарларни ўзида ифодаловчи счётлар
ўртасида
ҳам
сезиларли
фарқлар
мавжуддир.
Амалдаги
Ўзбекистон
Республикаси Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (21-БҲМС)-
“Хўжалик юритувчи субъектларнинг молиявий-хўжалик фаолияти бухгалтерия
ҳисоби Счётлар режаси ва уни қўллаш бўйича Йўриқнома” да харажатларни
ҳисобга олувчи счётлар ҳар бир харажат объекти бўйича, масалан асосий
воситаларни сотиб олиш ва модернизация қилиш учун қилинган харажатларни
ҳисобга олиш учун 0800-“Капитал қуйилмаларни ҳисобга олувчи счётлар”
актив счёти, ишлаб чиқаришга қилинган харажатларни ҳисобга олиш учун
2010, 2310, 2510, 2710 ва бошқа актив ёки транзит счётлар белгиланган. Лекин,
хўжалик фаолиятидан кўрилган зарарларни ҳисобга оладиган счётлар амалда
бўлган 21-БҲМСда етарлича белгилаб берилмаган.
Ҳозирги амалда бўлган 21-БҲМСда фақат битта хўжалик фаолиятидан
кўрилган зарарларни ҳисобга оладиган транзит счёт мавжуд бўлиб, бу счёт
9620- “Валюта курси фарқидан зарарлар” счётидир.
Бозор иқтисодиёти шароитида хўжалик юритувчи субъектларни янада
ривожлантирадиган
ва
улар
фаолиятини
янада
такомиллаштирадиган
кўрсаткичлардан бири, бу унинг оладиган соф фойдаси кўрсаткичи
ҳисобланади. Хўжаликлар юқори даражадаги фойда кўрсаткичига эга бўлиши
учун бозордаги товарлар, ишлар, хизматларга бўлган талаб ва таклифдан келиб
чиққан ҳолда ўз фаолият турларини кенгайтирадилар, айрим ҳолатларда ҳатто
ўзгартирадилар ҳам. Бу тарздаги фаолиятни кенгайтириш ва ўзгартиришлар
мулк эгасидан катта таввакалчиликни талаб қиладики, бу ўз навбатида хўжалик
фаолияти натижасида кўриладиган кутилмаган зарарларнинг турларини ҳам
вужудга келишига ёки аксинча, кутилмаган фойдани олинишига сабаб бўлади.
Шу нуқтаи назардан, мулк эгаларини ва ундан манфаатдор томонларни
харажатлар ва зарарларни бир-биридан фарқлашга ва улар тўғрисида етарлича
199
маълумотларга эга бўлишини таъминлаш мақсадида, счётлар режасининг V
қисми-“Молиявий
натижаларни
шакллантириш
ва
ишлатилиши”
да
жойлаштирилган 9700- “Фавқулоддаги фойда (зарар)ларни ҳисобга олувчи
счётлар” счётини номланишини “Зарарлар ва фавқулоддаги фойда (зарар)ларни
ҳисобга олувчи счётлар” номланишига ўзгартириб, бу счёт таркибида қуйидаги
зарарларни ҳисобга олувчи счётларни киритилиши мақсадга мувофиқ деб
ҳисоблаймиз:
9710 - “Асосий фаолият бўйича зарарларни ҳисобга олувчи счётлар”
транзит синтетик счёти таркибида:
9711 – “Товар-моддий заҳираларини ва бошқа активларни сотишдан ҳамда
бошқа кутилмаган чиқиб кетишларидан кўрилган зарарлар”;
9712- “Меҳнатга ҳақ тўлаш билан боғлиқ зарарлар”;
9713- “Олинадиган счётлар бўйича кутилмаган зарарлар ва асосий
фаолият бўйича бошқа зарарларни олади”.
9714- “Асосий воситаларни ва номоддий активларни чиқиб кетишидан
кўрилган зарарлар”;
9715 –“ Урнатиладиган асбоб-ускуналарни чиқиб кетишидан кўрилган
зарарлар”;
9716 –“Капитал қуйилмаларни амалга оширишдан кўрилган зарарлар”;
9719 - “Асосий фаолият бўйича бошқа кўрилган зарарлар”.
9720- “Молиявий фаолиятдан кўрилган зарарларни ҳисобга олувчи
счётлар” транзит синтетик счёти таркибида:
9721 –“Узоқ ва қисқа муддатли инвестициялардан кўрилган зарарлар”;
9722- “Узоқ муддатли дебиторлик қарзларидан кўрилган зарарлар”;
9723 - “Устав капиталини шакллантиришда валюта курси фарқидан
зарарлар”;
9729 - “Молиявий фаолият бўйича бошқа кўрилган зарарлар”.
9730 – “Фавқулоддаги фойда”.
9740- Фавқулоддаги зарар”.
200
Бу счётларни жорий этилиши 9430 - “Бошқа операцион харажатлар”
счётнинг бажарадиган вазифаларини бир оз енгиллаштириб, 9430-счётнинг
қопланмайдиган (қайтмайдиган) харажатларини, яъни кутилмаган зарарларини
ҳисобга олинишини таъминлайди. Худди шунингдек, фойда солиғига қайта
қўшиладиган харажатларни ҳам тезкор аниқлаш имконини беради. Ҳисоб-китоб
ишларини енгиллаштиради.
|