ХАРАЖАТ ВА ЗАРАРЛАРНИНГ ҲИСОБИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ




Download 8,84 Mb.
Pdf ko'rish
bet91/452
Sana27.06.2024
Hajmi8,84 Mb.
#265988
1   ...   87   88   89   90   91   92   93   94   ...   452
Bog'liq
QarMII konf 26-27 may 2023 (1)

ХАРАЖАТ ВА ЗАРАРЛАРНИНГ ҲИСОБИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ 
МУАММОЛАРИ 
А. Равшанов ҚарМИИ “Бухгалтерия ҳисоби ва аудит” 
 кафедраси катта ўқитувчиси
Аннотация. Мақолада хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятида амалга 
ошириладиган харажатлар ва фаолиятдан кўрилган зарарлар тушунчаларининг 
фарқли жиҳатлари, уларни ҳисобга олишнинг ўзига хос хусусиятлари ва 
турлари ёритилган. 
 
Аннотация. В данной статье рассмотрены отличия понятий издержек и 
убытков в деятельности хозяйственных субъектов, приведены особенности их 
учета и освещены их виды.
 
Annotation. In this article is described the disferent aspects of expenditure and 
loses of the activities of economic intities and taking into accouut of their specific
tupes and propertics.
 
Кириш. 
Бозор 
иқтисодиётига 
асосланган 
шароитида 
хўжалик 
субъектининг тўлов қобилиятини таъминлаш бухгалтерия ҳисобининг асосий 
вазифаларидан биридир. Бундай шароитда субъектларнинг даромад олишини 
ўзи кифоя қилмайди. Чунки, хўжалик субъектининг мажбуриятлари буйича 
тўлов қобилиятига эга бўлиши муҳим аҳамият касб этади. Самарали фаолият 
кўрсатувчи хўжалик субъектлари ўз ишчиларига ўз вақтида иш хаки тўлашни, 
мол етказиб берувчилар билан хисоблашишни, солиқларни ўз вақтида 
ўтказишни, қарзлар буйича фоизларни тўлашни, келгуси фаолиятига 
инвестиция қилишни ва акционерларга даромадни таъминлаши керак.
Хўжалик юритувчи субъектларни ўз вақтида мажбуриятлар бўйича ҳисоб-
китобларни амалга ошириши эса бевосита уларнинг даромадлар ва 


192 
харажатларни нисбатига (рентабеллигига) боғлиқдир. Яъни, бунинг учун 
хўжалик субъектлари фаолияти давомида даромадларга нисбатан харажатлар 
салмоғини камайтириш чораларини ҳам ишлаб чиқиши ҳамда уларга қатъий 
амал қилиши талаб этилади.
Бозор иқтисодиёти шароитида корхоналарнинг бир текисда узлуксиз 
фаолият юритиши ва иқтисодий ривожланиши, улар томонидан амалга 
ошириладиган харажатларга ва фаолият натижасида кўрилган зарарларига 
боғлиқ бўлади. Шу нуқтаи назардан, уларни тан олиш ва ҳисобда тўғри акс 
эттириш бухгалтерия ҳисобининг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади. 
Ўзбекистон Республикасида харажатлар ҳисобини ташкил этиш ва уларни 
гуруҳлаш асосан, амалдаги Ўзбекистон Республикасининг “Бухгалтерия ҳисоби 
тўғрисида”ги қонуни ва Вазирлар маҳкамасининг “Маҳсулот (ишлар,
хизматлар) ишлаб чиқариш ва сотиш харажатлари таркиби ҳамда молиявий
натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисидаги” Низом билан тартибга 
солинади. 
Харажатлар ва зарарларни тан олиш, бухгалтерия ҳисобида тўғри акс 
эттириш, ҳисобга олувчидан аввало, бу тушунчаларни моҳиятини тўғри 
англашни ва тавсифлашни талаб этади.

Download 8,84 Mb.
1   ...   87   88   89   90   91   92   93   94   ...   452




Download 8,84 Mb.
Pdf ko'rish

Bosh sahifa
Aloqalar

    Bosh sahifa



ХАРАЖАТ ВА ЗАРАРЛАРНИНГ ҲИСОБИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

Download 8,84 Mb.
Pdf ko'rish