Islom karimov nomidagi toshkent davlat texnika universiteti «sanoat iqtisodiyoti va menejmenti: muammo va yechimlar»




Download 9,47 Mb.
Pdf ko'rish
bet107/447
Sana15.07.2024
Hajmi9,47 Mb.
#267669
1   ...   103   104   105   106   107   108   109   110   ...   447
Bog'liq
Сборник готовый

Тулкин Ваитович Қиличев ТДТУ,
мустақил тадқиқотчиси 
ИҚТИСОДИЙ БАРҚАРОРЛИКНИ ТАЪМИНЛАШДА НЕФТЬ ВА ГАЗ САНОАТИНИ 
ЎРНИ 
Иқтисодий барқарорликни таъминлашда нефть ва газ саноатини ўрни, миллий 
иқтисодиётни барқарор ривожлантиришда муҳим аҳамиятга эга. Бозор иқтисодиёти 
шароитида республикада иқтисодиётни барча ишлаб чикариш саноат тармоклари 
барқарорликни инқирозсиз ривожланиши ва уни мустаҳкамланиб боришини таъминлашда 
нефть ва газ саноатини ривожланиб бориши алоҳида аҳамиятга эга. Ҳозирги ижтимоий 
иқтисодий ривожланиш даврида энергетика ресурсларига бой ва улардан самарали 
фойдаланаётган давлатлар барқарор ривожланиш хусусиятига эга. Шунинг учун ҳам 
республикада бу соҳа давлат сиёсатининг муҳим асосий аҳамиятга эга бўлган соҳаси сифатида 
унга зарурий аҳамият бериб келинмоқда. Чунки энергетика ресурсларидан фойдаланиш 
масаласи жаҳон хўжалигини инқирозсиз ва барқарор ривожланишини таъминловчи асосий 
тармоқ эканлиги тан олинган ҳолда халқаро даражадаги илмий семинар ва симпозиумларда 
энергетика манбаларининг камайиб бориши сабаблари, уни манбаларини кўпайтириш ва 
самарали фойдаланиш масалалари муҳокама қилинишига катта эътибор берилмоқда. Бунинг 
асосий сабаби энергетика ресурсларидан фойдаланиш даражасини ишлаб чиқаришга нисбатан 
устун даражада ривожланиб бораётганлигидир. Мамлакатимизда ижтимоий-иқтисодий 
ривожланиш учун зарур бўлган энергетика ресурслари билан таъминлаш янги нефть ва газ 
заҳираларига эга бўлиш орқали миллий иқтисодиёт тармоқларини зарур бўлган энергетика 
ресурслари билан таъминлашни амалга ошириш давлатимизнинг иқтисодий сиёсатининг 
асосий масалаларидан бирига айланди. Ҳақиқатдан энергетика ресурсларига эга бўлган 
давлатлар кучли давлатлар тариқасида ўзларининг миллий иқтисодиётларини ривожлантириш 
билан бирга ўз иқтисодий минтақаларида ўзга мамлакатларнинг ижтимоий-иқтисодий 
ривожланишларига ўзларининг энергетика ресурслари орқали ўз таъсирларини 
ўтказмоқдалар. 
Республикада нефть-газ ва ёқилғи ресурсларидан бўлган кўмир ишлаб чиқаришга 
жиддий равишда эътибор бериб келинмоқда. Жумладан Ўзбекистон республикасида ва 
мустақил давлатлар хамжамият аъзолари бўлган мамлакатларда энергетика ресурсларини 
ишлаб чиқиш учун зарур бўлган кўмирни қазиб олиш бўйича (1-жадвал)да келтирилган 
иқтисодий маълумотлар таҳлили шуни кўрсатадики, 2017-2022 йиллар ичида Ўзбекистонда 
кўмир қазиб олиш 3,3 фоизга, Қозоғистонда – 7,1 фоизга, Қирғизистонда -1,1 фоизга, Россияда 
– 1,1 фоизга Тожокистонда – 0,2 фоизни ташкил этган бўлса, Россияда кўмир қазиб олиш 0,8 
фоизга камайиши уларда миллий иқтисодиёт тармоқларида ишлаб чиқариш жараёнини 
ташкил этишда маълум даражада экалогик ҳолатга кам таъсир кўрсатувчи табиий газдан 


162 
фойдаланишни ўсиб боришидир. 

Углеводород ресурсларини қазиб олишни республикада 
ўсиб бориши миллий иқтисодиётни барқарор ривожланишини таъминлашда моҳияти катта. 
Мамлакатда кўмир қазиб олиш 2020-2022 йиллар ичида 3869,4 млн. тоннага кўпайган ва 2022 
йилда кўмир қазиш режаси 106,1 фоизга кўпайган.

2019-2022 йилларда ишлаб чиқарилган 


ялпи ички маҳсулот 532712,5 млрд. сўмдан 888341,7 млрд. сўмга ёки 6,8 фоизга кўпайган. 
Олинган умумий даромад эса 365735,6 млрд. сўмдан 634790,0 млрд. сўмни ёки 1,7 фоизга 
кўпайган. Ялпи жамғариш доимий нархларда шу давр ичида 2,9 маротабага кўпайган бўлса, 
ялпи ички жамғарма жорий нархларда 15,9 %га камайган. Асосий капитални ялпи 
жамғарилиши, яъни йиллик ўсиши 9,4 %дан 38,1 %га кўпайган. Жаҳонда барча нефть қазиб 
олувчи мамлакатлар бўйича 2020 йилда 4480 млн. тонна нефть қазиб олинган бўлса, унинг 
1854 млн. тоннаси “ОПЕК” компанияси бўлган мамлакатлар ҳиссасига тўғри келган.
Республикамиз иқтисодиёти баркарор бозор иқтисодий ривожланиш йўлини танлаб 
олган экан, у янги самарали сифатга эга бўлган иқтисодиётни ташкил этиши, энергетика 
ресурсларининг асосий хомашёвий базаси бўлган нефть ва газ ресурсларини ривожлантириш 
билан боғлиқ эканлигига этибор беришимиз зарур. Нефть ва газ ресурслари республиканинг 
миллий бойлиги бўлиб уни қазиб олишда олимлар ва мутахассисларнинг фикрича бу 
бойликни 60 фоиз ердан ўзлаштириб олмаслиги билан бу бойликни қисқа бир даврда қайта 
тиклаб бўлмайди деб ҳисоблайдилар. 
 
Мустақиллик йилларида хамдўстлик мамлакатларида нефтьь ва газ қазиб чиқариш ялпи 
хажмини камайиб бориши кутилаётган бир даврда республикамизда бу соҳани узлуксиз 
равишда мўътадил ривожланиб бориши учун зарур бўлган шароитларни яратилиши 
натижасида миллий иқтисодиёт тармоқларини нофақат нефтьь ва газ маҳсулотларига бўлган 
талабни қондиришни таъминлаш билан бирга хорижий мамлакатларга бу маҳсулотларни 
экспорт қилиш йўлга қўйилган. Бугунги кунда йиллик табиий ёқилғи ишлатиш миқдори дунё 
бўйича 12 миллиард тонна нефть эквивалентига тўғри келади. Агарда уларни шу суръатларда 
ишлатиш давом этса, дунёдаги қазиб олинаётган нефть заҳиралари 45-50 йилга, табиий газ 
заҳиралари 70-75 йилга, тошкўмир заҳиралари 165-170 йилга, қўнғир кўмир заҳиралари 450-
500 йилга етар экан.
Республика иқтисодий барқарорлигини таъминлаш ишлаб чиқариш жараёнини 
ривожлантириш учун зарур асосий манбаи ҳисобланадиган нефть ва газ ишлаб чиқариш 
тармоғини барқарор ривожланиши учун у қолган иқтисодий тармоқлар ривожланишига 
нисбатан устун даражада ривожланиши зарур. Республикада нефтьь ва газ маҳсулотини ишлаб 
чиқариш учун Бухоро нефтьни қайта ишлаш заводини модернизациялаш ва қайта ташкил 
қилиш учун 2019 йилга 553 млн. АҚШ доллари ажратилган. Заводни модернизация қилиш ва 
қайта ишлашни ташкил этиш 3 босқичда амалга оширилиши белгиланган. 
1-босқич 2019 йилда гидротозалаш катализаторини охирги босқичига алмаштириш 
асосида дизель ёқилғини стандарт талабларига жавоб берадиган даражада умумий ёқилғини 
20 фоизини Евро 4,5 ва 80 фоиз Евро стандарт талабларига асосан ишлаб чиқариш. 
2 босқич (2019-2022) технологик узатмаларини модернизация ва қайта ташкил этиш 
асосида қўшимча жиҳозларни қўшиш ҳисобига маҳсулот сифатини кўтариш таъминланади ва 
АИ-91, АИ-93, АИ-95 русумли бензин Евро-3, Евро-5 ва 100 фоизли дизель ёқилғини ҳам Евро 
стандарти асосида чиқарилиши белгиланган.
3-босқич (2024-2025) мазутни чуқур қайта ишлаш бўйича янги қурилма ишга 
туширилади. Натижада уни чуқур қайта ишлаш 79 фоиздан 95 фоизга кўпаяди ва тоза нефть 
маҳсулоти ишлаб чиқариш 77 фоиздан 9 фоизга кўпаяди.
Нефть ва газ саноатини устун даражада ва барқарор ривожланишини таъминлаш учун 
бу соҳанинг ишлаб чиқариш корхоналарини инновацион янгиликлар асосида қайта 
қуроллантириш зарур.


163 

Download 9,47 Mb.
1   ...   103   104   105   106   107   108   109   110   ...   447




Download 9,47 Mb.
Pdf ko'rish

Bosh sahifa
Aloqalar

    Bosh sahifa



Islom karimov nomidagi toshkent davlat texnika universiteti «sanoat iqtisodiyoti va menejmenti: muammo va yechimlar»

Download 9,47 Mb.
Pdf ko'rish