-SHO‘BA: KORPORATIV BOSHQARUV: NAZARIYA, AMALIYOT VA XORIJIY




Download 9,47 Mb.
Pdf ko'rish
bet109/447
Sana15.07.2024
Hajmi9,47 Mb.
#267669
1   ...   105   106   107   108   109   110   111   112   ...   447
Bog'liq
Сборник готовый

2-SHO‘BA: KORPORATIV BOSHQARUV: NAZARIYA, AMALIYOT VA XORIJIY 
TAJRIBA 
 Ибрагимова Саодат Абдумўминовна, 
и.ф.н., профессор, И.Каримов номидаги ТДТУ 
КОРПОРАТИВ БОШКАРУВ ТИЗИМИНИ ХАЛҚАРО СТАНДАРТЛАР 
АСОСИДА РИВОЖЛАНТИРИШ ЙЎНАЛИШЛАРИ
Мамлакатимизда акциядорлик жамияти шаклида фаолият юритиш хорижий инвесторлар 
иштирокини талаб қилар экан, корпоратив бошқарувнинг замонавий усулларини жорий этиш, 
молиявий ҳисоботларни халқаро стандарт талаблари асосида тузиш, менежмент 
самарадорлигини таъминлаш ва назорат қилиш, дивиденд сиёсатини тўғри шакллантириш ва 
акциядорлар учун юқори даромадни таъминлаш муҳимдир. Бугунги кунда Ўзбекистондаги 
акциядорлик жамиятларида корпоратив бошқарув тизими шаклан ва мазмунан халқаро 
стандартлар талабларига мослашиб бормоқда. Бу борада корпоратив бошқарув тизимини 
чуқур ислоҳ қилишга қаратилган Ўзбекистон Республикаси Президентининг қатор фармон ва 
қарорлари қабул қилиниб, ижроси таъминланмоқда, жумладан, Ўзбекистон Республикаси 
Президентининг 2015 йил 24 апрелдаги ПФ-4720 сонли “Акциядорлик жамиятларида 
замонавий корпоратив бошқарув услубларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 
фармонида, 2022 йил 28 январдаги ПФ-60-сонли “2022 — 2026 йилларга мўлжалланган Янги 
Ўзбекистоннинг Тараққиёт Стратегияси” тўғрисидаги Фармонида, «Рақамли Ўзбекистон — 
2030» Стратегиясида корпоратив бошқарувнинг замонавий халқаро стандартлари ва 
услубларини жорий этиш ҳамда акциядорларнинг корхонани стратегик бошқаришдаги ролини 
кучайтириш бўйича устувор вазифалар белгилаб берилган.
Самарали корпоратив бошқарув соҳага оид халқаро стандартларнинг жорий этилишини 
ҳам талаб этади. Халкаро корпоратив бошкарув стандартларини куллаш инвестицияларнинг 
ишончлилиги кафолатларини таъминлаш, компаниялар фаолияти тугрисида тулик ва объектив 
ахборот базасини яратиш имкониятларини шакллантириш зарурати билан боглик. 
Ривожланаётган мамлакатлар компаниялари учун корпоратив бошкарув стандартларини 
жорий килиш айникса мухдм саналади, чунки халкаро инвесторлар компания фаоляитининг 
шаффофлиги ва менежерларнинг ишбилармонлик кобилиятига эътибор каратади. 
Бугунги кунда Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилотининг (ИҲТТ) замонавий 
корпоратив бошқарув тамойиллари қуйидагича тизимлаштирилган:

самарали корпоратив бошқарув механизмлари учун зарурий асосларни таъминлаш;

акциядорларнинг ҳуқуқлари, уларга тенг муносабат ва асосий мулкдорлик
функциялари;

институционал инвесторлар, фонд бозорлари ва бошқа воситачилар;

манфаатдор томонларнинг корпоратив бошқарувдаги роли;

ахборот очиқлиги ва шаффофлик;

кенгашнинг мажбуриятлари.
Корпоратив бошқарув самарадорлигини таъминлашда қуйидаги корпоратив бошкарув 
стандарти тамойиллари ғоят муҳим аҳамият касб этади:

Download 9,47 Mb.
1   ...   105   106   107   108   109   110   111   112   ...   447




Download 9,47 Mb.
Pdf ko'rish

Bosh sahifa
Aloqalar

    Bosh sahifa



-SHO‘BA: KORPORATIV BOSHQARUV: NAZARIYA, AMALIYOT VA XORIJIY

Download 9,47 Mb.
Pdf ko'rish