|
Islom karimov nomidagi toshkent davlat texnika universiteti «sanoat iqtisodiyoti va menejmenti: muammo va yechimlar» Pdf ko'rish
|
bet | 111/447 | Sana | 15.07.2024 | Hajmi | 9,47 Mb. | | #267669 |
Bog'liq Сборник готовый3. Етакчилик (Leadership).
Етакчилик компания меҳнат жамоасини умумий мақсадга
эришиш сари йўналтиради ва зарурий йўриқномалар билан таъминлайди. Кузатув кенгаши ва
ижроия органи раҳбарлари самарали етакчилик тамойилларини жорий этишлари шарт.
4. Ҳисобдорлик (Accountability).
Ҳисобдорлик шаффофликка асосланади. Корпоратив
ҳисобдорлик компаниянинг фаолияти, хатти-ҳаракати сабаблари ёки у юзасидан тушунтириш
бериш бўйича мажбурият ҳамда масъулиятни ифодалайди. Кенгашлар акциядорлар ва бошқа
манфаатдор томонлар билан муносабатларни шаффоф ва мувозанатли асосда ташкил
этилишини таъминлашлари лозим.
5. Барқарорлик (Sustainability).
Барқарорлик пайдо бўлиши нуқтаи назаридан янги,
бироқ корпоратив бошқарувнинг муҳим тамойили ҳисобланади. Шу жиҳатдан қараганда,
ушбу тамойил ижтимоий масъулият, табиатни муҳофаза қилиш масалаларида компаниянинг
ролини англаб олишни тақозо этади.
Самарали корпоратив бошқарув соҳага оид халқаро стандартларнинг жорий этилишини
ҳам талаб этади. Қуйида корпоратив бошқарувнинг энг муҳим замонавий стандартларини
келтирамиз:
Корпоратив бошқарувнинг асосий халқаро стандартлари G20 / Иқтисодий ҳамкорлик
ва тараққиёт ташкилотининг (ИҲТТ) (Organisation for Economic Cooperation and Development
- OECD) Корпоратив бошқарув тамойиллари (2015) ҳамда Халқаро корпоратив бошқарув
тармоғининг (International Corporate Governance Network - ICGN) Глобал бошқарув
тамойиллари (2017) ҳисобланади. Бундан ташқари, АҚШнинг “Sarbanes-Oxley” Қонунини
(2002 йил) ҳам АҚШнинг оммавий компаниялари учун копоратив бошқарувнинг энг муҳим
тамойилларидан бири бўлиб ҳисобланадиган корпоратив маълумотларни ошкор қилишдаги
аниқлик ва ишончлиликни таъминлашга қаратилган стандартлар сифатида қабул қилиш
мумкин.
G20/ ИҲТТ Корпоратив бошқарув тамойиллари (G20/OECD Corporate governance
|
| |