166
қилиниши тўғрисидаги ҳисоботлари учун асос бўлиб хизмат қилди.
Ушбу корпоратив
бошқарув тамойиллари 2004 йилда ва 2015 йилда қайта кўриб чиқилган.
Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилотининг – (ИҲТТ) Корпоратив бошқарув
тамойилларининг 2015 йилда иккинчи қайта кўриб чиқилиши ИҲТТнинг Корпоратив
бошқарув масалалари бўйича қўмитаси раҳбарлиги остида амалга оширилган. ИҲТТга аъзо
бўлмаган барча G20 давлатлари тенг асосда иштирок этишга таклиф этилган. Қайта кўриб
чиқишда тегишли халқаро ташкилотларнинг, хусусан Банк назорати бўйича Базел қўмитаси,
Молиявий барқарорлик масалалари бўйича Кенгаш ва Жаҳон банки гуруҳининг экспертлари
фаол иштирок этишган. ИҲТТ Корпоратив бошқарув тамойиллари лойиҳаси 2015 йил апрел
ойида бўлиб ўтган G20 / ИҲТТ корпоратив бошқарув форумида муҳокама қилинган. Ушбу
йиғилишдан сўнг, ИҲТТ Кенгаши 2015 йил 8 июлда ушбу Корпоратив бошқарув
тамойилларни қабул қилган. Кейинчалик Корпоратив бошқарув тамойиллари матни 2015 йил
15-16 ноябр кунлари Aнталияда G20 Лидерлар саммитига тақдим этилган,
унда ушбу матн
G20 / ИҲТТ Корпоратив бошқарув тамойиллари сифатида маъқулланган.
G20 / ИҲҲТ Корпоратив бошқарув тамойиллари олти қисмдан иборат бўлиб, уларга
қуйидагилар киради:
•
корпоратив бошқарувнинг самарали тузилмаси учун меъёрий-ҳуқуқий ва
институционал асослар;
•
акциядорлар ҳуқуқлари, барча акциядорларга тенг муносабат ва мулкчиликнинг асосий
функциялари;
•
институционал инвесторлар, қимматли қоғозлар бозорлари ва бошқа воситачилар;
•
корпоратив бошқарувда манфаатдор
шахсларнинг роли;
•
директорлар кенгашининг мажбуриятлари.