АҚШнинг “Сарбейнс-Оксли” Қонунини (2002 йил)




Download 9,47 Mb.
Pdf ko'rish
bet114/447
Sana15.07.2024
Hajmi9,47 Mb.
#267669
1   ...   110   111   112   113   114   115   116   117   ...   447
Bog'liq
Сборник готовый

АҚШнинг “Сарбейнс-Оксли” Қонунини (2002 йил)
келтириш мумкин. Ушбу 
қонун Enron ва WorldCom каби компанияларга алоқадор бир қатор йирик корпоратив ва 
бухгалтерия можароларига муносабат сифатида қабул қилинган. Ушбу можаролар 
натижасида таъсирланган компаниялар акцияларининг нархлари кескин тушиб кетиб, 
инвесторлар миллиардлаб доллар зарар кўришган ҳамда AҚШнинг қимматли қоғозлар 
бозорларига бўлган ишончга путур етган. 
“Сарбейнс-Оксли” Қонуни (шунингдек, “Оммавий компанияларнинг бухгалтерия 
ҳисобини ислоҳ қилиш ва инвесторларни ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонун (Сенатда) ва 
“Корпоратив ва аудиторлик ҳисобдорлик, жавобгарлик ва шаффофлик тўғрисида”ги Қонун 
(Вакиллар палатасида) сифатида ҳам маълум бўлиб, одатда “Sarbanes-Oxley” ёки SOX деб 
аталади), қимматли қоғозлар тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ корпоратив маълумотларни 
ошкор қилишдаги аниқлик ва ишончлиликни ошириш орқали инвесторларни ҳимоя қилиш ва 
бошқа мақсадларда ишлаб чиқилган бўлиб, AҚШнинг оммавий компаниялар кенгашлари, 
бошқарув ва оммавий бухгалтерлик компаниялари учун янги ёки кенгайтирилган талабларни 
белгилайдиган Aмерика Қўшма Штатларининг федерал қонунидир. Қонуннинг федерал 
текширувга тўсқинлик қиладиган далилларни қасддан йўқ қилиш каби бир қатор қоидалари 
хусусий компанияларга нисбатан ҳам қўлланилади. 
Ушбу қонунга кўра, компаниянинг 
юқори бошқарув органи (top management) молиявий ахборотнинг тўғрилигини индивидуал 
тарзда тасдиқлаши керак. Бундан ташқари, фирибгарлик билан боғлиқ молиявий фаолият учун 
жазо чоралари кучайтирилган. Шунингдек, директорлар кенгашининг назорат роли ҳамда 
корпоратив молиявий ҳисоботларнинг тўғрилигини текширадиган ташқи аудиторларнинг 
мустақиллиги оширилган. Ушбу қонун корпоратив бошқарув кенгашининг қўшимча 
мажбуриятларидан тортиб жиноий жазоларга қадар бўлган ўн битта бўлимни ўз ичига олади 
ва Қимматли қоғозлар ва биржалар комиссиясидан оммавий корпорациялар ушбу қонунга 
қандай риоя қилишларини белгилайдиган қоидаларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишни 
талаб қилади. 
Қонуннинг асосий бўлимлари қуйидагилардан иборат:

оммавий компания бухгалтерия кузатув кенгаши;

аудитор мустақиллиги;

кенгайтирилган молиявий очиқлик;

қимматли қоғозлар ва биржалар комиссиясининг ваколатлари ва ресурслари; 
манфаатлар тўқнашуви: қимматли қоғозлари таҳлилчиларига муносабат; корпоратив 
жавобгарлик;

корпоратив фирибгарлик ва ҳисобдорлик;

фирибгарлик учун корпоратив ва жиноий жавобгарлик. 
Молиявий бошқарув бўйича қатъий талабларни белгилайдиган қонунлар зарурлиги 
сабабли АҚШнинг “Сарбейнс-Оксли” Қонуни туридаги қонунлар кейинчалик Канада (2002), 
Германия (2002), Жанубий Aфрика (2002), Франция (2003), Aвстралия (2004), Ҳиндистон 
(2005), Япония (2006), Италия (2006), Исроил ва Туркияда қабул қилинган. 


168 
Корпоратив бошқарув тизимини янада ривожлантиришнинг қуйидаги асосий 
йўналишларини келтириб ўтамиз: 

халқаро тажрибани чуқур таҳлил қилиш ва шу асосда замонавий корпоратив бошқарув 
услубларини жорий этиш, ишлаб чиқариш, инвестиция, моддий-техник, молиявий ва 
меҳнат ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш;

чет эл капитали иштирокида акциядорлик жамиятларини ташкил этиш, акциядорлик 
жамиятларига хорижий инвестицияларни кенг жалб қилиш учун қулай шароитлар 
яратиш; 

эски бўлинмалар ва лавозимларни тугатиш, замонавий халқаро стандартлар ва бозор 
иқтисодиёти талабларига мос янги бўлинма ва лавозимларни жорий этишни инобатга 
олган ҳолда, акциядорлик жамиятларини бошқариш тузилмасини тубдан қайта ташкил 
этиш;

акциядорлик жамиятларини стратегик бошқариш, бошқарув ходимларининг самарали 
фаолиятини назорат қилишни таъминлашда акциядорлар, жумладан, миноритар 
акциядорлар ролини ошириш; 

етакчи хорижий таълим муассасалари билан ҳамкорлик асосида бошқарув 
ходимларини тайёрлаш ва уларнинг касб даражасини ошириш, шунингдек, 
акциядорлик жамиятларида раҳбарлик лавозимларига чет эллик юқори малакали 
менежерларни жалб қилиш.
Белгиланган вазифалар ва тадбирларни бажариш юзасидан корхоналарга тўғридан-тўғри 
хорижий инвестицияларни кенг жалб этиш, акциядорлик жамиятлари фаолиятининг 
самарадорлигини тубдан ошириш, бўлажак инвесторлар учун уларнинг очиқлиги ва 
жозибадорлигини таъминлаш, замонавий корпоратив бошқарув услубларини жорий қилиш, 
корхоналарни стратегик бошқаришда акциядорлар ролини кучайтириш учун қулай шароитлар 
яратиш мақсадида корпоратив бошқарувнинг ташкилий иқтисодий механизмини 
такомиллаштиришнинг аҳамияти ва зарурлиги ортиб боради. 
Ўзбекистонда маҳаллий компанияларнинг инвесторларга очилишини таъминлашда 
юқорида қайд этилган корпоратив бошқарувнинг энг муҳим халқаро стандартларини миллий 
хусусиятларни инобатга олган ҳолда қонунчиликка имплементация қилиш бугунги кундаги 
энг долзарб масалалардан бири бўлиб ҳисобланади. Бунинг натижасида, маҳаллий 
компанияларда молиявий ҳисоботларнинг тўғрилиги ва очиқлигини ҳамда корпоратив 
жавобгарлик ва аудиторлик ҳисобдорликни таъминлашга эришиш мумкин. 

Download 9,47 Mb.
1   ...   110   111   112   113   114   115   116   117   ...   447




Download 9,47 Mb.
Pdf ko'rish

Bosh sahifa
Aloqalar

    Bosh sahifa



АҚШнинг “Сарбейнс-Оксли” Қонунини (2002 йил)

Download 9,47 Mb.
Pdf ko'rish