Халқаро корпоратив бошқарув тармоғининг (ХКБТ) Глобал бошқарув




Download 9,47 Mb.
Pdf ko'rish
bet113/447
Sana15.07.2024
Hajmi9,47 Mb.
#267669
1   ...   109   110   111   112   113   114   115   116   ...   447
Bog'liq
Сборник готовый

Халқаро корпоратив бошқарув тармоғининг (ХКБТ) Глобал бошқарув 
тамойиллари (ICGN’s Global Governance Principles)
яхши бошқариладиган компаниялар 
учун ХКБТнинг асосий стандарти бўлиб хизмат қилади ҳамда таркибига, уларнинг раҳбарлиги 
остида турадиган умумий қиймати 26 трлн. AҚШ долларидан юқори бўлган активлар учун 
жавобгар инвесторлар кирадиган ХКБТнинг аъзолари билан маслаҳатлашилган ва 
келишилган ҳолда ишлаб чиқилган. ХКБТ Глобал бошқарув тамойиллари, корпоратив 
бошқарувнинг юқори стандартларига доир тартибга солувчи ёки бозордаги ўзгаришлар билан 
мувофиқлигини таъминлаш учун даврий равишда кўриб чиқилади. Улар ХКБТнинг бутун 
дунё бўйлаб самарали бозорлар ва барқарор иқтисодиётни ривожлантириш учун корпоратив 
бошқарув ва инвесторларни бошқаришнинг самарали стандартларини илгари суриш 
миссиясини ўзида мужассам этган. ХКБТ Глобал бошқарув тамойиллари компанияларни 
бошқаришга, шунингдек директорлар кенгашлари муваффақиятли компанияларни қандай 
қилиб олға юрғизишлари ва шунинг билан, бошқа манфаатдор томонларни ҳисобга олган 
ҳолда, инвесторлар учун барқарор қиймат яратилишини таъминлашлари кераклигига 
қаратилган. 
Халқаро корпоратив бошқарув тармоғининг
 
Глобал бошқарув тамойиллари қуйидаги
тамойиллардан иборат: 

кенгашнинг роли ва жавобгарлиги

кенгашнинг лидерлиги ва мустақиллиги;

директорлар таркиби ва тайинланиши;

корпоратив маданият;

рискларни назорат қилиш;

мукофотлаш ёки рағбатлантириш;

ҳисобдорлик ва аудит;

акциядорларнинг ҳуқуқлари. 
Халқаро корпоратив бошқарув тармоғининг (ХКБТ) нинг Глобал бошқарув 
тамойилларини ХКБТнинг Глобал стювардшип тамойиллари (ICGN’s Global Stewardship 
Principles) билан бирга ўқиш керак, унда инвесторларни бошқариш ҳамда стювардшип 


167 
(бошқарув, назорат) мажбуриятлари, сиёсатлари ва жараёнлари билан боғлиқ энг яхши 
амалиётлар баён этилган. Ушбу иккита ҳужжат, ХКБТнинг компаниялар ва инвесторлар 
иккаласи ҳам узоқ муддатли корпоратив қийматни сақлаш ва ошириш учун ўзаро масъулиятни 
бўлишишлари (зиммаларига олишлари) ва шунинг билан барқарор капитал бозорлари ва 
жамият фаровонлигига ҳисса қўшишларини таъминлайдиган узоқ муддатли позициясини 
илгари суради. ХКБТ нинг Глобал бошқарув тамойиллари биринчи марта 1995 йилда 
ХКБТнинг ташкил этилишида ташаббус қилинган бўлиб, ҳозиргача беш марта нашр этилган. 
Ушбу тамойиллар асосий тушунчалар ва амалиётларга аниқлик киритиш учун даврий равишда 
нашр этиладиган бир қатор корпоратив бошқарув мавзуларидаги ХКБТ қўлланмалари билан 
тўлдирилади. ХКБТ Глобал бошқарув тамойиллари ҳам, махсус қўлланмалар ҳам ХКБТ 
аъзолари томонидан кўпинча инвестиция қилинадиган компанияларнинг корпоратив 
бошқарув усулларини баҳолашда ва овоз бериш қоидаларида мезон сифатида фойдаланилади 
ҳамда илмий доираларда олимлар томонидан уларга ҳаволалар қилинади. ХКБТ тамойиллари 
ва қўлланмалари, шунингдек, бутун дунё бўйлаб корпоратив бошқарув ривожланишига таъсир 
кўрсатадиган энг яхши амалиётнинг халқаро манбаи бўлиб хизмат қилади. 
Корпоратив бошқарув тамойиллари билан боғлиқ бўлган яна бир муҳим ҳужжат 
сифатида 

Download 9,47 Mb.
1   ...   109   110   111   112   113   114   115   116   ...   447




Download 9,47 Mb.
Pdf ko'rish

Bosh sahifa
Aloqalar

    Bosh sahifa



Халқаро корпоратив бошқарув тармоғининг (ХКБТ) Глобал бошқарув

Download 9,47 Mb.
Pdf ko'rish