30
Based on all the materials studied and the experience of developed countries in the energy
industry using the above tools, we can say with confidence that the introduction of these tools into
the electric power industry of Uzbekistan will create a favorable environment for the development of
new technologies.
Икрамов Мурат Акрамович
ТДИУ “Маркетинг” кафедраси профессори, и.ф.д.
КРЕАТИВ МАРКЕТИНГ УСУЛЛАРИНИ ТАЪЛИМ ХИЗМАТЛАРИДА ҚЎЛЛАШ
Таълим тизимининг миллий ва халқаро меҳнат бозоридаги рақобатбардош- ликни
ошириш масалалари Ўзбекистон Республикасининг 2030
йилгача комплекс ижтимоий-
иқтисодий ривожланиш концепциясида ўз аксини топган.
Ушбу муаммони хал этишнинг
асосий мақсади малакали қадрларни тайёрлаган холда тез ўзгараётган ижтимоий-иқтисодий
ҳолатга ва халқаро таълим стандартларига мувофиқлаштиришдан иборатдир.
Глобаллашув, экологик ҳолатнинг кескинлашуви, мавжуд ресурскардан оқилона
фойдаланиш эҳтиёжи иқтисодиётнинг ривожланишидаги муҳим
омиллардан бири болиб
ижодий ёки креатив ёндашувни амалга оширишни тақозо этади.
Олий таълим тизимида
креатив маркетинг воситаларидан фойдаланиш муҳим ўрин эгаллаб, таълим хизматларининг
истемолчиларини қуйидаги гуруҳларга тақсимланишини тақозо этади ва уни 1-расмда ифода
этамиз (1-расмга қаранг).