“Ta’limda innovativ-kreativ texnologiyalarning qo’llanilishi, neyrolingvistik dasturlashning
amaliy asoslari” mavzusidagi xalqaro konferentsiya 2021-yil, 27-dekabr
300
Шу жумладан: ўсиб келаётган авлод аудиториясига йўналтирилган
телеведения ва радиоканаллар, босма нашрларни бирлаштириб, “Ёшлар
медиа холдинги” ташкил этиш таклифи ҳам билдирилган эди.
Бу эса– Янги Ўзбекистонни, албатта, ёшлар билан бирга қуриш
заруриятларини ўз навбатида исботлаб бермоқда.
Агар эътибор берган бўлсангиз, бугун матбуотимизда, радио-
телевиденияда, адабиёт, кино ва театр, умуман, санъат соҳасида
Хоразмий, Беруний, Ибн Сино, Фарғоний, Амир Темур, Улуғбек сингари
умумбашарий тараққиётга улкан ҳисса қўшган аждодларимизнинг тарихий
хизматлари кенг ёритилаётгани, шу асосда уларнинг бизга қолдирган ўлмас
меросидан ҳозирги авлод қалбига ифтихор туйғуси уйғонаётгани барчамизга
катта мамнуният бағишлайди. Албатта, бундай улуғ сиймоларнинг
бебаҳо мероси миллатимиз, халқимиз ғурурига ғурур қўшиб, бизнинг ана шу
улуғ мутафаккирлар, арбоблар ва азиз авлиёларнинг ворислари
сифатида
ягона халқ бўлиб яшашимизга куч-қувват бағишлаб, қаддимизни тик тутиб,
эртанги кунга ишонч билан боришимизга мустаҳкам замин бўлади.
Олий таълим муассасалари талабаларида миллий ифтихор туйғусини
шакллантиришда кластер методидан фойдаланиш йўлида ташкил
этилаётган таълимий ва тарбиявий тадбирларнинг қуйидаги ҳолатларни
инобатга олиш асосида ташкил этилиши мақсадга мувофиқдир:
-
Ташкилий жиҳат
; тадбирларнинг ўтказилишига
нисбатан жиддий
ёндашиш, мақсаднинг аниқлиги, вазифаларнинг тўғри белгиланганлиги,
жараёнда қўлланилаётган шакл, метод ва воситаларнинг мақбуллиги,
натижаларнинг таҳлил этишга етарли даражада эътиборнинг қаратилиши,
холис баҳо берилиши;
-