|
amaliy asoslari” mavzusidagi xalqaro konferentsiya 2021-yil, 27-dekabr Pdf ko'rish
|
bet | 279/539 | Sana | 27.06.2024 | Hajmi | 6,55 Mb. | | #265996 |
Bog'liq Maqola 3 (207-211-bet)amaliy asoslari” mavzusidagi xalqaro konferentsiya 2021-yil, 27-dekabr
308
scheme,
identifying
learning
objectives,
educational,
educational
and
developmental goals, etc.
Муаммоли дарс сифати, уларнинг мақсад ва
вазифаларини, мазмунини тўғри танлашга, бунга ҳамкорликда эришиш учун
ўқув материалларини ўзлаштиришга таълим олувчиларни жалб этишга кўп
жиҳатдан боғлиқ. Ҳар бир муаммоли дарс уларда фанлардан билимларни
ўзлаштириш сифатини оширишга, кўникма ва малакаларни ҳамда ўқув-
билиш
компетенцияларини
шакллантириш
ва
ривожлантиришга
йўналтирилган бўлиши лозим.
Давр талаблари муаммоли дарс сифатини ошириш вазифасига янгича
ёндашишни, уни доимо такомиллаштиришни, янги технологияларни
яратишни ва амалиётга жорий этишни тақозо этмоқда. Жумладан, олий
таълим муассаларида ўқитиладиган педагогика фани бўйича дарсларни янги
муаммоли масалалар, топшириқлар, вазифалар билан бойитиш устида иш
олиб бориш бош масалалардан бирига айланмоқда.
Педагогика фани бўйича дарс жараёнининг мантиқий-тузилиш
шаклини аниқлаш, уларни ҳаёт, турмуш талабларига мослаштириш,
муаммоли савол ва топшириқларни тузиш, улар асосида услубий тавсиялар
ва кўрсатмаларни тайёрлаш билимларни ўзлаштириш сифатини ошириши
лозим. Бу борада педагогика фани бўйича тайёрланган муаммоли савол ва
топшириқлар асосида дарсларни ташкил этиш, уларда техника ва
технология соҳаларида дунёда тан олинган янгиликлар, йўналишлар бўйича
нашр этилган янги авлод адабиётларининг мазмун ва моҳиятини акс
эттириш мақсадга мувофиқ.
Муаммоли дарс таълим олувчиларда самарали меҳнат фаолиятини
амалга ошириш имкониятини таъминлаш мақсадида, уни ўқитиш ҳамда
тарбиялашга қаратилган мақсадли, таълим-тарбия масалаларини ҳал
қилишнинг амалий ва қулай шакли, педагог томонидан аниқ мақсад ва
вазифаларни кўзлаб, белгиланган вақт ичида уларга давлат таълим
стандартлари, фан дастури, дарслик, ўқув-услубий қўлланмалар, дидактик
материаллар, ноанъанавий педагогик усуллар ва педагогик ҳамда ахборот-
коммуникация технологиялари орқали амалга ошириладиган бир бутун
жараён бўлиб, унинг моҳияти инсон томонидан тўпланган тажриба, билим,
малака ва кўникмаларни ўсиб келаётган ёш авлодга беришдан иборат
бўлиб, мақсади, мазмуни, усуллари, тамойиллари, ташкилий шакллари ва
таркибий қисмлари биргаликда намоён бўлади.
Муаммоли дарсда асосий эътиборни мақсад ва вазифаларни аниқлашга
|
| |