“Ta’limda innovativ-kreativ texnologiyalarning qo’llanilishi, neyrolingvistik dasturlashning




Download 6,55 Mb.
Pdf ko'rish
bet282/539
Sana27.06.2024
Hajmi6,55 Mb.
#265996
1   ...   278   279   280   281   282   283   284   285   ...   539
Bog'liq
Maqola 3 (207-211-bet)

“Ta’limda innovativ-kreativ texnologiyalarning qo’llanilishi, neyrolingvistik dasturlashning 
amaliy asoslari” mavzusidagi xalqaro konferentsiya 2021-yil, 27-dekabr

 
 
311 
Лекин, мақсадларни аниқлаштиришда кўплаб камчиликлар учраб туради, 
улар қаторига мақсадларнинг керагидан ортиқча бўлиши, масштабининг 
машғулот ресурсларига мос келмаслиги, уларни қўйишда формаллик, дарс 
жараёнида 
мақсадларни 
тез-тез 
алмаштириб 
туриш, 
уларни 
шакллантиришдаги ноаниқликларни киритиш мумкин. 
Ўқитишни режалаштириш ва амалга оширишда мақсадни аниқлаш 
ғояси, ўқув жараёни сифати ва самарадорлигини оширишда асосий 
ҳисобланади [2, -б.142]. Мақсадни аниқлаш, фақат таълим олувчиларнинг 
фаолиятини аниқламасдан, педагогларни ҳам, шунингдек ўқитишнинг мос 
технологияларини ҳамда олинадиган натижаларни баҳолаш мезони тизимини 
аниқлашга имкон берувчи бутун таълим муассасаларникини ҳам аниқлайди 
[3, -б. 79]. 
Н.Я.Коростылевнинг фикрича, мақсадни аниқлаш босқичи шу билан 
характерланадики, бунда педагог таълим тизими олдида турган давлат 
мақсадларини педагогик мақсадларга айлантиради ҳамда уларни амалга 
ошириш воситаларини танлаш ёрдамида таълим олувчиларни тарбия 
объектидан ўз-ўзини тарбиялаш, мустақил таълим, ўз-ўзини ривожлантириш 
субъектига айлантиради [4]. 
Н.А.Серов мақсадни кўзлаш жараёнини учта ташкил этувчига ажратади: 
1. Мақсадни шакллантириш: эҳтиёжни долзарблаштириш, шароит ва 
имкониятни баҳолаш, ҳаракатга йўналтирилган объектларни танлаш. 
2. Мақсадни тузилиши: аниқ ва тўғри мақсадни қўйиш, унга эришиш 
воситаларини танлаш.
3. Мақсадни амалга ошириш: тузилган мақсад натижаларини, унга эришиш 
имкониятларини баҳолаш [5 - б.49]. 
Мақсад ва вазифаларни тўғри қўйилиши, уларни таълим мазмуни ва 
уни ўзлаштириш натижалари билан боғланиши бундаги назорат
топшириқларини тайёрлаш даражасини мукаммал эгаллаш мақсадида 
педагоглар муаммоли ўқитиш технологиялари асосида маъруза матнлари 
кўринишидаги услубий ишланмаларни тайёрлаши мақсадга мувофиқ. Бундай 
ишланмаларнинг моделида улар турли схемада тузилиши мумкин. Энг 
муҳими ишланмалар тайёрлашда умумий мақсадлар, идентив ўқув 
мақсадлари ва якуний натижа орасидаги боғланиш таълим олувчиларни
қониқтириши лозим.



Download 6,55 Mb.
1   ...   278   279   280   281   282   283   284   285   ...   539




Download 6,55 Mb.
Pdf ko'rish

Bosh sahifa
Aloqalar

    Bosh sahifa



“Ta’limda innovativ-kreativ texnologiyalarning qo’llanilishi, neyrolingvistik dasturlashning

Download 6,55 Mb.
Pdf ko'rish