“Ta’limda innovativ-kreativ texnologiyalarning qo’llanilishi, neyrolingvistik dasturlashning




Download 6,55 Mb.
Pdf ko'rish
bet285/539
Sana27.06.2024
Hajmi6,55 Mb.
#265996
1   ...   281   282   283   284   285   286   287   288   ...   539
Bog'liq
Maqola 3 (207-211-bet)

“Ta’limda innovativ-kreativ texnologiyalarning qo’llanilishi, neyrolingvistik dasturlashning 
amaliy asoslari” mavzusidagi xalqaro konferentsiya 2021-yil, 27-dekabr

 
 
314 
(1571–1635 йй.) қўллаган ва ўзининг маърузалар тўпламини «Дидактика» ёки 
«Ўқитиш санъати» деб атаган. Яъни, ўқитиш санъати дидактика деб аталади 
[11]. 
Дидактикани илмий билимлар тизими сифатида биринчи бўлиб 
чехиялик педагог олим Ян Амос Коменский (1592–1670) ўқитиш амойиллари 
ва қоидаларини баён қилган ҳолда ишлаб чиққан. У ўзининг «Буюк 
дидактика» асарида ўқитиш назариясининг асосий масалаларини, таълим 
мазмунини, дидактик тамойилларни, ўқитишнинг синф-дарс тизимини 
ташкил этиш масалаларини ўрганиб чиққан. Дидактика номи остида 
Коменский “Ҳаммани ҳамма нарсага ўргатиш санъати”, деб тушунган. 
Шунингдек, кейинчалик дидактиканинг асосий мазмун- моҳиятини ишлаб 
чиқишда И.Г.Песталоцци, Ф.И.Гербарт, К.Д.Ушинский, В.П.Острогорский, 
П.Ф.Каптерев, Ю.К.Бабанский, П.Н.Груздев, М.А.Данилов, Б.П.Есипов, 
Л.В.Занков, М.Н.Скаткин каби олимлар шуғулланишган ва катта 
натижаларга эришган. 
Юқорида таъкидланган олимлар ва мутахассислар томонидан ишлаб 
чиқилган дидактиканинг асосий мазмун-моҳияти масофавий ўқитиш 
курсларининг мазмунини ишлаб чиқиш ва курсларнинг ўқув жараёнини 
ташкил этиш ишларини амалга оширишда методологик асос бўлиб хизмат 
қилади. 
Дидактика ўқитишнинг умумий қонун ва қонуниятларини аниқлаб 
бериш билан бирга ҳар бир ўқув фанининг ўқитиш усуллари учун асос бўлиб 
хизмат қилади. Дидактика бутун педагогик фаолият учун, яъни таълим-
тарбия билан шуғулланувчиларнинг назарий ва амалий ҳаракатлари учун 
методологик асос вазифасини бажаради. 
Дидактика таълим жараёнида «нимага ўқитиш керак?», «нимани ўқитиш 
керак?» ва «қандай ўқитиш керак?» каби саволларга жавоб беради. 
Дидактика — юнонча (грекча) «didakticos», «didasko» сўзидан олинган 
бўлиб, «ўқитиш», «ўргатиш» деган маъноларни англатади. «Дидактика» 
сўзининг маънавий таржимаси «Таълим назарияси» дейилади.Таълим 
назарияси — таълим-тарбия жараёнида амал қилиниши шарт бўлган таълим 
жараёни тушунчаси ва моҳияти, таълим тамойиллари, таълим мазмуни, 
таълим методлари, шакллари ва воситаларини ўз ичига олади. Таълим 
назариясининг асосий моҳияти таълимни ташкил этишдан иборатдир. 
Таълимни ташкил этишдан мақсад — таълим олувчиларнинг билим, кўникма 
ва малакаларини шакллантириш ва ривожлантиришдан иборат. 
Дидактиканинг тарихига назар ташлай диган бўлсак, дидактика 



Download 6,55 Mb.
1   ...   281   282   283   284   285   286   287   288   ...   539




Download 6,55 Mb.
Pdf ko'rish

Bosh sahifa
Aloqalar

    Bosh sahifa



“Ta’limda innovativ-kreativ texnologiyalarning qo’llanilishi, neyrolingvistik dasturlashning

Download 6,55 Mb.
Pdf ko'rish