|
“Ta’limda innovativ-kreativ texnologiyalarning qo’llanilishi, neyrolingvistik dasturlashning Pdf ko'rish
|
bet | 281/539 | Sana | 27.06.2024 | Hajmi | 6,55 Mb. | | #265996 |
Bog'liq Maqola 3 (207-211-bet)“Ta’limda innovativ-kreativ texnologiyalarning qo’llanilishi, neyrolingvistik dasturlashning
amaliy asoslari” mavzusidagi xalqaro konferentsiya 2021-yil, 27-dekabr
310
муаммоларнинг ижобий ҳал қилиниши кўп жиҳатдан педагогнинг касбий
маҳорати, савияси, тайёргарлигига боғлиқдир.
Муаммоли дарс ва уларнинг барча шаклларини ташкил қилиш, асосан,
ўқишнинг бошланғич босқичларида айрим қийинчиликлар билан боғлиқ.
Айниқса, 1-босқичда таълим олувчиларни педагогикани ўқишнинг янги
шаклига, янгича талабларга кўникиши қийин кечади. Улар ўз мустақил
фаолиятларини ўзлари мустақил ташкил қилишни деярли билишмайди.
Маълумотларни қайси манбадан, қандай қилиб топиш, уларни таҳлил
қилиш, асосийларни ажратиб олиш, ўз фикрини аниқ ифодалаш, ўз вақтини
тўғри тақсимлаш улар учун муаммо бўлади. Шунинг учун ҳам, педагог
дастлаб уларда ўз қобилияти ва имкониятларига ишонч уйғотиши, сабр-тоқат
билан босқичма-босқич билим олишни тўғри ташкил қилишга ўргатиб
бориши лозим бўлади. Бу жараёнда юзага келувчи юқоридаги муаммоларни
олдиндан кўра билиш ва ҳал этиш, бунда таълим олувчиларнинг дарс
мақсади ва вазифаларини ўрганишда эришган ютуқлари ва паст ўзлаштириш
натижалари сабабларини аниқлаш ҳамда ечимини топиши керак.
Ҳозирда таълим муассасаларида амалга оширилаётган муаммоли
дарслар таълим олувчиларни касбга тайёрлаш, ўз қобилиятини намоён эта
оладиган, ҳаётда ўз ўрнини топишга қодир шахсни вояга етказишга
йўналтирилган. Бугунги кунда ўз самараларини бераётган бундай ишлар
келажакда мамлакатимизнинг юксак тараққиётини, ҳаётимиз фаровонлигини
янада оширишни таъминлашга хизмат қилади. Бунинг учун муаммоли
дарсларнинг мақсад ва вазифаларни аниқлаш, уларни ташкил этишда
муаммоли ўқитиш технологияларидан фойдаланиш йўлидаги вазифаларни
амалга ошириш лозим. Бу ўз навбатида мазкур жараён самарадорлигини
оширишга хизмат қилади.
Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, муаммоли дарс мақсадини аниқ
қўймасдан туриб самарали натижага эришиш, аниқ мақсадсиз эса
белгиланган вазифаларни амалга ошириш ва амалий натижага эришиш
мумкин эмас. Мақсад қандай қўйилса натижа ҳам шундай бўлади. Педагог ўз
олдига аниқ якуний мақсадни қўйсагина, у унга эришиш йўлларини излайди.
Мақсадни қўйишда эҳтиёж ва муаммоларни таҳлил қилиш, мақсадни муҳим
муаммоларга қаратиш, жиддий ва аниқ мақсадларни қўйиш, мақсадларни
унга эришилганликни аниқлаш йўлида шакллантириш, мотивация уйғотувчи
мақсадларни қўйиш, мақсадлардан таълим олувчиларнинг хабардор
бўлишига эътиборни қаратиш, ҳар бир муаммоли дарснинг мақсади дастур
мақсадига мос келишини таъминлаш талабларига амал қилиш лозим.
|
| |