|
“Ta’limda innovativ-kreativ texnologiyalarning qo’llanilishi, neyrolingvistik dasturlashning Pdf ko'rish
|
bet | 287/539 | Sana | 27.06.2024 | Hajmi | 6,55 Mb. | | #265996 |
Bog'liq Maqola 3 (207-211-bet)“Ta’limda innovativ-kreativ texnologiyalarning qo’llanilishi, neyrolingvistik dasturlashning
amaliy asoslari” mavzusidagi xalqaro konferentsiya 2021-yil, 27-dekabr
316
жараёнида эса бу саволлар шакл жиҳатидан қисман ўзгартиришлар олиб
кириши мумкин, асосан қандай ўқитиш керак деганда, бу анъанавий ўқитиш,
яъни синф-дарс шаклида ўқитиш тизимидан масофавий ўқитиш фарқ қилади.
Дидактиканинг тадқиқот объекти — таълим-тарбия жараёнидир.
Тадқиқот предмети — таълим-тарбия жараёни ва унинг қонуниятлари
ҳисобланиб, таълим-тарбия жараёнини ташкил этувчи — «таълим-тарбия
олувчи», «таълим-тарбия берувчи», «ўқув дастур, дарслик ва бошқа дидактик
материаллар» ҳамда «ўқитишнинг усул ва услублари», «ўқитишнинг техник
воситалари» орасидаги функционал алоқадорликлардир [23].
Таълим-тарбия жараёнида дидактиканинг вазифалари қуйидагилардан
иборат.
Биринчиси
— билим эгаллаш ҳамда уларни кўникма ва малакага
айлантириш қонуниятларини аниқлаб бериш.
Иккинчиси
— таълим мазмунининг тузилиши ва ҳажмини белгилаш.
Учинчиси
— таълим-тарбия беришнинг шакллари ва усулларини
такомиллаштириш.
Тўртинчиси
— яхлит таълим-тарбия жараёнини таълим олувчиларнинг
тарбияланганлик ҳолатига ижобий таъсирини таъминлаш.
Шунингдек, дидактиканинг асосий вазифаси ёш авлодни илмий
билимлар, кўникма ва малакалар тизими билан қуроллантиришдан иборат.
Буларнинг барчаси ўқитувчининг таълимий, тарбиявий, ривожлантирувчи
вазифаларини амалга оширишида ўз аксини топади.
Дидактикани умумий ва хусусий шаклда кўриш мумкин.
Умумий дидактика ўз навбатида айрим фанларга оид усуллар билан жуда
мустаҳкам боғланган бўлиб, уларга оид маълумотларга таяниб ўқитишнинг
умумий қонуниятларини очиб беради ва айни вақтда ҳар бир ўқув фанини
ўқитиш усуллари учун умумий асос бўлиб хизмат қилади.
Хусусий дидактика — муайян ўқув фанларини ўқитиш қонуниятлари,
усуллари, воситалари, шакллари ва йўлларини ўргатувчи методика фанлари
ҳам педагогика фанлари туркумининг асосий соҳаларидан бири ҳисобланади.
У умумий дидактика ютуқлари асосида ривожланади ва унинг назарий
умумлашмаларига асосланган ҳолда такомилла шиб боради. Муайян бир
фанга тадбиқ этилган дидактик қонуниятлар, ўша предметнинг умумий
жиҳатларини қонунийлаштиради ва уларда ўқитишнинг универсал
жиҳатлари намоён бўлади.
Хуллас, масофадан ўқитиш жараёнида ҳам анъанавий ўқитиш каби
умумий ва хусусий дидактика қонуниятлари ва дидактик вазифалар асос
|
| |