|
“Ta’limda innovativ-kreativ texnologiyalarning qo’llanilishi, neyrolingvistik dasturlashning Pdf ko'rish
|
bet | 286/539 | Sana | 27.06.2024 | Hajmi | 6,55 Mb. | | #265996 |
Bog'liq Maqola 3 (207-211-bet)“Ta’limda innovativ-kreativ texnologiyalarning qo’llanilishi, neyrolingvistik dasturlashning
amaliy asoslari” mavzusidagi xalqaro konferentsiya 2021-yil, 27-dekabr
315
«didasko» сўзи билан боғлиқ ҳисобланади. Мазкур атама ўзининг чуқур
тарихий илдизларига эга. Жумладан, милоддан аввалги V асрда Афинада
мактаб ўқитувчиларини дидаскало (юнонча «didasko» — мен ўқитаман
сўзидан), ўқувчиларни уйдан мактабгача ва мактабдан уйгача кузатиб
борувчи қулларни педагоглар (юнонча «пайс» — бола, «агогейн» —
етакловчи сўзларидан) деб атаганлар.
«Дидактика» атамасини биринчи бўлиб немис педагоги Вольфганг Ратке
(1571–1635 йй.) қўллаган ва ўзининг маърузалар тўпламини «Дидактика» ёки
«Ўқитиш санъати» деб атаган. Яъни, ўқитиш санъати дидактика деб аталади
[11].
Дидактикани илмий билимлар тизими сифатида биринчи бўлиб
чехиялик педагог олим Ян Амос Коменский (1592–1670) ўқитиш
тамойиллари ва қоидаларини баён қилган ҳолда ишлаб чиққан. У ўзининг
«Буюк дидактика» асарида ўқитиш назариясининг асосий масалаларини,
таълим мазмунини, дидактик тамойилларни, ўқитишнинг синф-дарс
тизимини ташкил этиш масалаларини ўрганиб чиққан. Дидактика номи
остида Коменский “Ҳаммани ҳамма нарсага ўргатиш санъати”, деб тушунган.
Шунингдек, кейинчалик дидактиканинг асосий мазмун-моҳиятини ишлаб
чиқишда И.Г.Песталоцци, Ф.И.Гербарт, К.Д.Ушинский, В.П.Острогорский,
П.Ф.Каптерев, Ю.К.Бабанский, П.Н.Груздев, М.А.Данилов, Б.П.Есипов,
Л.В.Занков, М.Н.Скаткин каби олимлар шуғулланишган ва катта
натижаларга эришган.
Юқорида таъкидланган олимлар ва мутахассислар томонидан ишлаб
чиқилган дидактиканинг асосий мазмун-моҳияти масофавий ўқитиш
курсларининг мазмунини ишлаб чиқиш ва курсларнинг ўқув жараёнини
ташкил этиш ишларини амалга оширишда методологик асос бўлиб хизмат
қилади.
Дидактика ўқитишнинг умумий қонун ва қонуниятларини аниқлаб
бериш билан бирга ҳар бир ўқув фанининг ўқитиш усуллари учун асос бўлиб
хизмат қилади. Дидактика бутун педагогик фаолият учун, яъни таълим-
тарбия билан шуғулланувчиларнинг назарий ва амалий ҳаракатлари учун
методологик асос вазифасини бажаради.
Дидактика таълим жараёнида «нимага ўқитиш керак?», «нимани ўқитиш
керак?» ва «қандай ўқитиш керак?» каби саволларга жавоб беради.
Дидактиканинг «нимага ўқитиш керак?», «нимани ўқитиш керак?» ва
«қандай ўқитиш керак?» каби саволлари анъанавий ўқитиш жараёнида
қандай амал қилиши кўп йиллик тажрибалардан маълум. Масофадан ўқитиш
|
| |