|
«Использование инновационно-креативных технологий в обучении, практические основы применения нейролингвистического програмирования» Pdf ko'rish
|
bet | 304/539 | Sana | 27.06.2024 | Hajmi | 6,55 Mb. | | #265996 |
Bog'liq Maqola 3 (207-211-bet)
ФУҚАРОЛИК МАДАНИЯТИ АХЛОҚИЙ -ҲУҚУҚИЙ БУРЧ
СИФАТИДА.
Аннотация:
ушбу мақолада фуқаролик маданиятининг миллий ғоя ва миллий
маънавий қадриятлар билан узвий боғлиқлигини эътироф этган ҳолда
талабаларда миллий ғоя ва миллий-маънавиятга ишонч, эътиқод
кўникмаларини ҳосил қилиш ҳақида фикр юритилган.
Фуқаролик маданиятининг шаклланиши давр характери, ижтимоий-
иктисодий тараққиёт шарт-шароитлари билан бевосита боғлиқ. Биринчидан,
ҳар бир мамлакат ўз иқтисодий-сиёсий устқурмасига асосланган ҳолда
меҳнаткашлар дунёқарашини шу жумладан, фуқаролик маданиятининг янги-
янги тартиблари, меъёрларини вужудга келтиради. Буларнинг инсонлар
томонидан ўзлаштирилиши учун вақт зарур бўлади. Бугунги давр ҳам
мураккаб, тўзонли бўлиб, ўз хусусиятларига эга. Шунинг учун ёшларда
фуқаролик маданиятининг шаклланиши силлиқ ва осон кечмайди. Бунинг
учун вақт ва тарбиявий таъсирлар тизимини яратиш керак бўлади. Аммо,
таъкидлаш жоизки, фуқаролик маданияти ва онгни ёшларда шакллантириш
бу куннинг кечиктириб бўлмайдиган масаласидир.
Фуқаролик маданиятининг инсон ҳаёти учун муҳимлигининг яна бир
томони унинг барча маданият соҳалари учун етакчи эканлигидадир. Илғор
илмий таълимотнинг таъкидлашича, фуқаролик маданияти ахлоқий-ҳуқуқий
бурчга муносабатни англатувчи омил сифатида ақлий тафаккур, ҳаётий
тажриба ва руҳий малакаларга асосланади. Кўп даврларда фуқаро ва инсон
тушунчаси ижтимоий-иқтисодий муносабатлар йиғиндиси сифатида эътироф
этилиб, фуқарога ишлаб чиқариш кучлари ва ишлаб чиқариш
муносабатларининг бир қуроли сифатида қараб келинган. Унинг маданий
дунёси, руҳий олами, тафаккури, яратувчилик фаолияти эътибордан четда
қолган. Буни биринчилардан бўлиб аниқлаган ва руҳий-педагогик муаммо
тарзида кўриб чиққан олим австралиялик руҳшунос Зигмунд Фрейддир. У
инсонни, унинг маънавий ва маданий дунёқарашини “одам, шахс, руҳият,
фуқаро” тизимида ўрганиб, руҳиятнинг фуқаро маданиятига, маданиятнинг
|
|
Bosh sahifa
Aloqalar
Bosh sahifa
«Использование инновационно-креативных технологий в обучении, практические основы применения нейролингвистического програмирования»
|