“Ta’limda innovativ-kreativ texnologiyalarning qo’llanilishi, neyrolingvistik dasturlashning




Download 6,55 Mb.
Pdf ko'rish
bet305/539
Sana27.06.2024
Hajmi6,55 Mb.
#265996
1   ...   301   302   303   304   305   306   307   308   ...   539
Bog'liq
Maqola 3 (207-211-bet)

“Ta’limda innovativ-kreativ texnologiyalarning qo’llanilishi, neyrolingvistik dasturlashning 
amaliy asoslari” mavzusidagi xalqaro konferentsiya 2021-yil, 27-dekabr

 
 
334 
инсон бунёдкорлиги, яратувчилиги, ижодий фаолиятига ва ҳақиқий шахс 
бўлиб шаклланишига таъсирини илмий исботлаб берди. Фрейднинг фикрича, 
инсоннинг руҳияти унинг маданияти билан боғлиқ ҳолда онг, онг ости ва 
онгсизлик каби қатламлардан иборат тарзда, инсоннинг ижодкорлигини, 
яратувчанлигини, руҳий энергиясини рўёбга чиқаришга хизмат қилади ва 
ижобий тус олган тараққиётини таъминлайди. Шунинг учун ҳам маданият ва 
руҳият фуқаролик ва миллат маданияти ҳамда жамият маданиятининг 
шаклланишини тезлаштирувчи омил сифатида намоён бўлади.
Олий неъмат — мустақилликни мустаҳкамлаш, тақдиримизни ўз 
қўлимиз билан қуриш учун мамлакат меҳнаткашлари, энг аввало, ёшларнинг 
сиёсий-маънавий фаоллигини ошириш, фуқаролик маданияти мазмунидан 
ўрин олган Ватан қувончи, Ватан севинчи, Ватан туйғуси, Ватан фахри каби 
тушунчаларни улар онгига сингдириш лозим. Шунинг учун ҳар бир олий 
таълим муассасаси ўқитувчиси ўз талабаларининг ўқув-билув фаолиятини 
ташкил этишда мустақиллик ғоясининг моҳият-мазмуни тўғрисида маълумот 
берар экан, аввало, талабаларда бурч, масъулият, фуқаролик туйғуси, фахр, 
ифтихор бирлигини тарбиялашга ҳаракат қилмоғи зарур. Шунга асосан, 
талабалар ўқув-тарбия фаолиятини ташкил этишда махсус маънавий-
маърифий тадбирлар уюштиришлари, уларнинг ўзига хос хусусиятларидан 
оқилона фойдалана олишлари даркор. Чунки талабаларнинг фаолияти давр 
ҳаёти, тарихи билан боғлиқ ва у миллий-маданий ҳаракатларга эга. Зотан, 
ўқув-тарбия жараёни талаба-ёшларни касбий фаолиятга тайёрлаш, ахлоқий-
ҳуқуқий дунёқарашини шакллантириш, ривожлантириш жараёнидир.
Шунинг учун ҳам талаба шахсини шакллантириш, уларда фуқаролик 
маданиятини тарбиялаш учун маълум талабларга риоя қилиш, хатти-ҳаракат, 
тартиб-интизомни мақсадга йўналтириш, ижросини назорат қилиш, 
ижтимоий-тарбиявий тадбирлардан ўринли фойдаланиш ва бошқариш 
ишларини амалга оширмоқ даркор. Ушбу асосда фуқаролик маданияти 
талабаларнинг ўз-ўзини тарбиялаши, ўз-ўзини англаши, ўзига нисбатан 
талабчан бўлиши, ахлоқий-эстетик туйғу, идеалларининг шаклланганлиги, 
довюраклик ва жасурлик, ташаббускорлик ва бунёдкорликнинг шахсий 
фазилат таркибида намоён бўлиши муҳим аҳамиятга эга. Шунинг учун 
тарбиячи-педагог ҳар бир талабада фуқаролик маданиятини шакллантириш 
дастури ва кундалик дафтарларини ташкил этса, ҳамда натижаларни уларда 
қайд этиб борса, мақсадга мувофиқ бўлади.
Фуқаролик маданиятининг моҳият-мазмуни ва унинг ёшлар ҳаётидаги 
ўрнини назарда тутиб, олий ўқув юртлари талабаларида фуқаролик 



Download 6,55 Mb.
1   ...   301   302   303   304   305   306   307   308   ...   539




Download 6,55 Mb.
Pdf ko'rish

Bosh sahifa
Aloqalar

    Bosh sahifa



“Ta’limda innovativ-kreativ texnologiyalarning qo’llanilishi, neyrolingvistik dasturlashning

Download 6,55 Mb.
Pdf ko'rish