“Ta’limda innovativ-kreativ texnologiyalarning qo’llanilishi, neyrolingvistik dasturlashning




Download 6,55 Mb.
Pdf ko'rish
bet372/539
Sana27.06.2024
Hajmi6,55 Mb.
#265996
1   ...   368   369   370   371   372   373   374   375   ...   539
Bog'liq
Maqola 3 (207-211-bet)

“Ta’limda innovativ-kreativ texnologiyalarning qo’llanilishi, neyrolingvistik dasturlashning 
amaliy asoslari” mavzusidagi xalqaro konferentsiya 2021-yil, 27-dekabr

 
 
406 
-
Ахборот коммуникацион технологиялардан самарали фойдалана олиши. 
-
Компьютерни яхши билиши ва Интенет тармоғида ишлай олиши. 
Бошқарув – бу мақсадга эришиш учун объектга таъсир этиш бўлиб, 
объект фаолиятини мувофиқлаштириш, яъни мақсадга эришиш йўналишида 
тизимнинг 
ташкил 
этувчиларига 
таъсир 
этишни 
вертикал 
мувофиқлаштиришдир. Бошқарув – бу инсонларни бошқариш, улар билан 
ишлаш . Тадқиқотларда ―бошқарув – бу аниқ бир мақсадга эришиш учун 
бошқарув тизимига ёки объектга фаол таъсир кўрсатиш, шунингдек, 
―бошқарув – бир тизимнинг иккинчисига, шахснинг иккинчи бир шахсга 
ёки маълум бир шахснинг инсонлар гуруҳига таъсир этишидир, деб 
таърифланади. Бошқарув фаолияти ўз моҳияти ва хусусияти бўйича жамият 
ҳаётида ақлий тартибга солиш аҳамиятга эга. Режалаштириш, ташкил қилиш, 
созлаш (координация қилиш), назорат қилиш, ҳисобкитоб қилиш амаллари 
бошқарув 
омиллари 
ҳисобланади 

Режалаштириш-бошқарилувчи 
объектларни ривожлантириш ва моделлаштиришни, прогноз қилишни ўз 
ичига олади. Ташкил қилиш эса мактабнинг тузилишини ва бошқарув 
тузилишини танлаб олиш ҳамда шакллантиришдир. Тизимнинг элементлари 
ўртасидаги муносабатларни ўзаро ҳаракатини белгилашдир. Созлаш – 
тизимнинг турли элементлари ўртасида режа-топшириқлардан четга чиқиб 
кетишга йўл қўймасликка қаратилгандир. Бундан ташқари, ҳар бир 
ходимнинг фаолиятини созлаб боришни ҳам англатади.
Назорат қилиш – мактабнинг амалдаги жараёнини ва тараққиётини 
режага қанчалик мувофиқлигини кузатиб ва текшириб туришдан, шунингдек, 
ҳар бир ходим фаолиятини текширишдан иборатдир. Ҳисоб-китоб қилиш эса 
режани қандай бажарилаётганлигига якун ясашдир. Ҳисобга олиш 
ахборотларни якунлашга, уни тизимга солишга имкон беради.
Бошқарув жараёнида лидер (етакчи)лик нима? Лидерлик бу – маълум 
мақсадга эришиш учун бошқаларга таъсир қилиш бўлиб, муассасани жамоа
сифатида ушлаб туришга хизмат қилади Самарали лидерлар узлуксиз 
таълим ва тажриба жараёнида шаклланиб борадилар. Ҳар қандай раҳбар 
лидер бўла олмайди. Бошқарувда лидерликнинг фарқи шундаки, у 
ходимларни улкан натижаларга ундашга қодир шахс сифатида ўзини намоён 
қилади . Инсоннинг лидерга айланиши учун зарурий сабаблар: 
1.Инсонларда мавжуд ўзига хос хусусиятлар табиий суръатда уларни 
лидерликка ундаши мумкин. бу, ўзига хос назария. 
2. Инқироз ёки муҳим воқеа оддий инсоннинг лидерлик 
қобилиятларини намоён этиши мумкин . Буулкан ҳодисалар назарияси. 



Download 6,55 Mb.
1   ...   368   369   370   371   372   373   374   375   ...   539




Download 6,55 Mb.
Pdf ko'rish

Bosh sahifa
Aloqalar

    Bosh sahifa



“Ta’limda innovativ-kreativ texnologiyalarning qo’llanilishi, neyrolingvistik dasturlashning

Download 6,55 Mb.
Pdf ko'rish