“Ta’limda innovativ-kreativ texnologiyalarning qo’llanilishi, neyrolingvistik dasturlashning
amaliy asoslari” mavzusidagi xalqaro konferentsiya 2021-yil, 27-dekabr
403
Р.Астанов
Бухоро вилояти ХТХҚТМОҲМ
“Аниқ ва табиий фанлар”
кафедраси мудири
МАКТАБ РАҲБАРИ ФАОЛИЯТИДА КРЕАТИВЛИК
Аннотация:
Мақолада мактаб директорларини раҳбарлик фаолиятига
тайёрлашнинг мазмуни ва унга қўйилган замонавий талаблар ҳамда мазкур
жараёнларнинг ўзига хос хусусиятлари ёритиб берилган.
Таянч тушунчалар
: Бошқарув, таълим, тарбия, тизим, ривожлантириш,
мактаб, директор, фаолият, раҳбарлик, технология, инновация, ижтимоий,
маънавий, моддий, метод, раҳбар, жамият, меҳнат, шахс, вазифа.
Аннотация:
В стаьте раскрыто содержание и требования к обучению
руководителей школ управленческой деятельности, а также особенности этих
процессов. Ключевые слова. Управленческое, образование, обучение,
система, развитие, школа, руководитель, деятельность, менеджмент,
технология, инновации, социальное, духовное,материальное, метод, лидер,
общество, труд, человек, задача
Abstrakt:
Тhe article describes the content and requirements for the training of
school principals in managerial activities, as well as the specifics of these
processes.
Keywords:
Management, education,training, system, development, school,
principal, activity, management, technology, innovation, social, spiritual, material,
method, leader, society, labor, person, task.
Фан техника тараққиёти даврида айниқса мамлакатимизда амалга
оширилаётган ислоҳотлар даврида раҳбар у ёки бу кўрсатмани кутиб
турмаслиги керак, у ҳар бир ўзгаришларнинг туб моҳиятини англаган ҳолда
соҳасининг фаолиятини янги йўналишга йўналтира олиш даражасига эга
бўлиш зарур. Бу борада нафақат ишбилармонлик, тадбиркорлик,
ташаббускорлик сифатлари билан бир қаторда келажакни кўра билишдек
кучли туйғугу эга бўлиш лозим. Раҳбар бугунги кун фаолияти доирасида
ўралиб қолмасдан жамоани истиқболга ишонч руҳида тарбиялай олиши ва
ҳамиша олдинда бўлиши лозим.
Таълимни
бошқариш
тизимини
такомиллаштириш,
жамоат
бошқаруви шаклларини ривожлантириш жараёнлари кўзда тутилган бўлиб,
таълим тизимини такомиллаштириш ва ривожланишини таъминлашда
мактаб директорларининг бошқарув фаолиятини илмий асосда ташкил этиш
ҳамда замонавий бошқарув технологияларини қўллаш асосида уларнинг
бошқарув фаолияти самарадорлигини оширишда инновацион методлар ва
|