|
“Ta’limda innovativ-kreativ texnologiyalarning qo’llanilishi, neyrolingvistik dasturlashning Pdf ko'rish
|
bet | 371/539 | Sana | 27.06.2024 | Hajmi | 6,55 Mb. | | #265996 |
Bog'liq Maqola 3 (207-211-bet)“Ta’limda innovativ-kreativ texnologiyalarning qo’llanilishi, neyrolingvistik dasturlashning
amaliy asoslari” mavzusidagi xalqaro konferentsiya 2021-yil, 27-dekabr
405
этиш; қабул қилинган қарор ва буйруқларнинг бажарилишини назорат қилиш
мактаб директорларининг асосий функционал вазифалари ҳисобланади.
Мактаб директорларининг функционал вазифаларини амалга ошириш
жараёни кўзланган натижаларга эришишда маълум бир мақсадга
йўналтирилган фаолиятни режалаштириш, ташкил этиш, назорат қилиш,
таҳлил қилиш ва объектив баҳолаш, педагог ходимлар фаолиятини ташкил
этиш ва мувофиқлаштиришни қамраб олган ҳолда раҳбарнинг бошқарув
фаолиятини ифодалайди. Олимларнинг фикрига кўра, бошқарув ўзига хос
санъат ва маҳоратни талаб қилувчи танлов, шу танлов ёки изланиш асосида
қарорлар қабул қилиш ва унинг бажарилишини назорат қилишдир
Раҳбар маълумки икки томонни боғловчи ҳалқа ҳисобланади. Биринчи
томони унда юқорида турган раҳбарларнинг топшириғини олиш ва бу
топшириқнинг моҳиятини тўла тушуниб олганлиги, иккинчи томондан ўз қўл
остидаги ходимларга бажарилиши лозим бўлган вазифани аниқ ва равшан
қилиб тушунтира олиши ва вазифаларнинг бажарилиши ҳамда унинг
натижасини тўғри баҳолай олиш.
Амалиёт шуни кўрсатадики раҳбарнинг энг зарур сифатларидан бири
ўз соҳаси бўйича билимларга эга бўлиш. Социологик тадқиқотлар шуни
кўрсатадики, агар раҳбар ўз соҳасидаги билимлар ҳажмининг 50%ни билган
тақдирдагина у раҳбар бўлиб ишлай олади.
Раҳбар хабардор бўлиши лозим бўлган соҳалар қуйидагилар
ҳисобланади:
-
Давлат сиёсатининг устувор йўналишлари.
-
Миллий қадриятларимизни билиши ва бой маънавий меросдан хабардор
бўлиши.
-
Директив ҳужжатларни билиши.
-
Иқтисод назариясини билиши.
-
Амалий иқтисод қоидалари билан танишлиги.
-
Касбий тайёргарлик даражаси.
-
Бошқарув назариясини билиши.
-
Социология психология қоида қонунлари билан таниш бўлиши.
-
Одамларни бошқариш ва раҳбарлик ҳамда реклама психологияси билан
танишлиги.
-
Меҳнатни илмий асосда ташкил қилиш асосларини билиши.
-
Маъмурий бошқарув нормаларини билиши.
-
Ахборотлар билан мунтазам танишиб бориши.
-
Хорижий мамлакатлардаги бошқарув усулларини билиши.
|
| |